Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Жамғариш нормаси – жамғариш фондининг миллий 
даромадга нисбатининг фоиздаги ифодаси.
Жамғарма – аҳолининг келажак эҳтиёжларини 
қондириш ва келажакда харид қилиш учун сақлаб қўйилган 
пулли даромадлари; унинг ҳажми ихтиёридаги даромаддан 
истеъмол харажатларини айириш йўли билан белгилана
-
ди. 
Жамғармага ўртача мойиллик
– шахсий даромаднинг 
жамғармага кетадиган улуши. 
Жамғармага қўшилган мойил
-
лик
– шахсий даромад ўсган қисмининг жамғармага кетади
-
ган ҳиссаси.
Жамғарма банки – кредит муассасаси бўлиб, унинг 
асосий вазифаси аҳолининг пул жамғармалари ва вақтинча 
эркин пул маблағларини жалб қилиш ва аҳолига кредит бе
-
ришдан иборат.
Жамғармалар – банк ёки бошқа молиявий муассасага 
сақлаш мақсадида топширилган пул маблағлари.
Жамғармачи (омонатчи) – омонат кассасига (банкка) 
пулини (жамғарма) қўювчи шахс.
Жамоа – бу биргаликда меҳнат қиладиган шахслар 
гуруҳи бўлиб, унда кишилар бир-бирлари билан шундай ўза
-


123
ро ҳаракат қиладиларки, ҳар ким бошқа шахсга мурожаат 
қилади, айни вақтда унинг таъсирини ҳам ҳис этади.
Жамоа шартномаси – корхонада иш берувчи билан 
ходимлар ўртасидаги меҳнат, ижтимоий – иқтисодий ва
касбга оид муносабатларни тартибга соладиган ҳужжат. 
Жамоа шартномаси тузиш зарурлиги тўғрисидаги қарор 
қабул қилиш ҳуқуқига касаба уюшмаси (ўз вакиллик орга
-
ни орқали), ходимлар ваколат берган бошқа вакиллик орга
-
ни ёки бевосита меҳнат жамоаси умумий йиғилиши (конфе
-
ренцияси) эга. Жамоа шартномаси корхоналарда ва уларнинг 
юридик шахс ҳуқуқи берилган таркибий бўлинмаларида 
бир тарафдан – касаба уюшмалари ва ходимлар томонидан 
юқоридаги вакиллик органлари орқали, иккинчи тарафдан- 
бевосита иш берувчи ёки у ваколат берган вакиллар ўртасида 
тузилади. Жамоа шартномасига иш берувчи ва ходимларнинг 
қуйидаги масалалар бўйича ўзаро мажбуриятлари киритили
-
ши мумкин: меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, 
пул мукофотлари, нафақалар, компенсациялар, қўшимча тў
-
ловлар; нархлар ўзгариб боришига, инфляция даражасига, 
жамоа шартномасида белгиланган кўрсаткичлар бажарили
-
шига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механиз
-
ми; ходимларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш, ишдан 
бўшатиш шартлари; иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнат 
таътилларининг муддатлари; ходимлар, шу жумладан, аёллар 
ва 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат шароити ва меҳнат 
мухофазасини яхшилаш, экология жиҳатидан хавфсизликни 
таъминлаш; корхонани ва идорага тегишли турар жойни ху
-
сусийлаштириш вақтида ходимларнинг манфаатларига риоя 
қилиш; ишлаб туриб ўқийдиган ходимларнинг имтиёзлари; 
ихтиёрий ҳамда мажбурий тарздаги тиббий ҳамда ижтимоий 
суғурта ва ҳ.к.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish