Жорий қилишнинг умумий принциплари
жорий қилишнинг кўп қирралилиги, яъни унинг турли кўринишларини тўғри уйғунлаштириш талаби(мажбурий, танланган, ташаббусли);
жамоа ва шахсий ишларни, фронтал ва табақалашган ёндошишнинг уйғунлиги;
жорий қилишни педагогларнинг мустақил таълими ва малака оширишларининг ўзаро боғлиқлик принципи;
фан ютуқларини жорий қилишни умумлаштириш ва илғор тажрибани оммалаштиришнинг ўзаро боғлиқлиги.
Педагогика фанини амалиётга жорий қилиш жараёнини ташкил қилишда тўлақонли ишланган педагогиканинг бўлимини танлаш мақсадга мувофиқдир. Улар, ўқув-методик тавсиялар билан таъминланган бўлиши зарур.
Айрим ҳолларда фан ютуқларини тез жорий қилиш масаласи қўйилади. Бунинг учун, уни ҳал қилиш йўллари жиддий ва эҳтиёткорлик билан танланади. Унинг айримларини келтирайлик:
амалиётга долзарб, назарий муаммоларни тадқиқ қилишни зудлик билан илмий муассасалар режасига киритиш зарур;
тадқиқотларнинг муҳим натижаларини ўқитувчилар учун тез-ахборот сифатида нашр қилиш;
жорий қилишга тавсия қилинган материалларни зудлик билан нашр қилиш ва кўпайтириш;
мураккаб илмий ишнинг оралиқ натижалари бўлган, ҳаққоний синаб кўрилган, амалиётга муҳим тавсияларни тадқиқотчилар жамоаси, узоқ муддатли тадқиқот иши якунланмасдан олдин ҳам жорий қилишга таклиф қилиш мумкин.
Энди, жорий қилиш жараёнининг таркибини, уни асосий элементларини ажратиб ва улар орасидаги боғланишларни топиб, уни ўтказишга тааллуқли “таянч нуқталар” аниқланади.
Дастлаб, жорий қилишнинг мақсади аниқланади. Умумий мақсад, мавжуд амалиётни норматив бошқариладиган ҳолда ўзгартиришдан иборат бўлиб, у жорий қилинаётганга адекват бўлиши керак. Аммо, ҳар бир аниқ ҳолда, ушбу
88
мақсад хусусий характерга эга бўлиб, уни амалга ошириш ҳар сафар умумий масалани ҳал қилишга хизмат қилади.
Жорий қилиш воситаларига турли материаллар (инструктив, босқичма- босқич ишлаб чиқилган, якуний) ва аниқланган фаолият турларини (янги ғояларни ўрганиш, тавсияларни семинар ва курсларда ойдинлаштириш, жорий қилиш тажрибаси билан танишиш) қамраб олади.
Жорий қилиш натижалари асосан ўқув-тарбиявий жараённинг ютуғи билан аниқланади: ўқувчилар эришган билим, малака ва кўникмаларнинг сифати, уларнинг билиш фаоллиги, умумий ва махсус ривожланиши, одоби ва бошқ. билан аниқланади. Натижа, мақсад билан мос тушмаслиги мумкин, бу ҳолда мақсадни қайта таҳлил қилишга тўғри келади. Шунинг учун, мақсадни амалиётдан келиб чиқиб тузатиш, ёки уни амалга ошириш учун, қўшимча чоралар кўриш керак.
Педагогика фани ютуқларини амалиётга муваффақиятли жорий қилиш учун, қуйидаги шартлар зарур:
ижтимоий (энг аввало ўқитувчи фаолиятининг ижтимоий йўналтирилганлиги, ўқувчиларни ҳаётга тайёрлашдаги ўзининг функциясини онгли тушуниши);
маънавий – психологик (амалиётчи – педагогларда янгини ўзлаштириш эҳтиёжини шакллантириш, ижодий ташаббускорликни ошириш, жорий қилиш билан машғул шахсларни маънавий қўллаб-қувватлаш, жорий қилишда қатнашаётганларни талаб ва тақдирлашни онгли уйғунлаштириш);
илмий-назарий ( амалиётчи –новаторларда илмий мактабга, олим ва амалиётчилар жамоасига, жорий қилувчиларнинг назарий даражасига, мутахассис ходимларга тааллуқли назарий ғояларни аниқ тавсиялар билан уйғунлаштириш;
илмий-методик (инструктив-методик характердаги материаллар билан таъминланганлиги, илмий-педагогик тавсияларни ўқитувчиларнинг имкониятларига мослиги, жорий қилаётганларга таълим ташкилотлари томонидан ёрдамни режали ташкил қилиш);
таълим муассасалари ва уларнинг ходимлари фаолиятини бошқарувчи ҳуқуқий норматив хужжатларга қатъий риоя қилиш.
Жорий қилишнинг самарадорлигини тавсифловчи мезонларни уч гуруҳга ажратиш мумкин: ташкилий-бошқарувчилик, психологик-педагогик ва иқтисодий.
Do'stlaringiz bilan baham: |