ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
“Рўйхатга олинди” “Тасдиқлайман”
№ ‗‗‗‗‗‗ Низомий номидаги ТДПУ
2018 йил “‗‗‗‗” проректори Эргашев Д.У.
‗‗‗‗‗‗‗‗‗‗‗ “‗‗‗‗‗‗‗‗‗” 2018 йил
Физика ва астрономия таълимида таҳлил ва тадқиқот усуллари
Билим соҳаси: 100000 - Гуманитар Таълим соҳаси: 110000 - Педагогика
Мутахассислик: 5А110201–Физика ўқитиш методикаси 5А110202–Астрономия ўқитиш методикаси
Тошкент - 2018
13
Кафедра номи: «Физика ва астрономия ўқитиш методикаси»
Тузувчилар: Низомий номидаги ТДПУ “Физика ва уни ўқитиш кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори М.Джораев;
Тақризчилар: Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ профессори, физика- математика фанлари доктори, профессор К.А. Турсунметов; Низомий номидаги ТДПУ “Физика ва уни ўқитиш методикаси” кафедрасининг профессори, педагогика фанлари доктори М.Мамадазимов.
Ушбу ишчи ўқув фан дастури Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигидан ( “Ўзбекистон” Агентлиги) 2010 йил “1” февралда 1300:2009 - рақами билан рўйхатдан ўтган 5А110201 - физика ўқитиш методикаси, 5А110202-астрономия ўқитиш методикаси магистратура йўналишининг ДТС ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 -йил “17 ” ноябрдаги 467 - сонли буйруғи билан тасдиқланган ва МД 5А11201-2.01 рақам билан рўйхатга олинган “Педагогик тадқиқотлар методологияси” ўқув фан дастури асосида ишлаб чиқилди.
Ишчи ўқув дастури Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ўқув-услубий кенгашида кўриб чиқилган ва тасдиқланган. 2018 йил “29“августдаги 1 - сонли мажлис баёни
14
К И Р И Ш
Ушбу дастур 5А110201 – физика ва астрономия ўқитиш методикаси магистратура йўналишига мўлжалланган бўлиб, талабаларга физика ва астрономия таълимида таҳлил ва тадқиқот усулларидан билим бериш ва уларда ушбу курсни ўзлаштиришга керакли малака ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган. Ушбу курс ўзига хос бўлиб, у магистрантларни илмий-тадқиқот ишларини олиб боришга тайёрлаш мақсадида ўқитилади.
Ушбу ишчи дастур кириш қисмидан, педагогик тадқиқотлар методологиясига тегишли мавзулар мазмунидан ҳамда уларга тааллуқли семинар машғулотлари мавзуларидан, унги ўзлаштиришга хизмат қиладиган адабиётлар рўйхатидан иборат.
1.1. Физика ва астрономия таълимида таҳлил ва тадқиқот усуллари “Физика ўқитиш методикаси”, “Астрономия ўқитиш методикаси “ магистратура таълим йўналишларида ўқиётган талабалар учун жуда муҳим ҳисобланади. Ушбу курсни ўқиш жараёнида талабаларда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш малака ва кўникмалари шаклланади. Улар фақатгина магистрлик диссертацияси нима эканлиги ва у қандай ёзилиши билангина танишиб қолмасдан, балки умуман диссертация нима эканлиги, у қандай талабларга жавоб бериши, мавзунинг долзарблиги, мақсади, объекти ва предмети, тадқиқотнинг фарази, назарий ва амалий аҳамияти, тажриба-синов ишларининг нима эканлиги, қандай ёзилиши ва расмийлаштирилиши, адабиётлардан қандай фойдаланиш кераклиги, илмий-методик мақолалар қандай ёзилиши билан батафсил танишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |