ватанпарварлик; садоқат;
ҳалоллик; адолат; интизом.
Интизом – ижтимоий меъёрларга жавоб берувчи кишилар хулқ-атворига қўйилган муайян талабни акс эттиради. Ҳарбий интизом қўшинларда ўрнатилган тартибни ҳарбий хизматчилар томонидан онгли ва сўзсиз бажаришларининг ҳуқуқий шаклда мустаҳкамланган сиёсий ва ахлоқий талабидир. Ҳарбий хизматчи хулқ-атворининг қоида ва меъёрлари
29 Абдулла Авлоний. Танланган асарлар. 2-ж. –Т.: Маънавият, 2006. –Б.53.
умумҳарбий низомларда ўз ифодасини топган. Интизом низомининг 1- моддасида: “Ҳарбий интизом – бу барча ҳарбий хизматчиларнинг қонун, ҳарбий Низомлар томонидан, командирлар (бошлиқлар) буйруқлари билан белгиланган тартиб ва қоидаларга қатъий ва аниқ риоя этилишидир”30, дейилади. Ҳарбий тартибнинг барча талабларини аниқ бажариш шахсий таркибда жанговар фаолият шароитларида зарур бўлган сифатларни шаклланишига олиб келади.
Ҳарбий интизом ва унинг юқори кўриниши – шахсий интизомлилик – қўшинлар ахлоқий қудратининг муҳим кўрсаткичларидан биридир. Агар интизом – ижтимоий муносабатларнинг ўзига хос тури бўлса, интизомлилик
– шахснинг интизом талабларига онгли бўйсуниш ва ўзини тута билиши – шахсий интизомлиликни эркин намоён этувчи ахлоқий ҳислати. Шахсий интизомлилик - шахс истакларини ташқи талабларга мос келиши, виждони ва бурчининг ўзаро боғлиқлиги, ўз мажбуриятларига бўлган муносабатининг ривожланиш даражасини тавсифлайди.
Айниқса, жанговар вазифаларни бажаришда офицернинг шахсий интизомлилиги – ўзига нисбатан юқори талабчанлик, ўз хатти-ҳаракатларини танқидий баҳолаш, жанговар вазифаларни мувафаққиятли бажарилишида шахсий масъулиятни англаш қобилиятини алоҳида қайд этиш лозим. Бунда офицер шахсининг ахлоқий онги, ижтимоий бурчни англаши, яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги тасаввурлари, ҳарбий фаолияти давомида белгиланган қоидаларга сўзсиз риоя қилиши муҳим аҳамиятга эга. Шаън, қадр-қиммат, адолатлилик, ўзаро ёрдам, одоблилик, аскарий биродарлик, дўстлик каби ҳарбий хизматнинг ахлоқий қоидалари ҳақидаги тасаввурлар жанговар вазиятда ҳарбий хизматчиларнинг интизомли хатти-ҳаракатининг ахлоқий асосини ташкил этади.
Шахсий интизомлиликнинг қуйидаги шакллари фарқланади:
ўз-ўзини ахлоқий назорат қилиш - ўз хулқ-атвори, орзу-истакларини мустақил тарзда йўналтириш ва бошқариш қобилияти. Ўз-ўзини назорат
30 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий Низомлари. –Т.: Шарқ, 2007. –Б.208.
қилиш, ўз-ўзини таҳлил қилиш даражаси офицернинг ахлоқан етуклиги, ўзига нисбатан талабчанлиги, ўз-ўзига танқидий қарашига боғлиқ бўлиб, бу унинг профессионал сифатларидан бири.
Do'stlaringiz bilan baham: |