2.2 Вояга етмаган шахслар девиант хулқ-атворининг психологик – ижтимоий жихатлари
Болалар ва ўсмирлар психологиясига хос муҳим ҳусусият тенгдошлари билан яқин мулоқот қилишга бўлган эҳтиёждан иборат. Бу эҳтиёжни тўғри қондириш ва вақтини мазмунли ўтказиш мумкин бўлган ўртоқлар гуруҳининг мавжудлиги инсон шахсининг нормал ривожланиши учун зарур. Бироқ ота-она назорати етарли бўлмаганда, бундай гуруҳлар баъзан ўз аъзоларида бекорчиликка бўлган “қизиқиш”ни юзага келтиради ва зарарли вазифани бажара бошлайди. Ота-онанинг эътиборсизлиги ва назоратсизлиги сабаб боланинг гуруҳга мансублиги уларга номаълум бўлиб қолади, бу эса ўсмирни гуруҳнинг зарарли таъсирдан тўсиб қолмайди ёки жуда кеч чора кўрилади. Мактабда ўқиш жараёнида билим олиш даражасига кўра бошқа тенгдошларидан орқада қолувчи вояга етмаганлар миқдори 8-10%ни ташкил этсада, ўз хулқига кўра номуносибларининг ҳисоби 5-6 марта кўпчиликни ташкил этади. Вояга етмаган ҳуқуқбузарларнинг иродаси бўшлигини 15-25% ҳолатларда учратиш мумкин.. Ёш қизлар ўсмирларга нисбатан бошқача , яъни спиртли ичимлик ичмасдан ёлғиз кўчада эмас балки яшаш биноларида жиноят содир этганлар. Улар содир этган жиноятлар очиқдан очиқ ва вахшиёна кўринишда бўлмай, асосан яширин тарзда кечади. Кўп ҳолларда улар пул буюм ва тақинчоқларни ўғирлашга мослашадилар. Ёшга нисбатан олинганда кўпчилик жиноятлар асосан 16 ёшгача содир этилади. 14 ёшлилар орасида айниқса бу кўрсаткич юқоридир.
Кейинги йилларда 14 -15 ёшли ўспиринлар ичида номусга тегиш, талончилик, ўзгалар мулкини ўғирлаш каби жиноятлар тури кўпайган. Албатта бунинг объектив ва субектив сабаблари мавжуд. Биринчи навбатда маданий, маиший ҳаётда рўй бераётган ўзгаришларнинг ёшлар руҳиятига ўзига хос таъсиридан келиб чиқиш лозим . Кейинги йилларда савдо-тижорат тармоқлари орқали шахсни зўравонликка шафқатсизликка чорловчи турли суратлар, матбуот нашрлари ведио касеталарни сотиш кенг ёълга қўйилди. Бу эса вояга етмаганлар онгида салбий ўзгаришларни вужудга келтирмоқда. қарийб учдан икки нафар вояга етмай жиноят содир этган ёшлар ичкиликка ружу қўйиб кўча-кўйда бекор юрганлардир. Аҳолининг ушбу қатламига мансуб шахсларда қимор ўйнаш, ичкиликка ихлос қўйиш, жамият қонун қоидаларига менсимай қараш, ўсмирларнинг ўзаро душманлик руҳидаги гуруҳларни ташкил этиш каби салбий ҳислатлар шаклланади. Вояга етмаганлар жиноят содир этишининг асосий сабабларидан бири, уларнинг табиатида маънавий ва ҳуқуқий қадриятларни менсимаслик хусусиятларининг мавжудлиги. Зеро ушбу иллат шахсни турли ҳуқуқбузарликлар содир этишга олиб келади.
Вояга етмаганларни жиноят содир этиши оқибатида жиноий жавобгарликка тортилишда асосий жазо турлари ўрнига вояга етмаган шахснинг жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатмайдиган чораларни қўлланилиши, ижтимоий ҳавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи маротаба содир этган ёхуд ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни такроран содир этган вояга етмаган шахсга нисбатан озодликдан махрум қилиш жазосини қўлланилмаслигининг жиноят кодексида назарда тутилиши инсонпарварлик ва одиллик принсипларининг намоён бўлиши десак хато бўлмайди.
Юқоридаги фикрларини хулосалаб, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликларининг детерминантлигини уч гуруҳга ажратиш мумкин.
Биринчи гуруҳга иқтисодий-ижтимоий соҳадаги омиллар, яъни “нарх”ларнинг ўсиши, пулнинг қадрсизланиши, аҳоли ўртасида табақаланишнинг кучайиши, турмуш даражасининг пасайиб кетиши, ишсизлик муаммолари, гиёҳвандликнинг ўсиб бориши киради. Ушбу омилларни статистик маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан содир қилинган жиноятларнинг учдан икки қисми 16 ёшгача бўлган ҳеч жойда ўқимайдиган шахслар томонидан содир этилган бўлиб, босқинчилик, талончилик ва шахсий мулкни ўғирлаш жиноятлари уларнинг 50% ни ташкил қилади .
Иккинчи гуруҳ маънавий –руҳий омиллар, яъни жамиятда адолатсизликнинг мавжудлиги, ёшлар тарбиясидаги муаммолар, ёшлар тафаккуридаги лоқайдлик, боқимандалик,текинҳўрлик каби хислатларнинг кенг тарқалиши шунингдек уларнинг муайян қисми ўртасида ғаразгўйлик ҳислатларининг ўсиб бориши, ёшларнинг турли ёд ғоялар таъсирга тушиб қолиши ҳолатларининг кўпайиши, фарзандлари тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган ота-оналар сонининг ортиб бориши, ёшлар ҳуқуқий онгининг етарли даражада юксак эмаслиги кабилар киради.
Учинчи гуруҳга ташкилий бошқарув соҳасидаги омиллар ҳосил қилади. Буларга ҳокимият институтларининг олдини олиш билан шуғулланувчи субектлар фаолиятидаги камчиликлар, вояга етмаганлар жиноятларини олдини олишга қаратилган ижтимоий-ҳуқуқий назоратни ташкил этиш ва амалга оширишни тартибга солувчи ҳуқуқий асосларнинг етарли эмаслиги ҳамда ҳуқуқий тизимнинг такомиллашмаганлиги, вояга етмаганлар жиноятларининг олдини олишнинг бевосита субектлари билан жамоат тузилмалари ўртасида ўзаро ҳамкорликннг етарли даражада эмаслиги киради.
Оиладаги танқид ва камситилишлар ҳам боланинг руҳиятига таъсир этувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Бу жараён ҳам боланинг нормал фаолиятига салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди.
Шундай қилиб, боладаги салбий иллатларни олдини олиш ва уларни бартараф этишда қуйидагиларга эътиборни қаратиш зарур:
- биринчи ўринда, ҳар бир ёш даврни ўзига хос психологик ривожланиш даражаларини аниқлаб олиш лозим.
- иккинчи ўринда, болани тарбиясидаги содир бўлаётган салбий ўзгаришларни ўрганиб чиқиш керак.
- учинчи ўринда, тарбияси оғир болаларнинг психологик ривожланишини меъёрлаштиришга ёъналтирилган махсус тадбирларни ишлаб чиқиш лозимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |