Олий ва ўрта махсус таълим



Download 1,25 Mb.
bet11/24
Sana23.04.2022
Hajmi1,25 Mb.
#577912
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24
Bog'liq
2 5445089864909328964

Ҳарбий шаъннинг мезонлари:

  1. Ҳарбий шаъннинг мезонларидан бири – офицернинг қадр- қиммати бўлиб, у ўз-ўзини ҳурмат қилиши, ўз ҳуқуқларини англаши ва уларга мос хулқ-атворга эга бўлишида намоён бщлади. XIX асрнинг машҳур ҳарбий ёзувчиси, генерал-майор Галкин М.С. шундай ёзади: “Шаън – бу офицер соф ҳолда сақлайдиган муқаддас нарса, энг юксак эзгулик. Шаън – бахтли онда унинг мукофоти, қайғуда юпанчидир Шаън

ҳеч қандай доғга кўнмайди ва тоқат қилмайди”. Шаън офицерни улуғвор ишларни амалга оширишга чорлайди.

  1. Ҳарбий шаъннинг ажралмас унсури - офицернинг олийжаноблигида намоён бўлади. Офицер она Ватанининг олийжаноб ҳимоячиси бўлиб, номи ҳалол ва энг юксак шарафга муносиб. Олийжаноблик – бу шахснинг юқори даражада одоблилиги, одамгарчилиги, бошқалар фойдасига шахсий манфаатларидан воз кечиш қобилияти. У олийҳиммат бўлиши, атрофидагиларни камситмаслиги ва ўзини ҳам таҳқирлатмаслиги керак.

  2. Офицер ҳалоллик ва ростгўйликнинг намунаси бўлиши керак. “Офицер сўзим” ибораси кучли ахлоқий мажбурият ва уни бузиш ўз номи, обрўсини тўкиш билан баробар. Шаън – офицернинг ўзи ва хизматдошлари олдида ростгўйлиги. У инсондан айтган сўзига содиқ бўлишни талаб қилади.

Одатда, ўз мақсади чинлиги ва қатъийлигига ишонтириш учун “Офицер сўзим” ибораси айтилади. Ўз сўзига содиқлик – офицер ахлоқий етуклигини баҳолашнинг энг муҳим мезони. Чин сўз масъулиятли бўлиши керак. Зеро, сўзи ва иши бир кишилар нореал ваъдаларни бермайди, ваъда бердими, ўз сўзининг устидан чиқиш учун ҳамма нарсани қилади.

  1. Ҳарбий биродарликка содиқлик – ўзаро ишонч, ўзаро ёрдам, виждонлилик ва инсофлиликка асосланган юқори талабчанликни ўз ичига олади.

  2. Ҳарбий бурчга содиқлик - офицернинг садоқати ва фидойилиги, ўз бурчини қатъият билан бажаришида намоён бўлади. Бурч туйғуси Ўзбекистонни севиш, астойдил Ватанга хизмат қилиш, “Ватан ва шаън” шиорига амал қилиш, Қасамёдга содиқ бўлиш, Ватан ҳимоячиларининг шаъни ва жасоратининг рамзи сифатида жанговар байроқни муқаддас билиш кабиларни ўз ичига олади.

Офицер шаъни ўз нуқтаи назарини принципиал ҳимоя қилишни талаб қилади, хатога йўл қўйдими – уни мардларча тан олиши керак. “Хато”ликка йўл қўйилган ҳолатда ўжарлик қилиш, ҳар қандай йўл билан ўзининг нотўғри нуқтаи назарини ҳимоя қилишга интилиш – шаънни нотўғри тушунишини англатади. Ўзига нисбатан талабанлик, ўз хатосини кўра билиш ва омма олдида тан олиш ҳақиқий шаън ҳақида гувоҳлик беради.
Шаън туйғусини ривожлантириш офицернинг амалий фаолияти, мафкуравий тарбия жараёнида амалга оширилади. Бу ишнинг асосий йўналиши сифатида ғоявий ишонч, ўз касбига масъулиятли муносабат, юксак хулқ-атвор, муомала маданиятини тарбиялашга эътибор қаратиш лозим. Шаън, унинг талаблари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари умумҳарбий Низомларида, ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг муайян меъёрларида мустаҳкамланган. Улар бажарувчанлик, аниқлик, пухталик, тиришқоқлик, одамлар билан маҳорат билан ишлаш каби хусусиятларни талаб қилади.
Офицер ҳар қандай вазиятда ҳам ўз қадр-қимматини сақлаши, жамоат орасида ўзини нафақат олий маълумотли, балки офицерлар таркибининг вакили эканлигини ҳам унутмаслиги керак. У яхши одатлар ҳукмронлик қилган жамоат жойларига бориши, шароб ичмаслиги, қимор ўйинларига қизиқмаслиги, шахсан ўзига ва офицерлар корпусига соя солиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиши керак.
ОФИЦЕР ШАЪНИ КОДЕКСИ

  • офицер она Ватани Ўзбекистонни севиши ва ардоқлаши, унга содиқ хизмат қилиши, уни ташқи ва ички таҳдидлардан сўнгги нафасигача ҳимоя қилиши;

  • - ҳарбий Қасамёдига, халқига ва Президентига содиқ қолиши;

  • ностандарт шароитларда жанговар вазифани бажаришда руҳан тушмаслиги, қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтиши;

  • бўлинма ва бутун Қуролли Кучларнинг жанговар шайлигини ошириш, ҳарбий санъатни ривожлантириш, ҳарбий соҳани такомиллаштириш учун масъулиятни чуқур ҳис этиши;

  • “Ватан ва шаън” шиорига, “шон-шараф ҳаётдан ҳам қадрлироқ” тамойилига риоя қилиши, ор-номусини, офицер унвонини, армия ва давлат шаънини асраб-авайлаш ва ҳимоя қилиши;

  • ҳарбий хизматчиларга хос сифатларни такомиллаштириш: ҳалоллик, беғаразлик, ростгўйлик, хизматга садоқат, шахсий интизомлилик, қатъиятлилик, сабр-тоқат, довюраклик, чидамлилик, таҳқирланган ва заифларни ҳимоясига олиши;

  • интеллектуал даражасини юксалтириб бориши, ахлоыий маданиятини бойитиши, бўйсунувчиларининг истеъдодларини аниқлаши ва ривожлантириши;

  • ҳарбий-касбий соҳанинг яхши мутахассиси, бўйсунувчиларининг жанговар раҳнамоси, аскарлар юрагининг ҳукмдори, нозик ҳис этувчи психолог ва тарғиботчи бўлишга интилиши;

  • нотиқлик маҳоратига эга бўлиши, нафақат қилич билан, балки сўз билан ҳам ғалаба қозониши;

  • офицер унвонининг нуфузини оширадиган, ҳарбий шаънни тарбиялашга ёрдам берадиган маросим ва одатларга қатъий риоя қилиш: қасамёд қабул қилиш, ҳарбий қисмнинг ташкил топган куни, жанговар байроқни топшириш, орден билан тақдирланган кун, истеъфога бўшатилган ҳарбий хизматчиларни кузатиш ва бошқалар; давлат ва ҳарбий рамзларни ҳурмат қилиши;

  • ҳарбий қисмнинг жанговар байроғини - “армия юраги”, Ватан ҳимоячиларининг шаъни ва жасорати, бурчни ёдга солиб турувчи омил сифатида муқаддас тутиши;

  • юксак ахлоқий меъёрларга риоя қилиши, ўзининг ва офицерлар таркиби обрўсининг шаффофлигиги ҳақида қайғуриши, тўғри сўзлаши, ўз сўзига содиқ қолиши;

  • - этикет талабларига риоя қилиши; баҳс ва мунозараларни тўғри олиб бориши; хонимларга нисбатан хушмуомала, илтифотли, одобли бўлиши;

  • офицер унвонига соя соладиган салбий одатлардан ўзини тийиши; чақимчилик, туҳмат, миш-миш, мақтанчоқлик каби иллатлардан, ҳамда ичкиликбозлик, бузуқлик, қимор ўйинларидан сақланиши керак.




    1. АХЛОҚИЙ ОМИЛ ВА ОФИЦЕРНИНГ ЖАНГОВАР ҲАРАКАТЛАРДАГИ РОЛИ

Уруш ва жанговар ҳаракатларда ахлоқий омилнинг роли ниҳоятда муҳим. Буни кўплаб ҳарбий назариётчилар таъкидлаб ўтганлар. Қўшинлар жанговар шайлигини юқори даражада ушлаб туришда Қуролли Кучларнинг жанговар, техник ва ахлоқий қудрати масаласига илмий жиҳатдан ёндашишнинг аҳамияти кун сайин ошиб бормоқда. Фан-техника қанчалик шиддат билан ривожланиб борса, ҳарбий техника ва қурол-яроғлар ҳам унга монанд тарзда шунчалик тезликда такомиллашиб бормоқда. Бироқ, ҳарбий-
техник инқилоб урушнинг энг муҳим қонуниятларидан бири бўлган
“урушнинг бориши ва натижаси қўшиннинг маънавий-ахлоқий ҳолатига боғлиқ” эканлигини инкор этгани йўқ. Ҳарбий техника қанчалик қудратли бўлмасин, бўлажак жангларда инсон ғалаба қозонади. Негаки, уни бошқариш учун нафақат билим ва ҳарбий-касбий маҳорат талаб этилади, айни пайтда ахлоқий барқарорлик ҳам муҳим аҳамият касб этади. Жанговар жасорат, ҳарбий қаҳрамонлик, фидойилик, шижоат, матонат, мардлик, қийинчилик ва йўқотишларга бардошли бўлиш, ўзаро ёрдам намуналарини қатор мисоллар орқали кўришимиз мумкин. Жаҳон ҳарбий санъати тарихида Амир Темурнинг олтмиш аскарига қарши Хива ҳокими Тўкал баҳодирнинг минг кишилик қўшини ўртасидаги жанг унутилмас воқеа ҳисобланади. Амир Темур ўзидан ўн беш баробар устун рақибини мағлуб этади. Бу ғалаба Амир Темур ва уни аскарларининг маънавий-руҳий камолоти ниҳоятда юқори даражада бўлганлиги билан изоҳланади. Жисмоний куч-қувват юксак руҳий, маънавий камолот билан уйғунлашса, унга тенг келадиган куч-қудрат топилмайди38.
Ахлоқий омил – бу шахс, жамоа, ижтимоий бирликнинг муайян вазифани бажариш жараёнида ахлоқий куч-қудратининг намоён бўлиш меъёридир. Одатда, “ахлоқий омил” атамаси экстремал вазиятлар (жанговар ҳаракатлар, қуролланган жиноятчиларни қўлга олиш, техноген фалокатлар ёки табиий офатларнинг оқибатларини бартараф этиш ва ҳ.к.)да шахс хулқ- атворини баҳолашда кенг қўлланилади. Аммо мазкур тушунчанинг кундалик ҳаётда ҳам инсон хулқ-атвори ва фаолиятига тавсиф беришда аҳамияти жуда катта.
Ахлоқий омил “меъёр” категорияси сифатида муайян шароитларда субъект фаолиятининг конкрет вазифани бажаришга шайлиги (ҳарбий бурч туйғуси, жамоа жипслиги, салбий туйғуларни енгиб ўтиш қобилияти, буйруқни тез ва сифатли бажариш қатъияти, ғалаба қозонишга бўлган ишончи ва ҳ.к.) ни акс эттиради. Модомики, ушбу тавсиф ҳар бир субъектда



38 Содиқов Ҳ. Амир Темур салтанатида хавфсизлик хизмати: (тарихий бадиалар). –Т.: ART FLEX, 2010. 50- 51 б.
турлича намоён бўлар экан, ахлоқий омил инсоннинг ахлоқий ҳолати, ахлоқий маданияти, ахлоқий тарбиясининг миқдорий ва сифатий кўрсаткичларининг диалектик бирлигини ифодаловчи меъёр сифатида намоён бўлади. Жумладан, моҳир саркарда Жалолиддин Мангуберди уч юз кишилик суворийлари билан Нисо шаҳри яқинида етти юз кишилик мўғул суворийларига қарши жангга киради. “Жалолиддин навкарларга юзма-юз бўларкан, баланд овозда деди:

  • Қаршимизда ёғий! Ортга эса йўл йўқ, қолаверса, одатимизда чекинишлик, қочишлик ҳам йўқ!39 Жалолиддин Мангуберди шиддатли жангдан сўнг уларни тор-мор келтириб, ғалаба қозонади.

Замонавий урушларда ахлоқий омил – бу душманга қарши қуролли курашда ўзини ахлоқий куч сифатида намоён этадиган халқ ва армиянинг маънавий сифатларининг мажмуини ифодалайди. Қўшиннинг ахлоқий руҳияти жанговар маҳоратни такомиллаштириш, жанговар вазифаларни бажариш, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, она Ватанга, ўз халқига муҳаббат ва душманга нафрат туйғусини тарбиялаш, янги жанговар техника ва қурол-яроғни ўзлаштириш жараёнида шакллантирилади ва мустаҳкамланади.
Қуролли Кучларнинг жанговар тайёргарлиги ва жанговарлик қобилияти


  • бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган моддий ва маънавий омиллар орқали намоён бўлади. Аммо, моддий томон қанчалик аҳамиятли бўлмасин, асосий эътибор инсон омилига, унинг касбий, маънавий-ахлоқий ва жисмоний сифатларига қаратилади. Инглиз файласуфи Фрэнсис Бэкон таъбири билан айтганда, “Агар одамлар жанговар жасорат ва жанговар ғайратга эга бўлмаса, у ҳолда деворлар билан ўралган шаҳарлар, қурол-яроғ омборлари, зотдор отлар, жанг аравалари, филлар, артиллерия ва ҳ.к.ларнинг барчаси шунчаки шер терисидаги қўй каби бўлади”. Ҳарбий тарих ушбу фикрнинг мутлақо тўғрилигини тасдиқлайди. Демак, давлатнинг ҳарбий хавфсизлигини таъминлашда асосий ва ҳал қилувчи роль инсон омилига, мамлакат аҳолиси

39 Абдуғафур Бахтиёр. Султон Жалолиддин Мангуберди. –Т.: Янги аср авлоди, 2018. 208 б.
ва Қуролли Кучларнинг маънавий имкониятларига тегишли бўлади. Шу сабабли жанговар ҳаракатларни режалаштирганда инсон табиатидаги садоқат ва ҳиёнат, қатъият ва ваҳима, жасорат ва иродасизлик, фидойилик ва қўрқоқлик каби хусусиятларни ҳисобга олиш лозим. Инсон бирор бир хавф- хатарга дуч келганида қалбан мустаҳкам бўлиши, ўзини мардонавор тутиши лозим. Мардонавор ҳаракат – қаҳрамонликнинг тожи – юксак ғоялар учун шахснинг ботирларча ҳаракатларидан юзага келади. Шахснинг жанговар маҳорати, касбий тайёргарлиги қанчалик юқори бўлса, мустаҳкам эътиқоди, барқарор руҳияти, метин иродаси шунчалик самарали намоён бўлади. Дарҳақиқат, жангу жадалларда жисмоний кучнинг ўзи етарли эмас, уни қудратли бўлиши ва қаҳрамонликлар кўрсатиши учун жасорат ва шижоат керак бўлади. Инсондаги жисмоний куч маънавий-ахлоқий жиҳатдан қувватланиб турсагина, танада жасорат жўш уриб қайнайди. Ҳарбий хизмат табиати шундаки, у офицерлар таркибидан қаҳрамонлик кўрсатишга ҳамма вақт тайёр туришни тақозо этади. Шу сабабли офицер ва қаҳрамон тушунчалари бир-бири билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Қаҳрамонлик ҳодисаси жанговар шон-шавкат деб айтиш мумкин бўлган жуда кўп қирраларга эга: жасурлик, мардлик, довюраклик, жасорат, ботирлик. Ҳарбий қаҳрамонлик деб шахс, халқ, ҳарбий жамоанинг душман устидан ғалаба қозониш учун фидокорона ҳаракат қилиб, қуролли курашда жанговар фаоллик ва ахлоқий масъулликни намоён этишнинг юксак шаклига айтилади. Ўз она юрти ва халқи учун жон бериш қаҳрамонликнинг юксак намунаси ҳисобланади. Жанговар шижоат эса фидойиликнинг тўлиқ ифодаси, шахс (ёки жамоа)нинг умумий тараққиёт манфаатлари йўлида ўзини қурбон қилишга қодирлигини акс эттиради. Тарихнинг буюк саркарда фарзандлари қаторидан ватандошимиз Жалолиддин Мангуберди ҳам ўзига муносиб ўрин эгаллаган шахсларидан бири бўлади. Хоразмшоҳ ўғли Жалолиддинни маънавий-ахлоқий жиҳатдан юксак тарбияга эга бўлишини таъминлашни замонасининг етук алломаси Нажмиддин Куброга топширади. Устоз ёш Жалолиддиннинг қалбига маънавий-ахлоқий туйғуларнинг эзгулик
уруғларини сингдириш билан, уни мардлик ва Ватанга садоқат ҳамда эл- юрти учун жонини фидо қилишга шай қилиб тарбиялайди. Нажмиддин Кубро жанг пайтида имкониятларнинг мингинчиси тугаганида ҳам, минг биринчи имконият йўлларини топиш кераклигини таъкидлаб, “Мард ва баҳодир инсонлар бир марта ўладилар, аммо шараф билан ўладилар, номардлар эса хавф-хатар ва қўрқувда ўлаверадилар. Улар тириклигидаёқ ўликдирлар”40, деб ўргатади. Шунингдек, “Қаршингдаги душманингга шундай қарагилки, кўздаги ғазаб ва нафрат ўқлари қуролинг зарбасидан аввал ғаним кўз гавҳарини тешиб ўтиб, сўнгра қалбини жароҳатласин. Билгилки, юрак найза ва қиличдан етган зарбадан кўра кўз ва даҳшатли қарашдан кўпроқ майиб-мажруҳ бўлади. Сўз ва кўз нафрат ўқи билан дастлабки зарб уриш шамшир ва найза зарбидан оғирроқдир. У ғалаба учун руҳий пойдевордир. Бунга эришилгач, яшин тезлигида қиличинг кўз очиб- юмгунча ўз сўзини айтади. Сен жанг майдонида шерлар шери ва арслонлар арслони бўлишинг шарт. Негаки, жанг майдони шерлар майдонидир. Шерлар олишувлар майдонида чарчаб олишувни тарк этганини ҳеч ким кўрмаган. Сен эса юрт султони бўласан, аввало, юрагинг шер юрак бўлсин. Негаки, ҳамма нарса қалбга, юракка бўйсунади. Қўрқувни танинг ва қалбингдан чиқариб ташла, ундан бирон унсур қолмасин, мағлублик ва муваффақиятсизликлар ибтидоси қўрқув. Мағлубиятдан эсанкирама, сабр- бардошли бўл, йиқилсанг ётма, тез ўрнингдан тур, ўнгланиб ол, юрсанг гумбурлаб юр, от сурсанг яшин бўл!41, деб уқтиради.
Ўзбекистонимиз мустақилликни қўлга киритганига тарихан қисқа вақт ўтган бўлса-да, Ватанимизнинг кўплаб асл фарзандлари, хусусан, мард ҳарбийларимиз мустақиллигимизни асраш, юртимиз тинчлигини таъминлаш, халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини ҳимоя қилиш, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилдилар.



40 Раҳимов Ж. Ватаннинг шерюрак баҳодири. –Т.: Талқин нашриёти, 2008. 225 б.
41Ўша манба. 83-84 б.
Жумладан, 2000 йил Сурхондарё вилоятининг тоғли ҳудудларида халқаро террорчи жангари тўдаларига қарши курашда катта лейтенант Жалилов Маҳмуд Мўминович, катта лейтенант Салимов Алишер Сатторович, лейтенант Ғаниев Бобур Абдулҳамидович, лейтенант Садинов Сайёр Саидович, батальон фельдшери сержант Мадалимов Қаҳрамон Нишонбоевич, кичик сержант Охунов Юнус Носирович ва бошқалар фидойилик намуналарини кўрсатдилар42. Улар қаҳрамонлик шижоати: жангнинг ҳал қилувчи дақиқаларида ироданинг имкон даражасида сафарбар этилиши ва ахлоқий туйғуларнинг кучайишини намоён қилдилар. Кўриб турганимиздек, қаҳрамонлик шижоати шахснинг улуғвор мақсадлар йўлида қилинган онгли хатти-ҳаракатини акс эттиради. Фақат ахлоқий эркинликнинг юксак даражасига кўтарилган инсонларгина фожиали дақиқаларда бундай ҳаракатларни амалга оширишга қодир бўлади.
Ахлоқий омил юксак маънавий сафарбарлик ҳолатида бўлганида қаҳрамонлик компоненти ўзини яққол намоён этади. Қаҳрамонлик жанговар ҳаракатларда ахлоқий омил доирасида муҳим ўрин эгаллайди ва бошқалар учун намуна бўлиб хизмат қилади. Қаҳрамоннинг мардонавор ҳаракатлари кўплаб кишилар онгида мумкинлик чегарасини кенгайтиради, уларнинг индивидуал ва ижтимоий онгида салбий унсурларни заифлаштиришга, бартараф этишга ёрдам беради. Конкрет жанговар шароитларда, ностандарт вазиятларда (ваҳима, қўрқув, ҳолдан тойиш юзага келиши) қаҳрамонлик шижоати салбий туйғуларни самарали бартараф қилишга имкон беради.
Жанговар ҳаракатларда ҳарбий хизматчиларни мардонавор ҳаракатларга биринчи навбатда командир бошлаб боради. Офицер ўзининг касбий маҳорати, ахлоқий масъулияти, ғоявий етуклиги, намунали хулқ-атвори, олийжаноб мақсадлари орқали тақлид учун улуғворлик намунасини яратади.

Қаҳрамонлик энг фожиали вазиятда ҳам ўзига ва келажакка бўлган ишончни сақлаб қолишга имкон беради. Қаҳрамонлик қўшинлар ахлоқий барқарорлигини таъминлаб, ғалабага бўлган ишончини оширади.
42 Мард ўғлонлар номи барҳаёт.-Т.: Ўзбекистон, 2018. -560 б.
Юқоридагилардан келиб чиқсак, ахлоқий омил ҳарбий санъатнинг энг юқори поғонасини эгаллаб, уруш ва замонавий жанговар ҳаракатларда ғалабани таъминлаб берувчи асосий манбалардан бири саналади.
Ахлоқий омил баъзи ҳолатларда одамлар хулқ-атвори ва фаолиятини, хаттоки, уларнинг реал манфаат ва эҳтиёжларига зид равишда йўналтириши мумкин. Бунинг сабаби шундаки, ахлоқий омил ақл-идрок элементларини ҳам, ҳис-туйғу, кундалик онг элементларини ҳам ўз ичига олади. Шунинг учун ҳис-туйғуга берилган оломонга оқилона далиллар таъсир кўрсатмайди. Шу боис сиёсий ёки миллий масалаларда инсон баъзан жамият ва ўз манфаатларига зид ҳаракатларни содир этиши мумкин. Мисол учун, 2005 йил май ойида Андижон шаҳрида бир гуруҳ қуролланган жиноятчилар жамоат тартибини сақлайдиган милиция батальони – соқчи-патруль хизмати ҳудудига ярим тунда ҳужум қилади, қурол-яроғ омборини бузиб, қуролларни эгаллаб олишади. Сўнгра Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмга ҳужум уюштириб, у ердаги қурол-аслаҳани қўлга киритади ва шу ердан олиб чиқилган "ЗИЛ-130" оғир юк машинасида тергов изолятори ҳудудига бостириб кириб деярли барча маҳбусларни озод қилади. Қамоқда ўтирганлар орасида босқинчиларга қўшиладиганлар ҳам бўлган. Эрталабга қадар кўнгилларига келган бузғунчиликларни қилишади, 70 нафар тинч аҳоли гаровга олинади, улардан 15таси, хусусан, шаҳар прокурори, ҳарбий хизматчилар қийнаб ўлдирилади. Вилоят ҳокимияти биносини эгаллаши биланоқ барча қариндош-уруғлари, оила аъзолари, таниш-билишларини телефон орқали чақириб, ўзларига жонли девор ҳосил қилади. Уларнинг умумий сони 300 киши атрофида бўлган.
Минг афсуски, фожиа натижасида бегуноҳ одамлар, ўн гулидан бир гули очилмаган ёшлар ҳалок бўлди. Жангариларнинг мақсади халифалик давлатининг бир қисмини Андижонда ташкил этиб, ҳокимиятни қўлга олишдан иборат эди. Андижон халқи ва бутун Ўзбекистон халқи “Акромийлар”нинг қора ниятларини қўллаб-қувватламади. Бу фожиа ўзбек
халқини янада жипслашувига, доно Юртбошимиз атрофида мамлакат мустақиллиги янада мустаҳкамлашда камарбаста бўлишларига олиб келди43.
Тарихдан маълумки, ахлоқий омилдан жамиятни ахлоқий ривожлантириш мақсадида эмас, балки иқтисодий, сиёсий ва бошқа масалаларни ҳал этиш воситаси сифатида фойдаланиш, вақтинча самара берган бўлса-да, оқибатлари доимо фожиали тугаган: улар маънавий инқирозга, мавжуд ғоялардан кўнгил қолишга, одоб-ахлоқнинг пасайишига, жиноятчиликни ўсишига, турғунликка ёки ижтимоий тизимнинг қулашига олиб келган.
Жанговар ҳаракатларда мустаҳкам ҳарбий интизом, буйруқ ва кўрсатмаларни ўз вақтида, тезкор ва аниқ бажарилиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу, ўз навбатида, командирлар, штаблар, тарбиявий ишлар органларидан шахсий таркибнинг низом ва буйруқларни, Ватанга Қасамёд талабларини оғишмай ва қатъий бажаришини тақозо этади.
Ахлоқий омилга ахлоқий тажриба, жанговар анъаналар ҳам таъсир қилади. Бироқ фақат тўпланганлар билан кифояланиш, табиийки, мумкин эмас. Ҳаётнинг шиддат билан ҳаракатланишини ҳис этмаслик, замонавий урушларни шахсий таркибнинг ахлоқий куч-қудратига қўйган талабларини ўз вақтида англамаслик ахлоқий омилнинг айрим элементлари ривожида сусткашликни, ва, ўз навбатида, қолоқликни юзага келтириши мумкин. Қўшинни маънавий-ахлоқий тарбиялашда мавжуд тажрибадан ижодий фойдаланиш, эскирган қарашлардан қатъият билан халос бўлиш, шахсий таркиб таълим-тарбиясининг шакл ва усулларини такомиллаштириш ва янгиларини излаш улкан аҳамиятга эга вазифадир.

Ахлоқий куч-қудрат деганда қўшин учун зарур барча ижобий фазилатларни тушунамиз. Булар: ҳарбий бурч, ахлоқий масъулият, жасорат, ҳарбий қаҳрамонлик, фидойилик, бажарувчанлик, сабр-тоқат, метин ирода, ўз ҳаракатларининг муваффақиятли бўлишига қатъий ишонч, жанговар
43 Ватан азиз, жасорат – мангу / Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги; Маънавият ва маърифат маркази. –Т.: Ғафур Ғулом номидаги НМИУ, 2017. 16-18 б.
биродарлик, вазминлик, мардлик, ватанпарварлик, ҳалоллик, ростгўйлик ва ҳ.к.

Келажакда эҳтимолий урушларда номаълум қуролнинг қўлланиши оқибатида унинг ахлоқий-руҳий таъсири бир неча марта кучлироқ намоён бўлиши мумкин. Ноодатий вазият кишиларнинг ахлоқий ҳислати, иродаси, тафаккури ва тушунчаларини ўзгартириши мумкин. Маълумки, узоқ вақт ахлоқий-руҳий танглик ҳолатида қолиш ахлоқий толиқишга олиб келади. Натижада айрим ҳарбий хизматчиларда салбий эмоциялар, ғайриихтиёрий ўзгаришлар юзага келиши мумкин. Баъзи кишиларда ўз жонини сақлаш инстинкти вақтинча устун келиши ҳам истисно эмас. Бу ҳолат биологик (яшаш эҳтиёжи) ва ижтимоий (бурч, масъулият, мажбурият) эҳтиёжлар ўртасидаги нисбат биринчисининг фойдасига бузилганда юз беради. Оқибатда инсон вазиятни тўғри баҳолай олмайди, атроф-муҳит унинг қўрқув ҳиссидан ҳосил бўлган нотўғри тасаввурларидан иборат бўлади. Бундай вазиятда командир учун энг муҳими ва машаққатлиси - ўз бўлинмасининг жанговарлик қобилиятини максимал даражада сақлаб туриш, бўйсунувчиларига сўзи ва амалий ишлари орқали шахсий намуна кўрсатиш, ҳар қандай ҳолатда ҳам буйруқни охиригача бажаришларига ёрдам беришдан иборат. Жангчи урушда ваҳимага тушиб, ўзига бўлган ишончини йўқотмаслиги учун офицерлар уларни руҳлантириши, қатъий интизомни ушлаб туриши, онгига таъсир ўтказиб, ғалабага бўлган ишончини мустаҳкамлаши зарур. Юсуф Хос Ҳожиб айтадики, “Жангу жадалларда юраксиз киши кераксиздир. Ўз навбатида, юраксиз битта қўрқоқ бутун бошли қўшинга таъсир ўтказади, уни бузади. Қўшиннинг бузилиши эса алп эрларга ҳам кучини кўрсатади, улар камида саросима ва ваҳимага берилиши мумкин”44. Бўлинма командирининг вазифаси шундан иборатки, ҳар бир бўйсунувчиси ўз хулқ-атворини назорат қилишига, айрим туйғуларини (қўрқув, саросималик) енгиб ўтиши орқали бошқалари (Ватан тақдири учун масъулият, ғурур, душманга нафрат)ни кучайтиришга ўргатиб бориши зарур.
44 Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. –Т.: Юлдузча, 1990. 54 б.
Командирнинг мустаҳкам иродаси бошқарувнинг асосий элементларидан бири сифатида бўлинмада юксак жанговарлик қобилиятини ва қўшиннинг ахлоқий барқарорлигини таъминлашнинг объектив омили ҳисобланади. Зеро, тарбиявий ишлар тўғри ва аниқ ташкиллаштирилса, ахлоқий куч моддий кучга айланиши мумкин.
Жанговар шайлик барча тоифадаги ҳарбий хизматчилардан, биринчи навбатда офицерлар таркибидан юксак ахлоқий масъулият, маънавий сафарбарликни талаб қилади. Бўлинма жанговар шайлиги учун офицер ахлоқан масъулдир. Бу унинг жанговар сафдаги ўз ўрни ва ролини чуқур англаши, ҳарбий бурч талабларини сидқидилдан бажариши ва ўз меҳнатининг натижасини олдиндан қўра билиш қобилиятидир. Миллионлаб одамлар ҳаёти боғлиқ бўлган инсон фаолиятининг – Қуролли Кучларни доимий жанговар шайликда ушлаб туришдек - яна бошқа биронта соҳасини топиб бўлмайди. Шу сабабли ҳарбий бўлинманинг жанговар шайлиги учун ахлоқий масъулият – ўз виждони, жамоаси, жамият олдидаги доимий ҳисоботи, бу ҳарбий хизматчига боғлиқ бўлган барча нарсаларга жавобгарлик қобилиятидир. 2018 йил 4 декабрь куни Республика миқёсида ҳарбий тревога эълон қилиниши ва унда Президентимиз шахсан ўзи Чирчиқ ҳарбий полигонида бир кун назорат ўтказиши раҳбарнинг ўз зиммасидаги ишлари учун қанчалик масъулликни ҳис қилишнинг ёрқин намунаси бўлди.
Ҳарбий хизматда масъулият туйғусисиз бажарилиши мумкин бўлган мажбуриятнинг ўзи йўқ. Шу сабабли офицер бўйсунувчиларини тинчлик даврида урушнинг шафқатсиз синовларига тайёрлаш жараёнига алоҳида эътибор қаратади. Бунда ҳарбий хизматчиларни интеллектуал, ахлоқий тайёргарлиги ҳамда иродасини чиниқтириб, ахлоқий масъулият даражаси ошириб борилади. Гап шундаки, инсон масъулиятида жамоага, ижтимоий манфаатларга, ўзи ва биродарлари ҳал этадиган вазифаларга муносабати ойнадаги сингари равшан кўриниб туради. Шундан, жанговар ҳаракатларда масъулият туйғуси юқори даражада ривожланган ҳарбий хизматчига тўлиқ ишониш мумкин.
Ахлоқий масъулиятнинг қиймати инсоннинг ўз қарори билан бошқа кишилар тақдирига қанчалик таъсир кўрсатиш қобилиятига боғлиқ бўлади. Ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий масъулиятини ошириш бўлинма жанговар шайлигини янада мустаҳкамлайди, шахсий таркибнинг жанговар маҳоратини такомиллаштиришга интилишини кучайтиради. Ахлоқий масъулият туйғуси юқори даражада ривожланган офицер бўлинмасининг жанговар ва сиёсий тайёргарлик натижаларидан қаноат ҳосил қилмайди, хизматдошининг ножўя хатти-ҳаракатларидан ўзини сезмасликка солмайди, кескин низоли вазиятда виждонсизлик қилмайди. Одатда, бундай кишилар ҳақида дангал, ростгўй, уддабурон, ҳақиқий инсон, деб гапирадилар.
Баъзан савол туғилади: у ёки бу ҳарбий хизматчининг масъулият даражасини қандай қилиб билиш мумкин? Офицернинг ижтимоий фаоллик мезонлари унинг амалий фаолиятида, мустақил ишларида, қийинчиликларга дуч келганида мардонавор енгиб ўтишида намоён бўлади. Шахснинг ахлоқий масъулият даражасини аниқлаш учун қандайдир истисносиз вазиятларни кутиш шарт эмас. Ахлоқий масъулият сиёсий ва ҳарбий тарбия тизимида, кундалик хизмат жараёнида, жанговар шайликни муттасил ушлаб туриш бўйича аниқ чоралар кўришда, ўқув машғулотлар давомида текширилади ва ишлаб чиқилади. Ахлоқий масъулият туйғусини оширишнинг яхши мактаби
– турли мусобақаларда фаол иштирок этиш, мажбуриятларни ўз вақтида бажариш, оқилона ташаббус кўрсатиш ва уни амалга оширишдан иборат. Жанговар шайликнинг қатъий талабларига бўйсунган армия ҳаёти офицерларда юксак ахлоқий масъулият туйғусини ривожланишига ёрдам беради.
Шахсий таркибда юксак масъулият туйғусини тарбиялаш хулқ- атвордаги айрим назоратсиз унсурларга қарши кураш билан ҳам узвий боғлиқдир. Қаерда сусткашлик, ўзининг касбий, маънавий ўсишига бефарқлик замбуруғдай илдиз отса, ўша жойда юксак ахлоқий масъулият ҳақида гапиришга ҳожат йўқ. Бефарқлик – масъулиятсизликнинг азалий йўлдошидир.
Ўз мажбуриятларига масъулият туйғуси – бу ўзининг такомиллашуви учун ҳам масъулият туйғусидир. Ўзига нисбатан талабчан инсон вақти вақти билан босиб ўтган йўлига назар ташлайди: иккиюзламачилик қилмадимми, эгри-бугри йўлдан юрмадимми, ахлоқий, касбий ўсишда янги босқичга кўтарилдимми? Бефарқлик, беғамлик, жон куйдирмай хизмат қилиш эртами кечми шахсга ўзи ҳақида эслатади, ва ҳеч бир ижобий нарсани ёдига солмайди. Шу нуқтаи назардан келиб чиқсак, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг раҳбар кадрларга қўяётган талаблари қуйидагилардан иборат: танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом, шахсий жавобгарлик, янгича фикрлаш, ташаббускорлик, халоллик, самарадорлик, илғор бошқарув усулларини кундалик фаолиятида қўллаш.
Замонавий офицер бўйсунувчиларида жанговар ҳаракатлар учун зарур сифатларни шакллантириш ва мустаҳкамлашга, камчиликларни аниқлаб, назарий қоидаларни тушунтириш ва махсус амалий машқларни бажариш йўли билан улардан халос бўлишга ёрдам беради. Дала машғулотлари, отиш машқлари, жанговар машиналарни бошқариш давомида таълим олувчиларда муайян ахлоқий сифатларни шакллантириш бўйича конкрет мақсадларни белгилаб олиш фойдалидир. Масалан, жанг қилиб сув тўсиғи кечиб ўтиладиган тактик машғулотларда бўйсунувчиларда мардлик, қатъиятлилик, ташаббускорлик даражасини аниқлаш вазифасини қўйиш мақсадга мувофиқ. Жанговар ўқ узиладиган тактик машғулотларда нафақат у ёки бу ҳарбий хизматчининг қандай ўқ отганлигини билиш, балки топшириқни қай тариқа мустақил ҳал эта олганлигини, иккилангани ёки ишонч билан ҳаракат қилганлигини, вазиятнинг тасодифий ўзгаришларига ахлоқий муносабати қай тарзда юзага чиққанлигини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, командир қуйидаги саволларга жавоб топиши лозим: Ҳарбий хизматчи вақт камлиги ҳолатида ўзини қандай тутди? Эмоционал танглик ҳолатида ўзини қандай намоён қилди? Ижобий сифатларни мустаҳкамлаш ва камчиликларни тезроқ бартараф этиш учун нима қилиш керак? ва ҳ.к.
Тажрибали офицерлар машғулотлар вақтида моҳирлик билан қалтис вазиятларни юзага келтиради, негаки мардлик кўрсатиши мумкин бўлган шароитларда чиниқтирмай туриб, чинакам жасур инсонни тарбиялаб бўлмайди. Мураккаб шароитларга етарли даражада яхши тайёрланмаган ҳарбий хизматчилар совуққонлик, вазминлик, чидамлиликни йўқотиб, ностандарт вазиятга сусткашлик билан жавоб қайтаради. Шу сабабли турли мутахассисликларга номзодларни саралаганда ҳар бирининг маънавий- ахлоқий хусусиятлари, жисмоний имкониятлари, касбий маҳорати, характери, темпераменти ва шу кабиларни ҳисобга олиш талаб этилади. Бусиз кўзланган мақсадларга эришиб бўлмайди.
Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим ютуқларидан бири, бугунги кунда биз аниқ мақсадга йўналтирилган, изчилликда олиб борилаётган тарбиявий ишлар натижасида интеллектуал салоҳияти юқори, дунёқараши кенг, маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, ўз касбининг моҳир устаси бўлган офицер кадрларга эгамиз. Бугунги ҳарбий хизматчи - офицер, сержант ёки оддий аскар бўлишидан қатъий назар, бу – мустақиллик ғоялари асосида шаклланган шахс; бу – юксак маънавият ва юксак маданият кишиси. Уни нафақат жанговар техника ва қурол-яроғ борасидаги профессионаллик ва билимдонлик, балки ахборот коммуникация технологиялари, қуролли кураш стратегияси ва тактикаси масалалари бўйича ҳам чуқур билимлар ажратиб туради. Унга тўғрисўзлик, ҳалоллик, камтарлик ва душманга қарши курашда қўрқув билмаслик, она Ватан манфаатларини мардонавор ва ишончли ҳимоя қилиш каби фазилатлар хос. Бугунги ҳарбий хизматчи – бу ўз халқи ва Президентига содиқ бўлган ватанпарвар бўлиб, унинг онги ва қалбидан мустақил она Ватани ва ҳарбий бурчига, аскарий биродарликка содиқлик тамойиллари, ўзаро ёрдам ва инсон қадр-қимматини чуқур ҳурмат қилиш ҳисси мустаҳкам ўрин олган.
Бўлинмадаги тартиб ва интизом, шахсий таркибнинг ўқиш ва хизматдаги мувафаққиятлари, кайфиятлари офицерлардан бошланади. Командир доимо бўйсунувчиларига намуна бўлиши керак. Бу унинг хулқ-
атвори, кийим-боши, бўйруқ бериш услуби кабиларда яққол кўзга ташланади. Услубда бошлиқнинг энг яхши сифатлари, хусусан бўйсунувчиларига хайрихоҳлиги, оталарча ғамхўрлиги акс этади. Шунингдек, талабчанлик, касбий компетентлик, билимдонлик, камтарлик каби ҳислатларга эга бўлиши, шахсий таркибга дўстона муносабатларни ўрнатиши, уларни жипслаштириши лозим. Хитой донишманди, саркарда Сунь-Цзи ўзининг “Уруш санъати” асарида шундай ёзади: “Агарда аскарларингга болаларга қарагандай қарасанг, унда улар билан энг чуқур ғорга боришинг мумкин, агарда аскарларингга ўзингнинг севимли фарзандларингдек қарасанг, унда улар билан ҳаттоки ўлимга ҳам борсанг бўлади. Уларга меҳрибон бўлсангда, аммо уларни бошқаришни бажара олмасанг, уларни севсангу, аммо буйруқ бера олмасанг; агар улар орасида тартибсизлик пайдо бўлса, сен эса уларни тартибга келтира олмасанг, демакки, сенинг болаларинг гапга қулоқ солмайдиган болалар, улардан ҳеч бир ишда фойдаланиб бўлмайди”45. Бу билан Сунь-Цзи бошлиқ ҳар бир ишда ўзи амалий намуна кўрсатиши, ахлоқий тарбияни тўғри ташкиллаштириши лозимлигини уқтиради.
Замонавий офицер ўзига доимо юқори талабларни қўяди. Ўз-ўзини назорат қилиш, ўз-ўзини бошқариш, сабр-тоқатли бўлиш – офицер маданиятининг зарурий сифати бўлиши керак. У бошқаларга қўполлик қилмаслиги, ноўрин сўзлар билан хизматдошлари ва бўйсунувчилари кўнглини оғритмаслиги, энг муҳими, самимий, ақл-идрокка асосланиб муносабат ўрнатиши лозим. Унинг ақл-заковати ва қалби барча яхшилик ва гўзалликлар учун доимо очиқ бўлиши керак.

Офицерлик фаолияти ва адаби асосида доимо Ватан олдидаги бурчни бажариш турган ва уни ўзбек офицерлари доимо шараф билан адо этганлар. Шубҳасиз, офицерлар жамиятнинг энг ватанпарвар қатлами саналади. Инсон борки ватан деган тушунчани ҳис қилиб яшайди. Ватан ҳар бир кишининг қалбидан, виждонидан бошланади. Ўзини ватаннинг бир зарраси эканлигини
45Сун-Цзи. Искусство войнқ. –М.: 2004. 13-14-с.
англаб яшаш ҳар бир киши учун шараф ва ифтихор ҳисобланади. Ватанни севмоқ, Ватанни қадрламоқ унинг равнақи ва шон шарафи учун хизмат қилмоқликдир.
Ҳеч бир киши ватандан йироқда яшай олмайди. Алишер Навоий бобомиз “Ғурбатда ғариб шодумон бўлмас эмиш…” ёки Мирзо Бобурнинг “Ўз юртни қўйиб Ҳинд сори юзландим, ё Раб, бу не юз қаролиқ бўлди…”, деб нола қилганлари бежиз эмас.
Глобаллашув шароитида “оммавий маданият” таъсири ортиб бораётган бир пайтда ҳам офицерларимиз ўзининг ахлоқий маданияти юксаклиги билан она-Ватан озодлиги ва ободлигининг, юрт тинчлигининг кафолати бўла оладилар. Соҳибқирон Амир Темурнинг, “Миллатнинг дардларига дармон бўлмоқ вазифангиздир!”, деб айтган ўгити ҳар бир офицернинг ахлоқий маданият даражасини баҳолашнинг асосий мезонларидан бўлиб қолаверади.
ХУЛОСА
Ҳарбий хизматда тарбиявий ишлар узлуксиз ва мақсадга мувофиқ тарзда олиб борилади. Шу сабабли халқимиз армияни тинчлик посбони, ёшларнинг ахлоқий такомиллашуви, ҳарбий-ватанпарварлик мактаби деб биладилар. Ҳарбий хизматчининг ахлоқий маданиятини шакллантиришнинг усул ва воситалари ўзининг амалий натижаларини бермоқда. Улар командирга аскар, сержант, офицерларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳарбий хизматчиларнинг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида қарори талабларидан келиб чиқиб тарбиялашга, ахлоқий жараёнлар моҳиятига чуқур кириб боришга, шахсий таркибда юксак ахлоқий сифатларни шакллантириш қонуниятларин тўлиқ ҳисобга олишга ёрдам беради.
Шахсий таркибнинг ахлоқий ривожланишини самарали бошқариш учун офицерлар, тарбиячи-офицерлар тарбиячи ва ташкилотчи сифатларига эга бўлиши лозим.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish