Олий ва ўрта махсус таълим



Download 0,7 Mb.
bet78/88
Sana25.02.2022
Hajmi0,7 Mb.
#307415
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   88
Bog'liq
ФАТТТУ компл.2018..........

Ўқув машғулотининг мақсади: Талабаларга диссертация қандай ёзилиши ва расмийлаштирилишини, унинг титул варағи ва мундарижаси, кириш ва асосий қисми қандай бўлиши, хулосалар қандай чиқарилиши, фойдаланилган адабиётлар қандай ёзилиши ҳамда иловада нималар бўлишини тушунтиришдан иборат.

Ўқув фаолиятининг натижалари:


Талаба:

  • Диссертация устида ишлашни, унинг титул варағи ва мундарижаси қандай ёзилишини билиб олади.

  • Диссертациянинг кириш ва асосий қисми ҳамда уларнинг таркиби қандай бўлишини ва ёзишни ўрганиб олади.

  • Хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати қандай ёзилишини билиб олади.

  • Диссертациянинг иловаси нима эканлигини ва унда нималар бўлиши кераклигини билиб олади.

  1. Педагогик тадқиқотга асосланган диссертация устида қандай ишлаш керак?

  2. Диссертациянинг титул варағи ва мундарижаси қандай ёзилади? 3.Диссертациянинг кириш қисмида нималар бўлиши керак? 4.Диссертациянинг асосий қисмида нималар бўлади ва у қандай ёзилади?

  1. Диссертациянинг хулосалари ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати қандай ёзилади?

  2. Диссертациянинг иловасида нималар бўлиши керак?

Тажрибадан маълумки, диссертацияда қуйидаги элементлар бўлиши керак: титул варақ; мундарижа (мазмун); кириш қисми; асосий қисм; хулосалар; адабиётлар рўйхати ва иловалар.Титул варақ диссертациянинг биринчи саҳифаси бўлиб, қабул қилинган қоида (намуна) бўйича тўлдирилади.Мундарижада кириш, бобларнинг номи, параграфлар ва диссертацияга тегишли бошқа маълумотлар(иловалар) келтирилиб, улар бошланадиган саҳифа рақамлари кўрсатилади.


Одатда, диссертацияда қуйидаги элементлар бўлиши керак:

    • Титул варағи.

    • Мундарижа (мазмун).

    • Кириш.

    • Асосий қисм.

    • Хулосалар.

    • Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

107

    • Илова.

Титул варақ диссертациянинг биринчи саҳифаси бўлиб, қабул қилинган қоида (намунага қаранг) бўйича тўлдирилади.
Титул фарақдан кейин мундарижа (мазмун) келтирилиб, унда кириш, бобларнинг номлари, параграфлар ва диссертация ишига тегишли бўлган бошқа маълумотлар (илова) келтирилиб, улар бошланадиган саҳифа рақамлари кўрсатилади. Мундарижа, диссертация матнига тўла мос келиши керак.
Диссертациянинг кириш қисми, унинг энг маъсулиятли бўлими бўлиб, унда илмий-тушунчавий аппарат ва барча фундаментал ғоялар акс этиши зарур, чунки, диссертация уларни асослашга бағишланган илмий ишдир. Булар, танланган мавзунинг долзарблиги, мақсад ва қўйиладиган вазифаларнинг мазмуни, тадқиқотнинг объекти ва предмети, қўлланилган тадқиқот методлари, олинган натижаларнинг назарий ва амалий аҳамияти, ҳимояга олиб чиқилаётган ҳолатлар, натижаларнинг жорий қилиниши ва нашри тўғрисидаги маълумотлар, диссертациянинг таркибий тузилиши ва бошқ. Буларнинг барчаси ОАК Низомида кўрсатилган бўлиб, улар диссертацияда ўз аксини топиши шарт.
Ишнинг асосий қисми ҳажми бўйича бутун диссертация матнининг 70% фойизини ташкил қилиши шарт бўлиб, у ўзининг таркибига кўра, диссертация режасига мос келиши керак. Унда, тадқиқотнинг бориши батафсил баён қилиниб, оралиқ натижалар асосланади ва шакллантирилади.
Асосий қисмга қўйиладиган қатъий талаблар қуйидагича: исботланганлиги, кетма-кетлиги, матнда ортиқча, шарт бўлмаган ва уни кўпайтириш учун ёзилган фикрларнинг йўқлиги.
Диссертациянинг хулоса қисми, бутун иш бўйича чиқарилган хулосалардан иборат бўлиши шарт. Бу қисм, ҳажм бўйича энг кичик бўлишига қарамасдан, ўта муҳимдир, чунки унда илмий жамоага тадқиқотнинг якуний натижалари қатъий мантиқий шаклда ҳавола қилинади.Чиқарилган хулосалар, диссертациянинг кириш қисмида қўйилган мақсад ва вазифаларга мос ва яхлит бирлашган бўлиши, бажарилган ишнинг муваффақиятини таъминлаши зарур. Одатда, хулосадан кейин, фойдаланилган адабиётларнинг библиографик рўйхати келтирилади. Бу, тадқиқотчи мавзу устида ишлаш жараёнида фойдаланган илмий манбалардир. Диссертациянинг библиографик аппарати ГОСТ нинг 7.1.84 “Хужжатларнинг библиографик ёзилиши” талабларига мос тарзда расмийлаштирилади.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish