Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ҳ. П. Абулқосимов, М.Ҳ. Абулқосимов иқтисодиёт қисқача изоҳли луғат «noshirlik yog‘dusi»



Download 2,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet235/350
Sana20.06.2022
Hajmi2,5 Mb.
#680232
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   350
Bog'liq
IZOHLI LUGAT

Рақобатга қарши амалиёт – монополияларнинг 
бозорда ҳукмронлик қилиш йўли билан бошқа иш
-
лаб чиқарувчиларнинг тармоққа киришини чегараловчи,
нарх-навога ўзи баҳо қўйиш ва тижоратчилик фаолияти
-
нинг бошқа шартларини чеклайдиган рақобатчилик кураши 
нормаларини бузиши. 
Рақобатга қарши ҳаракатлар
– рақо-
бат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида хўжалик юритувчи 
субъектлар учун ман этилган ҳаракатлар, шунингдек давлат 
бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органла
-
ри ҳамда улар мансабдор шахсларининг рақобатни чеклашга 
қаратилган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги).
Раҳбар услуби – раҳбарнинг қуйидагиларга қанчалик 
мойиллигига боғлиқ: а) бошқа раҳбарлар билан ҳокимиятни 
бўлиша олишлигига; б) ўзига бўйсунувчилар тадбир
-
корлиги ва ташаббускорлигидан фойдалана олишига; в) 
раҳбарлигидагиларга ҳаракат режасини ишлаб чиқариш ва 
амалга оширишликни ишониб топширишга.
Раҳбарнинг бошқариш услублари. Раҳбарнинг тўрт 
турига боғлиқ тарзда раҳбарнинг тўрт хил бошқариш услу
-
бини кузатиш мумкин: автократик; бюрократик; демокра
-
тик; аристократик. 1. 
Автократ (ёки авторитар) услуб
шу 
билан тавсифланадики, раҳбар ўзининг шахсий (ёки, баъзи 
бир кимсалар томонидан мажбурланган) ғоя, режа, тавсия 
ва ҳ.к.ни, буларни жамоа аъзолари у ёқда турсин, ўз муовин
-
лари билан ҳам мутлақо маслаҳатлашмай амалга оширади. 
Раҳбарнинг нуқтаи назари бошқаларга тааллуқли фикрлар 
мажмуига асосланади, аммо у ўз шахсий фикри қилиб оли
-
ниб, баён этилади (яъни раҳбар бошқалар фикрини ўзиники 
қилиб олади). Муаммони гуруҳ бўлиб муҳокама қилишда 


302
у ўз фикрини қарор сифатида таъкидлайди, уни муҳокама 
иштирокчилари буйруқ сифатида қабул қиладилар. Бун
-
дай раҳбарлар ижрочилар билан тўғридан-тўғри, улар
-
нинг бевосита раҳбарларини четлаб, фаолият юритадилар. 
2. 
Бошқарувнинг аристократик услубида
, агар раҳбар ўз 
ходимларига ишонмаса, яхши натижага эришиб бўлмай
-
ди. У ходимлар устидан қаттиқ назорат ўрнатади ва улар
-
ни муфассал текширади, бу билан ходимлар ташаббусини 
бўғади. 3. 
Бюрократик услуб
 бошқаришга расмий ёндашиш
-
га асосланади ва “меъёр доираси”да амалга оширилади. Бу 
усул фақат ижрочиларнинг эмас, балки раҳбарларнинг ҳам 
ташаббусини турли йўриқномалар, кўрсатма ва ҳ.к. лар 
ёрдамида бўғиб қўяди. 4. 
Демократик услуб
раҳбарнинг 
бошқарув фаолияти ва жамоа ўз-ўзини бошқарувининг энг 
самарали тарздаги нисбатига асосланади. Ҳаракат режа
-
сини муҳокама қилиш, қабул қилиш ва амалга оширишда 
ижрочиларнинг фаол ва онгли иштироки унинг асосий 
жиҳати ҳисобланади. Юқори самарага раҳбарнинг 
кўта
-
ринки руҳи
ва бўйсунувчиларга 
ишончи
туфайли эришила
-
ди. Умумий жипслик, умуммаваффақиятдан ғурурланиш, 
бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва ҳамфикрлик самарали иш
-
лаш гарови ҳисобланади. Бошқарувнинг бирор услубини 
мутлақлаштириш мақсадга мувофиқ эмас. Муҳими-муайян 
вазиятларга мувофиқ бошқарув фаолиятида уларни қўшиб 
олиб бора билиш. Масалан, бошқарувнинг демократик услу
-
би ўқув-тарбия жараёнини амалга оширишда яхши натижа 
беради, автократ услуби юқори ташкилотлар фармойишла
-
рини амалга оширишда, бюрократик усул эса ҳисоб-китоб ва 
ҳисоботда қўл келади.

Download 2,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   350




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish