Олий ва ўрта махсус таълим


Ўзбек ижтимоий-фалсафий тарихида ахлоқий маданият масалалари



Download 1,25 Mb.
bet6/24
Sana23.04.2022
Hajmi1,25 Mb.
#577912
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
2 5445089864909328964

Ўзбек ижтимоий-фалсафий тарихида ахлоқий маданият масалалари


Халқимизнинг авлодлардан-авлодларга қолиб келаётган бой маданияти, маънавияти унинг тараққиёти учун муҳим, керакли ижтимоий- тарихий ҳодиса ҳисобланади. Халқнинг ижтимоий-тарихий ривожланиши давомида шаклланиб келган маънавий бойлик уни миллат сифатида, халқ сифатида бошқа миллатлар ўртасида ўз ўрнини ва аҳамиятини кўрсатиб, аниқлаб беришга ёрдам беради. Тарихда “Ахлоқий маданият” ибораси қўлланилмаган бўлса ҳам унга оид қарашларнинг фалсафий асосларини қадимги ахлоқ ҳақидаги таълимотлардан топиш мумкин. Юртимиз тарихида ахлоқий маданиятнинг намоён бўлиши аждодларимиз турмуш тарзига бориб тақалади. Бунда ахлоқ, ахлоқийлик инсонийликнинг мазмуни ва унинг ҳаётда яшашидан мақсади ҳисобланган.
Ҳар бир даврнинг бир-биридан фарқланувчи маънавий бойликлари, билимлари мавжуд ва шундай давом этади. Жамиятда қадриятлар, қарашлар вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин, лекин ахлоқ тамойиллари: эзгулик, комилликка интилиш, адолат, инсонпарварлик - ўзгармасдан қолаверади. Хусусан, зардуштийлик таълимоти инсоннинг маънавий, иқтисодий ва маданий ҳаётини мутаносиб ҳолда прогрессив ривожлантиришда катта имкониятларга эга бўлган. Унинг асосида ётган эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал қоидаси космологик характерга эга бўлиб, инсон ва табиатни бир бутун моҳият деб билишдан иборат эди. Унга кўра табиатни суиистеъмол қилиш
эвазига ундан ўзини айри ҳолда тасаввур қилиб ҳаёт кечирганда, инсон фаровонликка эриша олмайди. Ахура Мазда яратган олти модда – олти маъбуд Амеша Спента ( яъни “мангу авлиёлар”) – Воху-Мана (Яхши ният), Аша-Ваҳишта (Ўта адолатлилик), Спента Армаити (Диёнатли авлиёлик), Хшатра-Ваирйа (Орзу этилган қудрат, ирода), Хаурватаг (Яхлитлик) ва Амэрэтаг (Мангулик) Ахура Мазданинг эманациясидир. Улар ўзлари яратган ҳар бир моддада иштирок этадилар102. Бу олти модда, мангу авлиёлар ўз моҳияти жиҳатидан бутун мавжудликнинг бир бутунлигини ташкил этади ва таъминлайди. Яхши ният, адолат, диёнат, қудрат, ирода каби сифатлар эса зардуштийлик таълимотида назарда тутилган эзгуликнинг ёвузлик устидан ҳукмрон бўлишининг маънавий омилларидир.
Зардуштийликдан Шарқ тафаккурига мерос бўлиб қолган муҳим сифатлардан бири инсон эрки, озодлиги, ўзлигини Ватан, тупроқ, ўзига тегишли бўлган ҳудуд озодлиги орқали идрок этишдир. Ўзбек халқи тарихида миллий қаҳрамонлар сифатида гавдаланган Муқанна, Широқ, Тумарис, Спитамен каби тарихий шахслар билан боғлиқ тарихий воқеалар миллий ўтмишимизда Ватан шаъни, шавкати, ор-номуси масаласи маънавиятнинг энг олий кўриниши сифатида шаклланганидан дарак беради.
Зардуштийликдан кейин унинг таъсирида ва унинг кўп элементларини ўзида бирлаштирган моний, ҳуррамия ҳаракатларида ижтимоий адолат, фаровонлик, тенглик, бахт каби ғоялар етакчи омиллигича қолди. Шунингдек, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Юсуф Хос Ҳожиб, Жалолиддин Румий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Ҳусайн Воиз Кошифий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби алломалар ижодининг айнан гуманистик руҳда шаклланишига, уларнинг ижодида инсон омили ва инсон ахлоқий маданияти устувор масалалага айланишига сабаб бўлди.

Айни пайтда, ҳарбий-ахлоқий қарашлар ҳам жамият маънавий маданиятининг элементи сифатида мураккаб йўлни босиб ўтди. Қадим
10 Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. – Т.: Ўзбекистон, 1997. 30 б.
замонлардан буён саркардалар қўшинни маънавий-ахлоқий ҳолатига катта эътибор қаратиб, турли йўллар билан унга таъсир кўрсатишга ҳаракат қилганлар. Узоқни кўра билган қўмондонлар қўшиннинг ахлоқий куч- қудратини шакллантириш манбаларини аниқлашга, уруш ва тинчлик даврида аскарларга зарур бўлган сифатларни шакллантиришга ҳаракат қилганлар. Унинг куртаклари сифатида турли ҳарбий ҳаракатлар, урушлар солномасини келтириш мумкин.
Абу Наср Форобий (870-950)нинг давлат ва қўшин тўғрисидаги қарашлари “Фозил одамлар шаҳри”, “Лашкарбошилар ҳақида”, “Ҳаёт ва жанглар ҳақида сўз” каби рисолаларида баён этилган. “Давлатнинг вазифаси инсонларни бахт-саодатга олиб боришдир, бу эса илм ва яхши ахлоқ ёрдамида қўлга киритилади”11. Форобийнинг фикрича, фозил жамоадагина комил инсон хислатлари камол топади. Ўзида ўн иккита хислатни бирлаштирган кишигина ахлоқли шахс бўла олади. Булар қуйидагилар:

  1. соғлом бўлиши, ўзига юкланган вазифаларни бажаришида бирор аъзосидаги нуқсон ҳалал бермаслиги керак;

  2. зеҳни ўткир (фаҳм-фаросатли), фикрни тез тушуниб, тез илғаб олиши, умумий аҳвол қандайлигини равшан тасаввур қила олиши;

  3. xoтираси бақувват, кўрган, эшитган, идрок этган нарсаларни хотирасида тўла-тўкис сақлаб қолиши;

  4. зеҳни ўткир, зукко бўлиб, ҳар қандай нарса аломатини сезиши ва у нимани англатишини тез билиб олиши;

  5. сўзлари аниқ, фикрини равшан баён эта олиши;

  6. устозлардан таълим олиши, билиш ва ўқишга ҳавасли, ўрганиш машаққатидан қочмайдиган бўлиши;

  7. таом ейишда, ичимлик ичишда очофат эмас, аксинча, ўзини тия оладиган, қимор ва бошқа ўйинлардан завқ, ҳузур олишдан узоқ бўлиши;


  8. ҳақиқатни, одил ва ҳақгўй одамларни севадиган, ёлғончига нафрат билан қарайдиган бўлиши;

11 Хайруллаев М.М. Форобий ва унинг фалсафий рисолалари. –Т.: Фан, 1963. 270-271 б.

  1. ўз қадрини билувчи, ор-номусли, улуғ ишларга интилиши;

  2. мол-дунё кетидан қувмайдиган бўлиши;

  3. aдолатпарвар, ноҳақ жабрланганларга мадад берувчи, барчага яхшиликни раво кўрувчи;

  4. ўзи зарур деб ҳисобланган чора-тадбирларни амалга оширишда қатъиятли, жасур, саботли, журъатли, қўрқоқлик ва ҳадиксирашларга йўл қўймаслиги зарур12. Шубҳасиз, мазкур фазилатлар ахлоқий маданиятнинг белгилари саналади.

Форобий фозил аскар ва фазилатли лашкарбоши тўғрисида тўхталиб, “фозил аскар агар ўлимдан хавотирланса, у ўзини ўйламайди, агар у ўзини ўйласа, у ахмоқдир. Шу сабабли у ўламанми, ўлмайманми деб ўйламайди ҳам, у эҳтимол тирик қолар, балки ўлар. Бироқ асосий гап бунда эмас, гап ўз ўлими билан халқига кўпроқ бахт-саодат келтирадими ёки тирик қолиши билан кўпроқ бахт-саодат келтиради – гап ана шунда. Фозил аскар ана шуни ўйлаб хавотирланади”13, лашкарбоши фойдали ва гўзал фикрий қобилияти билан бирга, барча аскарлар учун умумий ахлоқий сифатларга ҳам эга бўлиши керак, деб таъкидлайди.
Абу Райҳон Беруний (973-1048) ўзининг “Ҳиндистон”, “Ўтмиш халқлардан қолган ёдгорликлар” каби асарларида ахлоқнинг амалий аҳамиятига эътибор қаратган. Беруний айтадики, “Кўпчилик томонидан ботирлик деб танилган хулқ, яъни уруш майдонларида баҳодирлик ва турли ҳалокатларга учрашни писанд қилмаслик, шижоатнинг бир туридир. Аммо унинг ҳамма турлари ичида энг юқори даражаси тўғри сўзни сўзлаш ёки тўғри ишни қилишда ўлимни писанд қилмасликдир. Ҳамманинг табиатида адолат бевосита севикли ва ҳамма унинг яхшилигига қизиқадиган бўлгани каби, ростгўйлик ҳам шундай. Лекин ростгўйликнинг ширинлигини тотмаган ёки ширинлигини билса ҳам тотишни истамайдиган киши уни севмайди”14.





12 Форобий. Фозил одамлар шаҳри. –Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси, 1993. 186-187 б.
13 Форобий. Рисолалар. –Т.: Фан, 1975. 122 б.
14 Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. II-т. –Т.: Фан, 1965. 300 б.
Буюк мутафаккир Юсуф Хос Ҳожиб (1018 й.т.) ўзининг “Қутадғу билиг” (“Бахт-саодатга эриштирувчи билим”) асарида лашкарбоши ва унинг фазилатлари ҳақида тўхталиб, қўшинга, албатта, битта бошлиқ кераклигини, уқтиради. Бу бошлиқ кўп нарсани бошидан кечирган, дадил, шерюрак бўлиши лозим. Лашкарга бош бўлиш – оғир иш, чунки ёв билан юзма-юз туради. Шунинг учун йигитлар орасидан сара, мард ва кучли, мерган ва саҳоватли кишини ажратиш лозим. Саҳоват кўрган лашкар ҳам бир-бирининг қўлидан қаттиқроқ ушлайди, натижада уларнинг жипслиги ортади. Лашкарбоши кўп нарсалардан тийилиб, ўзи учун бир от, тўн, қурол билан кифоялангани маъқул. Ўзини ўйлаб дунё йиғиш, ер-сувим, боғ-роғим деб олтин-кумушга кўнгил бериш унга бегона бўлгани яхши. “Лашкар бошлиғи, энг аввало, уят-андишали, ор-номусли бўлиши керак. Эркак киши ор-номуси деб ёвга отилади, ундан ўчини олади. Чунки у ор-номус туфайли ёв лашкарини пароканда қилади”15.
Тасаввуф таьлимотида ҳам ахлоқий тарбия марказий ўринни эгаллаб, ахлоқий меьёрлар ва хулқ-атвор қоидалари атрофлича ёритилади. Буюк аждодимиз Нажмиддин Кубро (1145-1221) Хоразмга мўғуллар бостириб келаётганидан хабар топиб, биринчилардан Ватан ҳимоясига отланади, ўз жонидан кечиб, қўлда қилич билан жангга киради, душман билан беомон курашади, жавонмардлик одобини, сўз ва иш бирлигини амалда кўрсатади. Жавонмардлик эса ватан, халқ учун керак бўлса жонини фидо қилишдир. Нажмиддин Кубронинг халқ орасидаги довруғ-шуҳратини эшитиб, Чингизхон у кишига чопар юбориб, “Мен Хоразмни қатлиом қилмоқчиман, шунинг учун сиздек улуғвор шахс у ердан кетиб, бизга қўшилишингизни сўрайман”, деган. Лекин она-Ватанга садоқатли Нажмиддин Кубро: “Мeн бу ерда ўзимнинг энг яхши кунларимни ўтказдим, энди бундай ҳалокатли кунларда шаҳарни ташлаб кетиш пасткашлик бўлур эди”16, - деб жавоб



15 Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг. –Т.: Юлдузча, 1990. 54 б.
16 Шайх Нажмиддин Кубро қиссаси. Бизда сақланаётган қўлёзма.-1305 хижрий,1886 милодий йил.- в.58. //Қаранг:Шайх Нажмиддин Кубро қассаси ёхуд қирқ ривоят./таржимон С.Рахимов, масъул муҳаррир:М.Сафарбоев.-Урганч: Хоразм, 2006. 70 б.
беради. Ўз жонини сақлаб қолиш йўлида Ватанини ёвга топширишни ор деб билган шайх босқинчиларга қарши: “Ё Ватан, ё шарафли ўлим” дея жангга киради ва мардларча туғ кўтариб бораётган ҳолатда ҳалок бўлади. У туғни шунчалар жон-жаҳди билан ушлаган эдики, байроқни алломанинг қўлини кесибгина ажратиб оладилар17.
Жалолиддин Румий (1207-1273)нинг “Фиҳи мо фихий” (“Ичиндаги ичиндадир”) асари ўзликни ва илоҳни таниш китоби деб айтиш мумкин. Асарда ахлоқнинг илоҳий моҳияти шундай ёритилади: “Инсонда шу қадар улкан ишқ, ҳирс, орзу ва дард бордирки, юз мингларча олам ўзиники бўлса ҳам, кўнгли тинчимайди. У ишда, санъатда, илму нужумда, ҳакимликда машғул. Бироқ, буларнинг ҳеч биридан ҳузур тополмайди. Чунки истаган нарсасини қўлга киритолмаган. Завқ ва орзулар зинапояга ўхшайди. Умрини шу зиналарда беҳуда ўтказмаслик учун ғофилликдан тез уйғонган ва авҳолининг моҳиятини англаб етган зот қандай бахтли”18.
Буюк Соҳибқирон Амир Темур (1336-1405) “Темур Тузуклари”да ҳукмдор эга бўлиши керак бўлган фазилатлар ҳақида тўхталиб, “яхши ҳукмдор давлатни бошқаришдан чарчамаслиги, ўз тинчлиги хотиржамлиги ҳақида ўйламаслиги керак. Ўз фуқаролари ҳакида қайғуриш, унинг оллоҳ олдидаги қарзидир” 19, дейди.
Мамлакатни бошқаришда давлат вазирларининг ўрни муҳим эканлигини англаган Амир Темур: “Султон ҳар нарсада адолатпеша бўлсин, қошида инсофли, адолатли вазирлар тутсин, токи подшоҳ, зулм қилгудек бўлса, одил вазир унинг чорасини топсин. Агар вазир золим бўлса, кўп вақт ўтмай салтанат уйи қулайди”20, - деб уқтиргани ҳолда “адолатли вазир давлат устунидир” деган ғояни илгари суради.
Амир Темур давлатни идора қилиш ишларида қуйидаги ўн икки қоидага амал қилишни маслаҳат беради:


17 Аминов Б., Расулов Т. Ватан – юракдаги жавоҳир. –Т.: Ўқитувчи, 2001. 77-79 б.
18 Жалолиддин Румий. Ичингдаги ичингдадур. – Т.: Меҳнат, 2001. 240 б.
19 Темур тузуклари. - Т: Ўзбекистон, 2016. 132 б.
20 Ўша асар. 96 б.

  1. ҳар ерда ва ҳар вақт ислом динини қувватлаб, Муҳаммад мустафонинг шариатига дунёда ривож бериш;

  2. ўн икки табақа ва тоифадаги кишилар билан иш кўриб, давлат, салтанат устунларини ўшалар билан мустаҳкамлаш;

  3. маслаҳат, кенгаш, тадбиркорлик, фаоллик ва ҳушёрлик-эҳтиёткорлик билан иш кўриб, дўсту душман билан муросаю мадора қилиш;

  4. давлат ишларини салтанат қонун-қоидаларига асосланган ҳолда бошқариш;

  5. амирлар ва сипоҳийларни мартаба ва унвонлар билан мукофотлаб, ҳушнуд этиш;

  6. адолат ва инсоф билан иш юритиш;

  7. уламою машойиҳ, оқилу донолар, муҳаддислар, хабарчиларнинг иззату ҳурматларини жойига қўйиш;

  8. азму жазм билан иш тутиб, бошлаган ишни охирига етказиш;

  9. раият аҳволидан огоҳ бўлиш, улуғларини оға қаторида, кичикларини фарзанд қаторида кўриш;

  10. барча халқлар ва миллатларни турли тоифа ва қабилаларидан бўлган кишиларни тенг кўриб, уларни ҳурматини жойига қўйиш;

  11. фарзандлар, қариндошлар, ошна-оғайни, қўшнилар ва дўстларни унутмаслик, ҳолидан хабар олиш;

  12. дўсту душманлигига қарамай, ҳар жойда сипоҳийларни ҳурмат қилиш21, - асосида амалга оширганлигини айтиб, хар бир давлат арбобига ўз салтанатини ана шу қоидалар асосида адолатли бошқаришни маслаҳат беради.


Амир Темур адолатпарвар, маърифатпарвар, мулоҳазакор, қатъиятли, мард ва жасур саркарда бўлган. Қўшин қўмондонлари сафига олийҳиммат, оқил, мард, тадбиркор, сезгир, журъатли, саботли, ҳарб ишига жон дилини бағишлайдиган шахсларни жалб этган. Бирор мамлакатни фатҳ этган ёки ғаним лашкарини енгган амирга уч нарса билан имтиёз берилган: шарафли
21 Темур тузуклари. –Т.: Ўзбекистон, 2016. 74-78 б.
“боҳодир” унвони, туғ ва ноғора. Довюрак аскарлар ҳарбий юришларда жасорат кўрсатса, уларга инъом тариқасида гурзи, қимматбаҳо тошлар қадалган ўтоғ, камар, турна беллик қилич, саман от берилган ва мартабалари ошириб борилган.
Амир Темур навкарлар билан беклар ўртасидаги муносабатларнинг ахлоқий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратган. У навкарларнинг тўғри ва адолатли бўлишларини талаб қилган. Алалоқибат навкарлар ўз бегига ихлос қўйиб, унга сидқидилдан хизмат қилганлар. Амир Темур шундай ёзади: “Бегига эътиқоди кучли навкар улким, унинг оғир-қаттиқ эътирозли сўзларидан ранжиб, кўнглида кек сақламайди. Бегидан танбеҳ эшитса, ўзини айбдор деб билади. Бундай навкар таъмину тарбияга лойиқдир. Қайси навкарнинг ҳиммати емак-ичмак, яхши кийинмаккагина боғланар экан, албатта, иш вақтида сусткашлик қилади”22. Унинг фикрича, агар навкар жангу жадал пайтида қочишни мўлжалласа, иш вақтида баҳона излаб, бугунги ишни эртага қолдирса, унинг номи тилга олинишга ҳам муносиб эмас. Энг хавфли навкар бу жанг майдонида ўз бегига хиёнат қилган навкардир. Бундай кишилар оғир кезларда эски бекларига хоинлик қилганларидек, янги бекларга хоинлик қиладилар. “Ҳаётнинг ўзи бундайларнинг қилмишига яраша жазосини беради”23.
Таъкидлаш керак, “Темур тузуклари” бугунги кунда ҳам давлат бошқаруви, олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда амалиётда кенг фойдаланиб, ўз қимматини йўқотгани йўқ.
Буюк мутафаккир Алишер Навоий (1441-1501)нинг ахлоқий қарашлари “Хамса”, “Хазойин ул - Маоний”, “Маҳбуб ул - қулуб”, “Мажолис-ун- нафоис”, “Лисон ут-тайр” каби асарларида акс этган. Унинг “идеал давлат” ғояси “комил инсон “ ғояси билан узвий боғлиқликда ифодаланади. Унинг фикрича, подшоҳ оқил, маърифатли, билимдон, адолатпарвар ва ўз халқини севувчи бўлса, мамалакат обод бўлади, фуқаролар бахтли ҳаёт кечиради.



22 Темур тузуклари. –Т.: Ўзбекистон, 2016. 127 б.
23 Ўша асар. 129 б.
Давлатни бошқаришда подшоҳга қуйидагиларни маслаҳат беради: “Қўшин устидан ҳаддан зиёд зўравонлик қилма, уларни бошига қийинчиликлар солма. Агар подшоҳ уларни қийнаса, у ҳолда подшоҳнинг ўзи улар томонидан катта қаршиликка учрайди. Шундай қилгинки, улар сенга чин дилдан муносабатда бўлсин, уларнинг қалбини умид ва ишончга тўлдир, шунингдек, халқни ҳам адолатинг билан бахтли қилгин. Агар сен бу икки шартни бажарсанг, подшоҳлигинг мустаҳкам бўлгай ва гуллаб-яшнагай”24.
Ҳусайн Воиз Кошифий (1440-1505) ўз асарларида ижтимоий-ахлоқий ҳаёт, маънавият масалалари, давлатни бошқариш, шоҳ билан фуқаролар ўртасидаги муносабат, жамоани идора этиш, етук инсонни тарбиялаш масалалари алоҳида эътибор қаратган. Унинг “Ахлоқи Муҳсиний”, “Рисолаи Ҳотамия”, “Ахлоқи Карим”, “Жавоҳирнома”, “Футувватномаи Султоний” каби асарларида халқчиллик, инсонпарварлик, ижтимоий ҳаёт, адолат, халоллик, софдиллик, поклик, тўғрилик, ростгуйлик ҳақидаги фикрларини қизиқарли ривоятлар ёрдамида баён этган.
Ахлоқ нормаси - инсонларнинг хулқ, феъл-атворларини тартибга солиб турувчи ахлоқий талаблар. Ижобий хислатлар кишида бўлиши шарт бўлган инсоний фазилатлар. Сабр, ҳаё, иффат, покизалик, сахийлик, ростгуйлик, шижоат, камтарлик, ҳушёрлик, диёнатлилик, аҳдга вафолик, иззат-ҳурматни билиш, сир яшира олиш каби фазилатларни таърифлаб ўтади. У ахлоқли инсон деганда, илм-маърифатга интилувчи, ҳақиқат ва адолатни севувчи, адолатсизликка қарши курашувчи, мард, олижаноб, саҳий, очиқ қалб инсонни тушунган.
Машҳур саркарда ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483- 1530) ўзининг давлат ва қўшин ҳақидаги қарашларини “Бобурнома”, “Ҳарб иши” каби асарларида баён қилган. У жасур ва тажрибали саркарда бўлган. Саркарда сифатидаги муваффақиятининг калити – қўшин кўнглини олмоқли бўлган. У қўшинни нафақат моддий жиҳатдан таъминлашга, балки маънавий қўллаб-қувватлаш, унинг ўзига хайрихоҳлигига эришган. Аскарларининг

24 Захидов В.Ю. Мир идей и образов Алишера Навои. –Т.: Гослитиздат, 1961. 337 с.
мардлиги, садоқати, фидойилиги, давлат ҳимоясига қўшган ҳиссасини ниҳоят даражада юқори қадрлаган. Лекин у қаттиқ интизом тарафдори бўлган, тартиббузар, буйруққа бўйсунмаганлар ва айбдорлар қаттиқ жазоланган, буйруққа тўла итоаткорликни талаб қилган.
Машҳур тарихчи ва давлат арбоби Хожа Самандар Термизий (1638- 1740) ўзининг “Дастур ал-мулук” (“Подшоҳларга қўлланма”, 1695) асарида ҳарбий масалалар ҳақида қимматли фикрларни илгари суради. Алломанинг таъкидлашича, “сипоҳ жуда тезкор, қаҳрли ва шиддатли бўлиши лозим. Боходир, жасур ва довюрак киши ўз давлати манфаати, тинчлиги учун жонини фидо қилиб, Ватаннинг бошига бирор кулфат тушганда, зудлик билан қатъий қарорга келиши, ҳаётини хавф остида қолдириб, ўз мақсадига эришмоқ учун жанг майдонида ўзини кўрсатиши талаб этилади. Уруш пайтида жанг майдонида ор-номус учун кураш кетаётган бир вақтда, мард киши шуҳрат ҳақида, жону мол тўғрисида ўйламаслиги керак. Уларни кераксиз, беқадр бир нарса деб билиб, астойдил жанг қилмоғи лозим. Чунки уруш кунида шуҳрат, жону мол орттириш йўлида безовта бўлишдан кўра, жанг ташвиши, кулфати тўғрисида ўйлаш минг марта аълодир25”.

XIX асрнинг машҳур маърифатпарвари Аҳмад Дониш (1827-1897) мамлакат мудофааси ва ҳимояси учун маълум миқдорда қўшинга эга бўлиш зарур, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, лашкарбоши ёки бош қўмондон учта сифатга эга бўлиши керак, булар: жасурлик, тўғри муҳокама ва ҳарбий тажриба. Атоқли маърифатпарвар Абдулла Авлоний “Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ” асарида инсонларнинг хулқини икки тоифага бўлади ва ҳар қайси тоифага хос сифатларни изоҳлайди. Унинг кўрсатишича, “агар нафс тарбият топиб, яхши ишларни қилурга одат қилса, яхшиликка тавсиф бўлуб “яхши хулқ”, агар тарбиятсиз ўсуб, ёмон ишлайдурган бўлуб кетса, ёмонликга тавсиф бўлуб “ёмон хулқ” деб аталур26. Ёшларни ҳалол, ростгўй, матонатли, саҳоватли, ватанпарвар қилиб тарбиялашга чақириб, “Тарбия биз учун ё ҳаёт,
25 Хожа Самандар Термизий. Дастур ал-мулк (Подшоҳларга қўлланма). –Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1997. 69 б.
26 Авлоний А. Танланган асарлар. 2-ж. –Т.: Маънавият, 2006. 35 б.

  • ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”27, деб шахс камолотида тарбиянинг аҳамияти беқиёслигини таъкидлаб ўтган.

Командир сифатида шаклланиш субҳида энг машаққатлиси – бу бўйсунувчиларни тарбиялаш ҳисобланади. Фан-техниканинг энг сўнгги ютуқларини ўзида мужассам этган жанговар машиналар қанчалик мураккаб бўлмасин, хоҳиш бўлса, қатъият билан унинг ҳар бир мурватини ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин. Тарбиявий ишда эса бундай бўлмайди: жуда кучли хоҳиш бўлганида ҳам тарбия соҳасини “майда мурватларигача” ўрганиб бўлмайди. Немис файласуфи Иммануил Кантнинг фикрича, “инсониятнинг икки ихтиросини энг қийин деб ҳисоблаш мумкин, чунончи: бошқарув санъати ва тарбиялаш санъатидир...”. Офицер қанчалик катта тажрибага эга бўлмасин, муайян вазиятга дуч келганида ҳар сафар мақсадга мувофиқ янги ечим излашга мажбур бўлади. Шубҳасиз, аскарга самимий муҳаббатсиз, қунт билан индивидуал ишларни олиб бормай, бўйсунувчиларини чуқур билмай, чинакам мувафаққиятга эришиб бўлмайди.
Бугунги кунда қўшинлар жанговар шайлигини юқори даражада ушлаб туришда Қуролли Кучларимизнинг жанговар, техник ва ахлоқий қудратини юксалтириш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. Юксак масъулият туйғуси, ички маънавий руҳият, ахлоқий собитқадамлик мустаҳкам билим ва кўникмалар билан қўшилганда жанговар вазиятда замонавий техникани маҳорат билан қўллашига олиб келади.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий- маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясида ҳарбий хизматчиларнинг маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, бой маданиятимиз, азалий қадриятлар ва анъаналаримизга асосланган дунёқарашни шакллантиришга йўналтирилган ягона тизимини яратиш, ҳарбий хизматчиларнинг онгу тафаккурига Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлигини, миллий армиямиз билан фахрланиш, давлат хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун масъулият туйғусини чуқур сингдириш, мамлакатимизда
27 Авлоний А. Танланган асарлар. 2-ж. –Т.: Маънавият, 2006. 38 б.

амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини тизимли ва изчил равишда етказиш ҳамда дунёда ва ён-атрофимизда содир бўлаётган глобаллашув жараёнларига нисбатан уларда онгли муносабат ва фаол ҳаётий позициясини шакллантириш, бурчга садоқат, масъулият, фидойиликни ошириш, миллий меросимизнинг тарихий илдизларини ўрганиш ҳамда “Ўзбекистон халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди!” деган ҳаётий эътиқодни қарор топтириш, Ватан озодлиги йўлида қаҳрамонлик кўрсатган буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимизнинг ибратли ҳаётини кенг тарғиб этишни тизимли асосда йўлга қўйиш белгилаб берилган28.

1-чизма. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепцияси.





28 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида қарори. 2018 йил 4 август № ПҚ 3898.
Демак, офицернинг асосий бурчи – ўзининг касбий малакасини, жанговар маҳоратини ошириш, ҳарбий интизом, уюшқоқлик ва низомий тартибни мустаҳкамлаш, бўлинма жанговар шайлигини мунтазам юксалтириб боришдан иборат. Унинг ўз ижтимоий роли – она Ватанининг, ўз халқининг профессионал ҳимоячиси ролини бажариши бевосита маънавий- ахлоқий етуклигига боғлиқ.
Хулоса қилиб айтганда, жамиятда ҳар бир шахснинг ҳар томонлама ривожланган шахс бўлиб камол топишида маънавий–ахлоқий тарбия муҳим ўрин тутади. Шу сабабли буюк мутафаккирларнинг ибратли ҳаёти, ташкилотчилик қобилиятлари, теран билимлари, илғор ғоялари ва таълимотлари бугунги кун муаммоларининг қулай ечимини топишда аҳамияти беқиёс.
II-БОБ. ЗАМОНАВИЙ ОФИЦЕРНИНГ АХЛОҚИЙ МАДАНИЯТИ

    1. Ҳарбий ахлоқий маданиятнинг ўзига хослиги

Замонавий урушлар табиати шахсий таркибдан кўпсонли жанговар техника ва қуроллар билан аниқ ҳаракат қилишни талаб этмоқда. Бундан ҳам муҳимроғи, жанговар техника, уларнинг мураккаб механизмларидан кўра, шахс ўз-ўзини, ўз хатти-ҳаракатлари ва туйғуларини бошқаришни билиши керак. Зотан, Ватанга хизмат қилиш юксак ахлоқий категория сифатида офицерлар таркибидан профессионал маҳорат, садоқат, интизомлилик ва юқори даражада авторитетга эга бўлишни талаб қилади. Погондаги инсоннинг қасамёд талабларини қабул қилиши “бурч”, “шаън”, “ўзини қурбон қилиш” каби ахлоқий категорияларни жиддий қабул қилишини ва ҳарбий интизом талабларига сўзсиз бўйсунишини белгилаб беради. Абдулла Авлонийнинг таъкидлашича, “тартиб ва низомга риоя қилмаган кишиларнинг ишлари ҳамма вақт нотамом, ўзлари паришон бўлурлар. Аммо ишларини тартиб узра юритган кишиларнинг ишлари ерида, ўзлари тинч ва роҳатда умр ўткарурлар”29.


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий- маърифий ишлар самарадорлигини ошириш Концепциянинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish