Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet287/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Урбанизация
 – 
жамият тараққиётида шаҳарлар роли
-
ни ошириш жараёни. Урбанизация жараёни шаҳар ахолиси
-
нинг табиий ўсиши, қишлоқ аҳоли пунктларини шаҳарларга 
айлантириш, кенг шаҳар олди ҳудудларини шакллантириш 
ҳамда аҳолининг қишлоқ жойларидан шаҳар жойларига миг
-
рацияси ҳисобига рўй беради.
Ускуналарни замонавийлаштириш – ҳаракатдаги 
ускуналар конструкциясига, унинг техник даражасини оши
-
рувчи ҳамда техник ва иқтисодий кўрсаткичларини яхши
-
ловчи сезиларли ўзгаришлар киритиш. Замонавийлаштириш 
иккинчи шаклдаги маънавий эскиришнинг олдини олишга 
кўмаклашади.
Услубият – иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг 
принциплари, йўллари, қонун – қоидалари тизимидир.
Устама харажатлар – асосий харажатларга қўшимча бў
-
либ, улар билан бирга ишлаб чиқариш харажатлари таркиби
-
га киритилувчи, ишлаб чиқариш ва корхона бошқарувига хў
-
жалик хизмати кўрсатиш харажатлари.
Устувор интенсив иқтисодий ўсиш – иқтисодий 
ўсишда интенсив омилларнинг юқори ўринга эгалигини бил
-
диради.
Устувор экстенсив иқтисодий ўсиш – иқтисодий 
ўсишда экстенсив омилларнинг устувор ўринга эга эканли
-
гини билдиради.
Устун мавқе – товар ёки молия бозори
-
да хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар 
гуруҳининг рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектлар
-
га боғлиқ бўлмаган ҳолда унга ўз фаолиятини амалга оши
-
риш ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, 
тегишли бозорга бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг 


362
киришини қийинлаштириш ёхуд уларнинг иқтисодий фа
-
олият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имконияти
-
ни берадиган ҳолатидир. Товар бозорида қайси хўжалик 
юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи товарининг улуши:
1) эллик ва ундан ортиқ фоизни ташкил этса; 2) ўттиз беш 
фоиздан эллик фоизгача ҳажмда бўлиб, бунда қуйидаги
шартлар: а) хўжалик юритувчи субъектнинг товар бозорида
-
ги улуши камида бир йил мобайнида барқарор бўлиб тури
-
ши; б) товар бозорида бошқа хўжалик юритувчи субъектлар
-
га (рақобатчиларга) тегишли улушларнинг нисбий миқдорда 
бўлиб туриши; в) ушбу бозорга янги хўжалик юритувчи 
субъектларнинг (рақобатчиларнинг) киришига имконият бў
-
лиши шартлари белгиланган бўлса, шу хўжалик юритувчи 
субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг мавқеи устун мавқе 
деб эътироф этилади. Молия бозорида хўжалик юритувчи 
субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини эъти
-
роф этиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Қаранг: Ўз
-
бекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 
20 августдаги 230– сон қарори билан тасдиқланган «То
-
вар ва молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки
шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш ҳамда 
Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хў
-
жалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрини юритиш 
тартиби тўғрисида»ги низом.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   283   284   285   286   287   288   289   290   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish