Биринчидан, армияда офицер ахлоқий қиёфасининг роли жуда муҳим. Ахлоқий қадриятлар кундалик ҳаётда, барча ишларда намоён бўлади ва улар улкан таъсир кучига эга. Хатто арзимас соҳталик, носамимийлик, бефарқлик командирнинг бўйсунувчиларига таъсир кўрсатиш имкониятларини заифлаштириши мумкин. Офицернинг ўзига нисбатан юқори талабчанлиги – мустаҳкам ахлоқий авторитетни қозонишининг кафолатидир.
Иккинчидан, офицернинг мувафаққиятли фаолияти ҳарбий жамоада жанговар дўстлик ва бирдамликка интилишнинг ахлоқий муҳитини яратиш қобилиятига боғлиқ. Ахлоқий воситалар (ижтимоий фикр, авторитет, меъёрлар, илғор анъаналар ва б.)нинг хазинасидан, жамоанинг ахлоқий муносабатлари кучидан тўғри фойдаланиш шахий таркибни ахлоқий маданиятни ўсишига олиб келади.
Учинчидан, ҳарбий хизматчиларни ахлоқий маданиятининг такомиллашуви ахлоқий қадриятларга зид, ёт ғояларга қарши узлуксиз кураш олиб бориш билан боғлиқ.
Тўртинчидан, миллий ахлоқий маданиятнинг ўзига хослигини сақлаш, ғарбдан глобал ахлоқ номи остида кириб келаётган “оммавий маданият” га қарши тура оладиган ягона куч сифатида қараш лозим.
Бешинчидан, ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий маданиятини юксалтиришда ҳарбий ва ахлоқий тарбия узвийлигини таъминлаш лозим.
Ахлоқий камолотнинг чегараси йўқ. Ҳарбий хизматчи миллий ғоямизнинг асосий тамойиллари, миллий ва умуминсоний қадриятларни, ёшлар маънавиятини юксалтиришга қаратилган беш ташаббус талабларини ўзлаштириб, ахлоқан етук, олийжаноб, мард, жасур, она Ватанининг содиқ ўғлони бўлиб камол топади. Буюк авлодларимизнинг ахлоқий қадриятларини мерос қилиб, ўзида янги фазилатларни шакллантириб боради. Аскар ва сержантларнинг Ватан олдидаги муққаддас бурчини бажаришларида офицерлар асосий роль ўйнайди. Она Ватан офицерларга масъулиятли ва машаққатли вазифани юклади, бу юксак ишончни ўзларининг амалий ишлари билан виждонан бажариб, оқлайдилар.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари
Мирзиёев Ш. М. Танқидий таҳлил, тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Т.: Ўзбекистон, 2017.
Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб ҳалқимиз билан бирга қурамиз. – Т.: Ўзбекистон, 2017. – 484 б.
Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таьминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигини гарови. –Т., 2017.-48 б.
Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. –Тошкент: Ўзбекистон, 2017. -592 б.
Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. 2-жилд. Т.: Ўзбекистон, 2018. – 507 б.
Мирзиёев Ш.М. Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади. 3-жилд.– Т.: Ўзбекистон, 2019. – 400 б.
Мирзиёев Ш.М. Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари. 4-жилд.– Т.: Ўзбекистон, 2020. – 400 б.
Мирзиёев Ш.М. 2020 йил 24 январдаги “Олий Мажлисга Мурожаатномаси” - http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-respublikasi-prezidenti- shavkat-mirziyeevning-oliy-25-01-2020.
Каримов И.А. Юксак маьнавият – енгилмас куч. 2 нашр. –Т.: Маьнавият, 2016. -176 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |