I-БОБ. ДЕВИАНТ ХУЛҚ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИНИ ЎРГАНИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ
1.1 Девиант хулқ тушунчаси, типалогияси, вужудга келиш сабаблари
«Тарбия биз учун ё ҳаёт,
ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат,
ё саодат - ё фалокат масаласидир».
А. Авлоний.
Тарбияси оғир болалар билан ишлаш азалдан энг долзарб муаммолардан бири бўлиб келган. ХIХ аср охирларида табиий фанларда эришилган илмий ютуқлар ижтимоий фанлар тараққиётига ҳам ўз таъсирини ко‘рсатди. Бу эса ижтимоий фанлар доирасида ҳам, бир қатор янгиликларни яратилишига ва уларнинг мазмунан кенг ёритилишига имкон берди. Хусусан, ижтимоий меъёрдан оғиш ҳолати ҳақидаги дастлабки қарашлар қадимги даврлардан шаклланиб келган бўлсада, ижтимоий меъёр ва меъёрдан оғиш ҳолатларини тушунтириб берувчи илк таълимотлар ХIХ аср охирларида кенг ўрганила бошланди.
Кўпгина фанларда кўринишларни “меъёрий” ва “аномал”га бўлиш қабул қилинган. Ж.Годфруанинг ҳаққоний эътирози бўйича “қандай ахлоқни меъёрий деб ҳисоблаш мумкин” деган савол инсон ахлоқини, шу жумладан, оғишган хулқни тушунтириш учун марказий ҳисобланади. “Нормал”, ”аномал” ахлоқ тушунчасининг маъносига қатъий таъриф бериш мураккаб, улар орасидаги чегара эса ўта ноаниқ.
“Меъёрий” деб қатъий мазмунда ушбу фанда айни вақтда қабул қилинган меъёр-еталонга мувофиқ келувчи барча нарса ҳисобланади. Меъёрларни олиш усулларини кўпинча мезон деб атайдилар. Математик статистика нуқтаи назаридан тез-тез, яъни 50 фоиздан кам бўлмаган ҳолларда учрайдиган ҳамма нарса меъёрийдир. Меъёрий тақсимот қонунига мувофиқ равишда 2-3 фоиз одамлар “меъёрий”дан икки томон бўйича кўпчилик муайян бир сифат бўйича (интеллект, обҳителност, ҳиссий турғунлик) ахлоқнинг яққол бузилишига, ҳар икки томондан 20 фоизи эса нисбатан катта бо`лмаган оғишларга эга. Шубҳасиз, ахлоқнинг аниқ шакли (масалан, чекиш) меъёрий қабул қилиниши мумкин, қачонки, у кўпчилик одамларда учраса. Ҳақиқатан, Санкт-Петербургда чекишни оғишган хулққа тегишли дейиш ўринсиз бўларди, сабаби катта ёшли аҳоли ўртасида чекувчилар чекмайдиганларга нисбатан эҳтимол кўпроқдир.
Бу борада Э.Дюргеймнинг “аномия” ғояси дастлабки таълимот сифатида вужудга келган. Аномия – (франсузча сўз бўлиб, индивидуал ва ижтимоий онгнинг шундай ҳолатики, бунда бутун жамият, унинг ижтимоий институтлари инқирозга учраб, ижтимоий мақсадлар ва уларни амалга ошириш ўртасида зиддиятлар вужудга келганда қадриятлар тизими парчаланиб кетади).
Маълумки, ижтимоий патология омилига эътибор қаратилиши муҳим аҳамият касб этади. Бу борада Э.Дюркгеймнинг тўртта асари чоп этилган бўлиб, шулардан бири “Ўз жонига қасд қилиш” (1897) китоби девиантлик муаммосига бағишланган эди. “Сотсиология”да Э.Дюркгейм шундай ёзади: “Жиноят зарур ахлоқ ва ҳуқуқнинг меъёрдаги эволютсияси учун фойдали шундай бўладики, у ўзгаришга тайёрлайди”.
Маълумки, махсус адабиётларда “оғишган хулқ” атамаси кўпинча девиант ахлоқ (девиатио – лотин тилида оғишган) синоними билан алмаштирилади. Келгусида биз ўзаро бир-бирининг ўрнини тўлдирувчи сифатида ҳар иккала атамани қўллаш мумкин ҳисобланади.
Ўрганилаётган тушунчанинг яққол кўриниб турган мураккаблигига ҳаммадан аввал унинг фанлараро ҳарактери сабабдир. Ҳозирги вақтда атамадан икки асосий мазмунда фойдаланилади. Девиант ахлоқ “расман ўрнатилган ёки ҳақиқатда ушбу жамиятда юзага келган меъёрларга мос келмайдиган муомала, инсон ҳаракати” ҳисобланади.
Девиант хулқ-атвор муаммоларини таҳлил қилишда Р.Мертон ишлаб чиққан таълимот етакчи ўрин тутади. Э.Дюркгеймнинг аномия ғоясини ривожлантириб, Мертон девиант хулқ-атворга қуйидагича таъриф беради: “Девиант хулқ-атвор жамиятда эълон қилинган қадриятлар ва расмий хулқ-атвор стандартлари билан аҳоли хулқ-атвор мотивлари ҳамда мавжуд имкониятларининг бир-бирига мос келмай қолиши натижасидир”.
Девиант хулқ-атвор – (лот. девиатио – оғиш) жамиятда умумқабул қилинган ва шаклланган, ҳуқуқий ва ахлоқ нормалари билан тартибга солинадиган меъёрлардан оғувчи хулқ-атвор. Ушбу хулқ-атвор орқали нафақат жамиятга, бошқа шахсларга, қолаверса шахснинг ўзига ҳам зарар этади.1
Девиант хулқ-атвор ёзилган ва ёзилмаган меъёрларга мос келмайдиган ҳар қандай хатти-ҳаракат ва фаолиятни назарда тутади. Айрим жамиятларда анъаналардан четга чиқиш жиддий хато, ножўя иш каби кескин қораланган. Масалан, айрим жамиятларда инсон сочининг узунлиги ҳам, кўриниши ҳам, хулқ-атвори ҳам назорат остида бoлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |