Федерал заҳира тизими (ФЗТ,FED) – АҚШнинг давлат
банк-кредит тизими. Давлат томонидан марказий банкнинг
банк кредити учун ҳисобли фоиз ставкаларини ўрнатиш би
-
лан пул-кредит муносабатларини тартибга солиш тижорат
банкларида бошқа маблағларни мажбурий резерв миқдорини
белгилаш учун мўлжалланган. ФЗТ 1913 йили ташкил
этилган бўлиб, у 12 федерал заҳира банклари бирлашмаси
(йиғиндиси)дан иборат.
Ферма – қишлоқ хўжалиги ташкилотининг бир бўли
-
ми ёки алоҳида хўжалик. Чорвачилик, паррандачилик ва шу
каби соҳалар билан шуғулланади.
Фермер хўжалиги – ўзига узоқ (30 йилдан 50 йилгача)
муддатга ижарага берилган ер участкаларидан фойдалан
-
ган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариши
билан шуғулланувчи юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган
мустақил хўжалик юритувчи субъект.
366
Физиократлар – юнонча «табиат» ва «ҳокимият» сўз
-
ларидан ташкил топган бўлиб, Франциядаги классик сиё
-
сий иқтисод намояндалари Ф. Кенэ, А. Р. Тюрго ва бошқалар
физиократизмга асос солдилар. Тадқиқот мавзуини муо
-
мала соҳасидан (меркантилизм) ишлаб чиқариш соҳасига
кўчирдилар; эркин савдо тарафдорлари эдилар. Фермер
-
лар, қишлоқ хўжалиги мамлакат равнақининг асоси деб
ҳисобланади
. “Физиократлар”
меркантилистлардан фарқли
ўлароқ, бойлик қишлоқ хўжалигида яратилади ва кўпая
-
ди, деган ғояни олға сурдилар. Уларнинг вакили бўлган Ф.
Кенэ томонидан машҳур жадвал ишлаб чиқилди.
Кенэ Фран
-
суа
(1694-1774) – франциялик физиократизм оқимининг
асосчиси, «Табиий тартиб концепцияси», «Соф маҳсулот»
«Унумли меҳнат» тўғрисидаги таълимотни яратди. Ўзининг
«Иқтисодий жадвал»ида такрор ишлаб чиқаришни ва синф-
ларни таҳлил этди, капиталга (доимий ва айланма) изоҳ бер
-
ди. Алмашув эквивалентлиги таълимотини илгари сурди,
унда бойлик яратилмаслигини исботлади. Бойлик яратишда
табиатнинг иштирокини тан олди.
Фиксинг – бу ҳар бир валютага талаб ва таклиф
ҳажмини навбатма-навбат солиштириш орқали валюталар
-
нинг банклараро курсини аниқлаш ва қайд этиш жараёни
-
дир.
Фиктив капитал – эгаларига даромад (дивиденд ёки
фоиз шаклида) келтирадиган қимматли қоғозлар; ривожлан
-
ган мамлакатларда маълум даромад олиб туришга ҳуқуқ бе
-
радиган ҳар хил қимматли қоғозлар; қалбаки, сохта капитал
(акция, облигациялар).
Фирма – товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш
мақсадида иқтисодий ресурсларни ишлатувчи ташкилотдир.
Мулк эгасининг тавсифига кўра қўйидаги турдаги фирмалар
мавжуд: давлат, хусусий тадбиркорлик ва корпоратив фирма
-
лар, улар хўжалик фаолиятининг асосий мақсади – қолдиқ
даромад мулк эгасининг, барча тўловлар амалга оширганда
кейинги даромадини кўпайтириш, киритилган капиталдан
367
олинадиган фойдани ошириш ва меҳнатдан келадиган даро
-
мадни юксалтиришдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |