13.2. Илмий адабиётлар билан ишлаш
Бу – диссертация устида ишлашнинг тайёргарлик босқичидаги асосий қисми ҳисобланади. Дастлаб – мавзу бўйича мавжуд адабиётлар, йўналиш олиш қийин бўлган чексиз океанга ўхшайди. Аммо, адабиётлар билан ишлашга тўғри йўл танланса, бу қийинчилик бартараф қилинади ва тадқиқотчи тезда мавзуга оид адабиётларнинг қайсилари билан танишиш кераклигини билиб олади. Бу ерда ҳам, муаммо ва мавзуни тўғри танлаш, асосий бўлиб ҳисобланади.
муаммо, диссертациянинг кириш қисмида ва тадқиқот мақсадида ўз аксини топиши керак. Ўз навбатида, мақсад тадқиқот тактикасини аниқлайди, яъни муаммони ҳал қилишга қаратилган аниқ қадамлар қўйишни ва уларнинг кетма-кетлигини аниқлайди.
устида ишлаш жараёнида адабиётлар билан ишлаш муҳим
рин тутади. Адабиётга мурожаат қилиш, уни танлаш, унинг устида мантиқий ва узлуксиз ишлаш, муаммонинг хусусиятидан келиб чиқади, тадқиқотчининг аниқ ва самарали ҳаракатлари, муаммонинг аниқ ва мантиқан тўғри қўйилганига боғлиқ.
Адабиётлар билан ишлашда қуйидаги амалий чоралар самаралидир:
илмий кутубхонадаги ёки кафедрадаги ҳимоя қилинган диссертациялар каталогига, алфавит ёки тизимли каталогга мурожаат қилиш;
яқин билимлар соҳасига диққат билан эътибор бериш;
даврий илмий, махсус нашрлар ҳамда фан классикларининг ғоялари билан танишиш ҳам жуда фойдалидир;
библиографик нашрлар билан ишлаш. Библиографик нашрлар мутахассисларни керакли соҳада нималар нашр қилингани билан таништиради;
103
рефератив нашрлар билан ишлаш. Рефератив нашрлар, асосий далилий маълумотлар ва хулосаларнинг мазмунини қамраб олган рефератларнинг қисқача баёнидан иборатдир;
автоматлаштирилган ахборот-қидирув тизимларига, маълумотлар базаси ва банкига мурожаат қилиш;
Интернет ва бошқа ахборот-коммуникатив технологиялар манбаига мурожаат қилиш.
Илмий материални ўрганишни энг фундаментал ишлардан бошлаш керак. Чунки, буларда мазкур мавзуга фандаги умумий қарашлар баён қилинган. Сўнгра, умумийдан хусусийга – асосий ҳолатлардан аниқларга томон ўрганишга ҳаракат қилиш зарур. Муаллифлари ушбу соҳанинг етакчилари ҳамда ўта илмий обрўли бўлганларнинг асарларига мурожаат қилиш мақсадга мувофиқдир. Илмий обрўга қараб йўналиш олиш – ҳаққоний ахборотни чала ҳаққонийдан ажратишнинг яхши усулидир.
Шуни таъкидлаш лозимки, илмий обрўли манбаларга қараб йўналиш олиш, ундаги материални онгсиз тарзда кўчириб олишга туртади. Диссертантнинг вазифаси – ўзининг энг яхши ютуқларига асосланган мустақил қарашига эга бўлиши, бу эса, обрўли манбалар билан яхши танишиши туфайли юзага келишини тушунишдан иборат.
Фундаментал ишлар билан танишгандан кейин, даврий нашрлардаги мавзу бўйича илмий мақолаларни конспектлаштириш мақсадга мувофиқдир.. Мақоланинг мазмунини тушуниш учун, унинг хусусиятидан келиб чиқиб, иш кўриш зарур.
Манбалардан олинган ахборотлардан, диссертацияда тўғридан-тўғри ёки бевосита фойдаланиш мумкин. Бевосита фойдаланиш деганда, матндаги муаллифнинг фикридан, тубдан ўзгартирилган ёки қайта ишланган (ўзиники қилиб олган) ҳолда, ёки изоҳ бериб, цитата шаклида фойдаланиш тушунилади, ҳеч ўзгаришсиз кўчириб олиш (плагиат) билан шуғулланиш мумкин эмас. Агар цитата шаклида фойдаланилса, ушбу фикр тадқиқотчи томонидан шархланиши ва тўлдирилиши зарур.
Ижтимоий Таълим жараёнинтнг Ўқитиш
Тадқиқот
ривожланиш анъ- амалиётининг
натижаларини
буюртма → аналарини ўрганиш → таҳлили → назарий таҳ-
лил
қилиш →
|
Адабиётларни,
|
Тадқиқот муам-
|
Тадқиқотнинг
|
вазифаларни
|
мосини аниқлаш →
|
объекти ва предметини
|
|
104
|
|
→ танлаш ва → аниқлаш ва мақсад қўйиш
назарий таҳлил қилиш
Ишчи фаразни Вазифаларни ҳал Тажриба-синов аниқлаш → қилиш йўлларини → ишлари материал- →
излаш ларини ишлаб чиқиш
Тажриба-синов Тадқиқот методлари Тажриба-синов
→ ишларини ўтказиш → ва воситаларини → ишларини → жойини ва шарт- танлаш ўтказиш
ларини аниқлаш
Мезонларни Тажриба-синов Натижаларни ишлаб чиқиш → ишларининг → баҳолаш ва
→
натижаларини қайта умумлаштириш ишлаб чиқиш
Тадқиқотнинг асосий Тадқиқот натижаларини Диссертация ва
натижаларини нашр → амалиётга жорий қилиш → авторефератни
қилиш расмийлаштириш
Do'stlaringiz bilan baham: |