Аниқ тадқиқотнинг мақсади.
Тадқиқотнинг мақсади – натижалар тўғрисидаги тасаввурдир. Инсон ўз олдига мақсад қўйиб, у қандай натижа олишни ва натижа қандай бўлишини тасаввур қилади. Тадқиқот мақсади, унинг предметига мос бўлиши керак. Агар тадқиқотнинг предмети сифатида, ўқувчиларда илмий тушунчаларни шакллантириш методикаси белгиланса, тадқиқот мақсади бўлиб, тушунчаларни шакллантириш қонуниятларини ва уларни ўқувчилар томонидан ўзлаштириш сифатини оширишга қаратилган педагогик шарт- шароитлар ҳисобланади.
Агар тадқиқот предмети сифатида, ўқувчиларда илмий тушунчаларни шакллантиришда машқлар тизимининг роли олинган бўлса, тадқиқотнинг мақсади қуйидагича бўлади: илмий тушунчаларни ўзлаштириш сифатини оширишга имкон яратувчи машқлар тизимини ишлаб чиқиш.
Мақсаддан келиб чиқиб, тадқиқот вазифалари аниқланади, улар мақсадга эришиш учун нималар қилиш кераклигини акс эттиради. Вазифани тўғри қўйилиши ва уларнинг кетма-кетлиги, тадқиқот мантиқини белгилайди.
Тадқиқот фарази
Мақсадга мос ҳолда тадқиқотнинг ишчи фарази қўйилади. Фараз (грекчадан – асос, тахмин) – ҳақиқатлиги номаълум бўлган илмий ўй ёки тахминдир. Тадқиқот муаммоси аниқлангач, у билан параллел тарзда изланиш олиб борилади ва муаммони ҳал қилишга ва кутилаётган натижалар тўғрисида дастлабки фикрлар, яъни тадқиқот объектининг тахминий назарияси яратилади.
Фаразлар, илмий билимларнинг ривожлантириш методи сифатида фарқланиб, улар ўзида тахминларни илгари суриш ва кейинчалик тажрибада синаб кўришларни, илмий назариянинг таркибий элементи сифатида қамраб олади. Фаразни ўртага ташлаётган тадқиқотчининг вазифаси, тадқиқот объектида бошқалар кўрмаётган нима номаълум, у нимани кўраётганлигини баён қилишдан иборат. Фараз, эски билимдан янгисига ўтиш воситаси сифатида, мавжуд тасаввурлар билан зиддиятга киришади. Ҳар ҳолда, барчага аён ва исботлашни талаб қилмайдиган фикрлар – фараз эмас.
Фараз шунда пайдо бўладики, агар агар янги далилларни тушунтириш зарурияти туғилса, улар мавжуд илмий назария доирасига сиғмаса ва тушунтириб бўлмаса юзага келади.
Фараз, пайдо бўлиши ва тасдиқланиши жараёнида бир қанча босқичларни босиб ўтади.
76
– босқич. Мавжуд назария ёки фаразларга тўғри келмайдиган, бироқ тушунтириш учун янги фаразлар талаб қилинадиган далиллар гуруҳини ажратиш.
– босқич. Ушбу далилларни тушунтиришга тааллуқли фараз ёки тахминни баён қилиш.
– босқич. Ушбу фараздан келиб чиқадиган барча натижаларни аниқлаш.
– босқич. Фараздан келиб чиқадиган натижаларни, мавжуд кузатишлар, тажриба натижалари ва қонунлар билан таққослаш.
– босқич. Фараздан келиб чиқадиган натижалар тасдиқланса ва улар мавжуд билимларга зид келмаса, фаразни ҳақиқий билим ёки илмий назарияга айланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |