1.2 Девиант хулқ-атворнинг пайдо бўлишини ўрганишнинг хориж тажрибаси
Бола хулқ-атворидаги салбий оғишлар борасида олимлар бир қатор типологияларни яратишган. Бу муаммонинг юзага келиш сабабларини чуқур таҳлил қилар эканмиз, энг аввало, туғилган боланинг уни дунёга келтирган шахсларнинг кимлиги, иккинчидан, у қандай ижтимоий муҳитда туғилиб вояга этиб, улғаётганлигига эътиборни қаратишимиз лозимдир. Собиқ Иттифоқ даврида шахс хулқ-атворига ирсий омиллар ва унинг табиий хусусиятларини таъсир қилиши ҳақидаги қарашлар инкор этилар эди. Бироқ Н.П.Дубинин, В.П.Ефроимсон, Н.С.Канстонистов, Б.Ф.Сергеев ва бошқа генетикларнинг билдиришича, шахснинг генетик хусусиятлари, ундаги баъзи туг‘ма касалликлар ва хусусиятлар ҳам шахс хулқ-атворининг шаклланишига бевосита ва билвосита таъсир этилишини эътироф этганлар.
Девиант феъл-атворли одам қандай шароитларда пайдо бўлиши (шаклланиши) ҳақида турли хил назариялар мавжуд. Шулардан: биологик – одамнинг ўзига хос ташқи кўриниши уни жиноят содир этишга, қонунни бузишга мойил эканлигини олдиндан билдириб туради. (Ломброзо, Шелдон);
Бола организмида унинг ижтимоий адаптатсиясини қийинлаштирувчи физиологик ёки анотомик хусусиятларнинг борлигида ўз ифодасини топади. Уларга қуйидагилар киради:
ирсий хусусиятлар;
ақлий ривожланишнинг бузилиши, эшитиш ва кўришнинг сусайиши, асаб тизимининг зарарланиши ва бошқалар;
организмга психофизиологик зўр бериш, низоли ҳолатлар, атроф-муҳитнинг кимёвий таркиби, турли соматик, аллергик, токсик касалланишларга олиб келувчи, яъни қувват манбалари билан боғлиқ бўлган психофизиологик хусусиятлар.
Психологик – одамнинг ўзига хос психик хусусиятлари уни жанжал, низо чиқаришга, қонунни бузишга тез чалинувчан, мойил эканлигига асос бўлиб ҳисобланади (Фрейд);
Буларга болада психопаталогия ёки характерининг актсеткатсиясининг борлиги киради. Бу меъёрдан четга чиқишлар асаб касалликлари, психопатия, невростения ва болада ғайриадеквант реактсияларни пайдо қилувчи бошқа омилларда намоён бўлади.
Бола ривожланишининг ҳар бир даврида шахсият ва характернинг баъзи руҳий ҳислатлари шаклланади. Ўсмирда руҳият ривожланишининг икки босқичи кузатилади: ёки у яшайдиган ижтимоий муҳитдан безиб қолади, ёки кўникиб кетади. Агар оилада бола ота-онаси томонидан етарли меҳр ҳис қилмаса унда бу ҳолатда унинг ҳимоя воситаси вазифасини бегоналашув бажаради. Бу бегоналашув асабий реаксиялар, атрофдагилар билан муносабатларнинг бузилиши, эмотсионал совуқлик, психик ривожланишнинг тўхтаб қолиши, турли руҳий паталогиларда намоён бўлади.
Ўсмирларга хос бўлган рад этиш, қарши чиқиш каби ҳислатлар одатда бир-бирига эмотсионал боғлиқ бўлган оилавий муносабатларнинг оқибати ҳисобланади.
Ўсмир ахлоқий қадриятлари тизимининг шаклланмаганлиги ҳолатида унинг қизиқишлари ғаразли характер касб эта бошлайди. Бунақа ўсмирларга инфантилизм, кўнгилочар ҳикоялар хосдир.
Ижтимоий – одамнинг девиант феъл-атвори, юриш – туриши унинг олган тарбияси ва ижтимоий муҳит ўртасида келиб чиққан қарама-қаршилик, зиддият натижасида шаклланиб бўлган, у шахс томонидан салбий ижтимоий тажрибани ўзлаштиришнинг оқибатидир (Дюркгейм, Мертон Миллер ва бошқ.)
Боланинг психоижтимоий ривожидаги меъёрдан чиқишнинг яна бир муҳим омили нохуш оила ҳисобланади. Вояга етмаган болаларда асотсиал хулқ-атворни шаклланишига олиб келадиган оилавий муносабатлар турларини ажратиб кўрсатиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Улар:
ўзида бир томондан бола хоҳишларига эрк бериш, бошқа томондан эса болани низоли вазиятларга ундашни ёки оилада икки ахлоқ: оила учун юриш-туриш қоидалари, жамият учун умуман бошқа қоидаларни мужассам этган тариявий муносабатлар тури;
тўлиқсиз оилада, болалар ва ота-оналарнинг узоқ муддат айри яшашлари шароитида тарбиявий таъсирларнинг беқарор тури;
Боланинг руҳий-ижтимоий ривожланишига оила ва унинг таъсирини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, аксарият болаларда ижтимоийлашув шартлари бузилади. Уларнинг бир қисми девиатсия ҳолатига олиб борувчи турли жисмоний ва руҳий хавфлар остида яшашади, бошқалари эса жиноий фаолиятларга аралашиб қолишган.
ХХ асрнинг охирларида болаларни ижтимоий ва психофизиологик ўзгаришларга қараб В.Клайн (1991) ёш қонун бузарларни олти типга ажратади.1
1. “Еси паст”. Уларнинг хулқ-атворида шўхлик, ёқимсиз ҳатти-ҳаракатлар этакчилик қилади. Уйга кеч келиш, алдаш, таълим муассасасидаги ҳар хил низоли вазиятни келиб чиқишига сабаб бўлишлари, кинога билетсиз киришлари, доим жанжаллашиш, атрофдагиларни кўнглини қолдириш, наркотикни татиб кўришга мойил бўладилар.
2. “Ота-онанинг душмани”. Бу тоифадаги ўсмирлар ўз ҳатти-ҳаракатлари билан ота-оналарини қийин ҳолатга қолдирадилар, уларга норозилик ҳиссини очиқ-ойдин билдирадилар. Улар ота-онасини муносабатини тушунмайдилар. Бу даврда салбий ҳисларини орттириб юборадилар.
3. “Ахлоқсиз бола”. Бундай ўсмирлар асотсиал ёъналишга эга. Уларнинг ҳиссий ва интеллектуал тараққиётида ўзгаришлар ёъқ, хулқ-атворларида ҳам яққол оғиш кузатилмайди. Уларда қонунбузарлар билан алоқада бўлишга мойиллик бор. Бу ҳолат болага нисбатан оиладаги эътиборсизлик ёки номақбул оилада тарбия топганлиги замирида вужудга келиши мумкин. Шунинг учун бундай болалар жиноий олам меъёрларини қабул қиладилар ва уларга бўйсинадилар.
4. “Органик”. Бу тоифадаги болаларда миядаги лат ейиш, ёки ақлий тараққиётда ортда қолиш хос. Натижада боланинг интеллектуал ривожланиши ортда қолади бу эса тартиб-интизомни ҳамда хулқ- атворнинг бузилишига олиб келади. Бундай болалар кўпинча ўз тенгдошлари билан асабийлашадилар ва жанжаллашадилар.
5. “Психотиклар”. Ақлий етилмаган, касалманд болалар бўлиб, улар учун галлюсинатсия, жиноий ҳаракатлардан хурсанд бўлиш, бузғунчи фикрлар ҳукумронлик қилади. Ҳаттоки 14 ёшли бу тоифадаги бола ота-онасини отиб ташлаган.
6. “Наслий бузуқлик”. Бу тоифадагилар бирламчи психапатлар ҳисобланадилар. Улар учун жиноий хатта-ҳаракат қилиш одатий ҳолга айланади. Наслий бузуқларда хатти-ҳаракатлар илк ёшлигидаёқ намоён бўладики, асотсиалланишга мойил. Уларда маъсулият ҳисси ёъқ ва ишониб бўлмайди. Уларни тузатиш ва ёрдам кўрсатиш анча мушкулдир.
Хатар гуруҳига мансуб болалар хулқ-атворидаги ўғишларга улардаги турли психологик омилларнинг мавжудлиги ҳам сабаб бўлади.. Агрессивликда ҳам ўзига ҳос хулқий оғишлар вужудга келади.
Айрим тадқиқотчилар болалар ва ўсмирларда хулқи оғишнинг келиб чиқишида ижтимоий муҳит, оилавий муносабатлар ва тенгдошлар гуруҳининг таъсири каттадир деб таъкидлайдилар. Жумладан В.В.Ковалев ўсмирлар хулқи ўзгариши психоген вазиятнинг ситуатсион таъсирланишларини келтириб чиқариши ва бундай вазиятларнинг хулқ оғишининг келиб чиқишига таъсири ҳақида гапириб, хулқ ўзгаришини келтириб чиқарувчи психологик, патологик реаксиялар хақида алоҳида тўхталади. Бундай таъсирланишлар асосан оила, мактаб ёки турли хил уюшган гуруҳлар таъсири туфайли вужудга келиб, маълум шахсга ёъналтирилган бўлади.
Боланинг хулқ-атвори кўпинча ўз олдига қўйган мақсадлари, қизиқишлари, идеаллари ва эътиқодлари мажмуида яққол намоён бўлади. Хулқ-атвордаги ўзгаришлар бевосита ёш кризис даврларининг кечиши билан боғлиқ юз бериши табиийдир.
Олимлар томонидан таъкидланишича, инсон ёш даврларини таҳлил қилиш, уларнинг ҳар бир бола, ўсмир ва ўспирин ҳаётини чуқур ўрганишдан бошланади. Бу эса ёш даврларининг характер хусусиятларидаги ўзгаришларини психологик қонуният асосида амалга ошишини билиш мақсадга мувофиқдир.
Америкалик психолог А.Гезелл ўсмир ёшининг даврланишига алоҳида эътибор қаратиб, ўзига хос хусусиятларни шарҳлаб ўтган эди. Масалан:
10-ёш ўсмирлар мувозанатли ҳаётни тез идрок этувчи, ишонувчан, ота-оналарига итоатли, ташқи қиёфага эътиборсиз бўлганлиги боис бу “олтин ёш” ҳисобланади.
11-ёш организмда қайта қуриш юз беради, болалар ғайри шуурли, негативликни намоён қилади, кайфияти тез ўзгаради, ота-оналарига нисбатан норозилик билдирувчи бўлади.
12-ёш тез жазавага тушувчан, дунёга нисбатан ижобий муносабат шаклланади, ўсмирда оиласига нисбатан автономлик ва тенгдошларига таъсири ортади. Уларда ақллилик, ҳазил-мутойибага мойиллик, чидамлилик, ташаббускорлик, ташқи қиёфа ва қарама-қарши жинсдагиларга эътибори орта бошлайди.
13-ёш ўзининг ички дунёсига эътиборлик, интровертликка хос бўладики, улар ўзини-ўзи танқид қилишга, ва танқидларга нисбатан таъсирланувчан, ота-оналарга танқидий муносабат билдирувчи, дўст танловчи, тўлқинланиш ва ҳаяжонланиш ортади.
14-ёш ўсмирлардаги интроверсия экстраверсияга алмашинади, шижоатли, хушмуомила, ўзига ишонч уйғонади, бошқаларга эътибори ортади ва улар ўртасидаги фарқни ажрата бошлайди.
15-ёш бу ёшдагилар учун мустақиллик ортади, бу эса уларнинг оила ва мактаб билан боғлиқ зўриқишларга дучор этади. Уларда гуруҳли ҳаракат қилишга ва гуруҳдагиларга мослашишга интилиш ортади.
16-ёш ўспиринлар ҳисобланиб, уларда мувозанатлашув, ҳаётдан қувониш, ички мустақиллик, эмотсионал барқарорлик, муомалага мойиллик, келажакка интилувчанлик ортади.1
Хулқи оғиш хусусиятларини ўрганишга бағишланган манбаалар таҳлилидан маълум бўлишича хулқи оғиш бир қанча турларга бўлинади.
Ю.А. Клейберг ахлоқий девиатсиянинг учта асосий гуруҳини ажратади: салбий (масалан, гиёҳванд моддалар истеъмол қилиш), ижобий (масалан, ижтимоий ижодкорлик) ва ижтимоий-холис (масалан, тиланчилик).
Девиант хулқ ва хулқий оғишлар бугунги кунда ҳуқуқбузарлик тушунчаси билан ҳам уйғунлашган ҳолда ишлатилади.
Ҳуқуқбузарлик – жамиятда ўрнатилган ва қонун асосида белгиланган тартиб ёки умуман ижтимоий яшаш қоидаларини бузиш. Ўз хусусиятларига кўра ҳуқуқбузарлик — жиноят, ножўя ҳаракат, интизомни бузиш шаклида бўлади1. Ушбу қўлланмада назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар –амалдаги қонун ҳужжатларига биноан маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилган, МЖТК ва ЖК билан қўриқланадиган объектлар ва ижтимоий муносабатларга тажовуз қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли содир этилган ижтимоий хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизликлар2;
Ҳуқуқбузарликнинг бир неча кўринишлари мавжуд бўлиб, қуйидагилар ҳуқуқбузарликнинг ҳозирги кунда нисбатан кенгроқ тарқалган кўринишларидан ҳисобланади:
а. Жиноятчилик. Муайян давлатда ўрнатилган қонун ва меъёрларга нисбатан айрим шахсларнинг салбий муносабати туфайли жиноий фаолият келиб чиқади, мазкур шахс эса жиноятчи ҳисобланади;
б. Ичкиликбозлик. Бу борада илмий адабиётларда бир неча таснифлар мавжуд: 1) Алкоголни баъзида истеъмол қилиш. 2) Алкоголни кўп истеъмол қилиш спиртли ичимликларни мунтазам, яъни ҳафтада бир мартадан бир неча мартагача ёки бирваракайига ўртада танаффус билан кўп миқторда (200 мл.дан ошиқ) ичиш. Бу кўпинча алкоголизмга олиб келади. 3) Алкоголизм – спиртли ичимликларга патологик (муттасил) ўрганиб қолиш билан тавсифланувчи касаллик;
с. Гиёҳвандлик. Гиёҳвандлик моддалари ёки унга тенглаштирилган воситаларга мунтазам ружу қўйиш ва истеъмол қилиш. Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни қонунда зид равишда ишлаб чиқариш ҳамда улар билан савдо қилиш қонун билан тақиқланади.
д. Бюрократия. “Бюрократия” ибораси “ҳокимиятга эга бўлган ходим” маъносини англатади. Бироқ даврлар ўтиши билан “бюрократия” маҳаллийчилик, қоғозбозлик, тўрачилик, мансабни суиистеъмол қилиш каби салбий маъноларда қўлланила бошланди.
е. Суитсид (лот. “суисаедере”, “суи”-мен; “саедере”-ўзимни ўлдираман)– онгли равишда ўз жонига қасд қилиш, деган маънони англатади. Ўз жонига қасд қилиш харакатларига қасд қилувчига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўлим ҳолати содир этилмаган (арқоннинг узилиб кетиши, ўз вақтидаги реаниматсион чораларнинг амалга оширилиши) ҳаракатлар ифодаланади
Вояга етмаган - “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва хуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 3-моддасига асосан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс1. Ушбу тушунча ҳуқуқнинг турли соҳаларида 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади. Фуқаролик ҳуқуқи 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаганларни ва 14 ёшга тўлмаган вояга етмаганларни ажратади. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 17-моддасига биноан, жиноят содир этгунга қадар ўн олти ёшга тўлган, ақли расо жисмоний шахслар жавобгарликка тортиладилар.
Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга этмаган – вояга етганларнинг назоратсизлиги ёки қаровсизлиги оқибатида унинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавф туғдирадиган ёхуд уни таъминлаш, тарбиялаш ва унга таълим бериш талабларига жавоб бермайдиган шароитда бўлган ёхуд ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этаётган вояга етмаган шахс1;
Бу кескин муаммони ҳал этишда ижтимоий институтлар асосий аҳамиятга эга бўлади, бироқ бу муаммони жамиятнинг ҳамма кучларини жалб этиб, комплекс усуллар билангина ҳал этиш мумкин. Аниқ бир ҳуқуқбузар билан индивидуал иш олиб бориш, тарбиявий-профилактик жараённи ташкил этиш соҳасида аниқ бир системанинг ёъқлиги оқибатида тарбиялаш тизимида кўпгина камчиликларни юзага келтиради. Баъзи педагоглар индивидуал ёндошишни хулқида оғиш бўлган ўғил болалар ва қизларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш деб тушунадилар. “Индивидуал ёндошиш – деб ёзади А.С.Макаренко – шахснинг алоҳида инжиқликлари билан шуғулланишни билдирмайди. Индивидуал ёндошиш баҳонасида якка индивидалистик тарбияни тушуниш керак эмас. Ўқувчи камчиликларига кўз юмувчи, унинг инжиқликларига кўнувчи, тарбиялаш ва характерни тузатиш ўрнига унинг айтганини қиладиган педагог кучсиз, иложсиз бўлади. Индивидуал ёндошиш унинг индивидуал қобилияти ва имкониятларига мос равишда тарбиялаш ижтимоий хусусияти билан белгиланадиган шахс сифатларини унга етказишдан иборат бўлади”2.
.
Do'stlaringiz bilan baham: |