Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,25 Mb.
bet10/24
Sana23.04.2022
Hajmi1,25 Mb.
#577912
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
2 5445089864909328964

Ахлоқий авторитет. Авторитет (лот. аuctoritas – обрў, куч, ҳокимият, таъсир) командир шахсига ҳарбий жамоанинг ишончи, ҳурматини ифодалаб, қарор қабул қилиш ва уни бажарилишини назорат қилиш ҳуқуқини эътироф этувчи ижтимоий муносабатларнинг ўзига хос тури. Командирнинг хизмат авторитети давлат куч-қудрати ва ҳуқуқларига таянади ва ҳарбий бўлинмада ҳокимиятни амалга ошириш шаклларидан бири ҳисобланади. Аммо одамлар
устидан ҳукмронлик қилишнинг яна бир бошқа кўриниши – ахлоқий ҳукмронлик - юксак тартиб-интизом ҳокимияти ҳам мавжуд. Бу бошлиқнинг юксак шахсий сифатлари (ахлоқий фазилатлари, профессионал сифатлари ва ҳ.к.)ни намоён этиши орқали юзага келадиган ахлоқий авторитетдир.
Авторитет соҳиби (ёки жамоавий) ахлоқий санкция: огоҳлантириш, қоралаш, маъқуллаш, даъват қилиш имкониятига эга бўлади. Ахлоқий авторитет командирнинг хизмат ҳокимиятини (лавозими орқали юзага келган нуфузи) мустаҳкамлайди. Бундай ҳолатда “командир - бўйсунувчи” ўртасидаги ўзаро муносабатлар буйруқ, жазоланишдан қўрқиш асосида эмас, балки командирнинг шахсий намунаси, унга бўлган ҳурмат натижасида таркиб топади. Бўйсунувчиларига нисбатан юксак ахлоқий ҳислатлари, маънавий яқинлик ва самимийликни намоён этмай, бундай ҳокимиятга эришиб бўлмайди.
Айтиш мумкин, ҳеч бир лавозим ўз-ўзича авторитет ва ҳурматни олиб келмайди. Кимда ким лавозимга қўйилиши билан беихтиёр нуфузим ошади деса, қаттиқ янглишади. Кўпинча бир хил лавозимда, бир хил унвонда, бироқ турли нуфузга эга офицерларни учратиш мумкин. Бўйсунувчилар командирларининг бири ҳақида меҳр-муҳаббат ва ҳурмат билан гапириб, унга эргашишга ҳаракат қилсалар, бошқасига салбий фикр билдиради. Шубҳасиз, авторитет сири лавозим ва унвонда эмас, балки командир фаолиятининг услуби ва шахсий сифатларида, биринчи навбатда адолат туйғуси, касбий компетентлилиги, ахлоқан софлиги, камтарлиги, ростгўйлиги, фидойилиги, бўйсунувчиларига ҳурмати ва улар ҳақида қайғуриши ва ҳ.к.лар юқори даражада ривожланган бўлиши зарур. Зеро, командирнинг шахсий сифатлари ва фаолият услуби унинг лавозимига мос келиши керак.
Шахсий таркиб ҳар бир офицерни нафақат лейтенант ёки капитан сифатида, балки ўз касбининг моҳир устаси, ақлли инсон, лидер сифатида ҳурмат қилишлари керак. Командирнинг юқори авторитети бўйсунувчиларида хизматга қизиқиш уйғотиши, мутахассислигини пухта
ўзлаштиришга ёрдам бериши, ўқув-жанговар вазифаларни ижобий ҳал этишда ташаббускорлик ва ижодкорлик намуналарини кўрсатишига кучли туртки бериши лозим.
Офицер авторитети – бу сабот билан меҳнат қилиш, шахсий сифатлари, билим ва кўникмаларини ривожлантириш натижасидир. Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда офицернинг профессионал ва ахлоқий сифатларини ҳисобга олиш – командир авторитетини оширади.
Ўзининг пок номини, авторитетини сақлаб қолишга интилиш шаън тушунчаси орқали ифодаланади. Шаън – бу шахснинг қадр-қиммати, ростгўйлиги, ҳалоллиги, самимийлиги, пок виждони, матонати ва она Ватан учун ўз ҳаётини қурбон қилишга тайёр бўлиши. Бу ҳислат халқ ичида доимо юксак баҳоланган. Ўзбек халқ мақоллари ва ибораларида ор-номус, қадр- қиммат ҳислатларига алоҳида эътибор берилган: “Номусни ёшликдан асра”, “Обрў иситар, уят куйдирар”, “Одам очликдан ўлмас, ордан ўлар”, “Ота билан орсиз талашар” ва ҳ.к.
Ҳарбий шаън ҳамма замонларда ҳам офицернинг энг муҳим маънавий фазилати бўлиб келган. У офицер шахсиятининг юксак ахлоқийлигини акс эттиради; бу унинг ўз қадр-қиммати, ор-номуси, бурчини англаши ва жамият олдидаги ҳарбий бурчини бажаришга шайлиги; бу ўз касби, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига мансублиги, она Ватанидан фаҳраланиши, хатти-ҳаракатларининг олийжаноблиги, ҳалоллиги, адолатпарварлиги, давлат қонунларини ҳурмат қилиши, уларга риоя қилиши ва ҳ.к. намоён бўлади. Ички хизмат низомини 13-моддасида: “Ҳарбий хизматчи ҳарбий қасамёдга содиқ қолишга, ўз халқига фидойиларча хизмат қилишга, Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги ва ҳудудий бутунлигини матонат, маҳорат билан, ўз сўнгги томчи қони ва ҳатто ҳаётини аямасдан ҳимоя қилишга, ҳарбий бурчни бажаришга мажбур34, дейилади.

Чинакам шаън давлат манфаати ва фаровонлиги йўлида фидокорона, сидқидилдан хизмат қилишда намоён бўлади. Шаън – армиянинг энг юксак
34 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий Низомлари. –Т.: Шарқ, 2007. 12-13 б.
маънавий неъмати. Шаън туйғуси билан ҳаракатланувчи армия енгилмас куч бўлиб, давлат барқарорлигининг кафолатидир. Маълумки, Ғазна яқинидаги Парвон дашти жангида Жалолиддин Мангуберди мўғуллар устидан ажойиб ғалабани қўлга киритган. Жанг олдидан Жалолиддин лашкарбошиларига, “Бу савашда энди ор-номус, ҳам йигитлик шаъни тикилмиш! Майдондан бошимиз эгилиб қочсак бизни ҳеч ким кечирмайди!”35, дейди. Султон қўшинларининг шиддати ва шижоати мўғулларни саросимага солиб, отлиқларининг сафини бузиб юборади. Мўғулларнинг ушбу жангдаги мағлубияти жиддий зарбага учрамаган Чингизхоннинг ҳарбий ҳаракат раҳбарлигини ўз қўлига олишга мажбур этган. Юсуф Хос Ҳожиб айтадики, “лашкар бошлиғи, энг аввало, уят-андишали, ор-номусли бўлиши керак. Эркак киши ор-номусини деб ёвга отилади, ундан ўчини олади. Чунки ор- номус туфайли ёв лашкарини пароканда қилади”36.
Офицер шаъни тушунчаси муҳим ахлоқий қадрият сифатида кўп қиррали бўлиб, уни тор ва кенг маънода тушуниш мумкин. Тор маънода, махсус кийим русуми ва фарқловчи белгилари билан боғлиқ бўлса, кенг маънода, авторитети, унвони, бўлинма шаъни, қўшин тури шаъни ҳамда давлат шаънини ҳимоя қилувчи ахлоқий мажбуриятни ифодалайди. Ҳарбий либос кийиб, погон таққан ҳар бир офицер буни унутишга ахлоқан ҳақли эмас. Офицер ҳарбийча саломлашиши, ҳарбий либос ва фарқловчи белгиларни эъзозлаши, ҳарбий кийим-бош русумидан фаҳрланиши керак. Бу ҳақида Ички хизмат низомини 13-моддаси шундай дейилади: “Ҳарбий хизматчи аскарий юриш-туриш одоби қоидаларига риоя қилишга ва ҳарбийча салом беришни бажаришга, ҳар доим русум бўйича, озода ва саранжом кийинишга мажбур37.

Шаън туйғусини ривожлантиришга атроф-муҳит, ота-она, атрофдаги кишилар авторитети, инсоннинг маълумотлилик даражаси кучли таъсир кўрсатади. Бир кишида шахсий қадр-қиммат туйғуси атрофидаги одамларга
35 Абдуғафур Бахтиёр. Султон Жалолиддин Мангуберди. –Т.: Янги аср авлоди, 2018. 292 б.
36 Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. –Т.: Юлдузча, 1990. 55 б.
37 Ўша асар. 13 б.
нисбатан олижаноблигида ифодаланса, бошқа бирида ўзига хаддан ортиқ улуғворлик бериб, бўйсунувчилари олдида ўзини катта олишда кўринади. Кимдир “биродарликни” қийин вақтда ҳеч иккиланмай ёрдам беришга тайёр туриш деб тушунса, бошқаси уни ножўя ишларга бепарво қараш, бир- бирининг сирини яшириш, деб билади. Кимгадир чинакам шуҳратпарастлик ишда муваффақиятларга эришишга интилиш ва ҳамкасбларининг эътирофига сазовор бўлишда намоён бўлса, бошқалар учун манманлик ва мансабпарастликнинг синоними бўлиб, улар ҳокимият чўққисига ҳеч ким ва ҳеч нарса билан ҳисоблашмай интиладилар. Кўриниб турибдики, шахс хулқ- атворини унинг ахлоқий етуклиги, онглилиги ва эркинлигини кўрсатувчи конкрет хатти-ҳаракатларига қараб аниқлаш мумкин.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish