талаблар Магистрлик диссертациясига илмий раҳбарнинг ёзма хулосаси ва оппонентдан тақриз олинади. Илмий раҳбарнинг хулосасида қуйидагилар ўз аксини топиши керак:
диссертация мавзусининг долзарблиги;
магистрлик диссертациясининг мақсад ва вазифалари муаллиф томонидан қандай даражада ёритилганлиги;
диссертация ишидаги асосий янгиликлар;
тадқиқот натижаларининг қандай даражада асосланганлиги;
43
диссертантнинг илмий иш ёзишдаги маҳорати;
илмий ишдан чиқарилган хулосалар ва таклифларнинг сифати ҳамда назарий ва амалий аҳамияти;
Диссертацияда цитата, мурожаат, изоҳлардан фойдаланиш тартиби
Ишда кўчирмалар келтириш илмий ишнинг хусусиятларидан бири бўлиб, турли манба ва бошқа тадқиқотчиларнинг фикрларидан фойдаланишнинг ўзига хос усулларидан ҳисобланади. Диссертация ёзишда кўчирмалардан ўринли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Илмий иш турли манбалардан тўпланган парча ва кўчирмалардан иборат бўлиб қолмаслиги, шунингдек улар ишга тасодифий тарзда киритилмаслиги керак. Келтирилган кўчирмалар ишнинг умумий мазмунига қўшилиб кетиши керак. Келтирилган кўчирмага махсус изоҳ ва тушунтиришлар бериш талаб қилинади.
Кўчирмалар сўзма-сўз айнан кўчириб олиниб, қўштирноқ ичида берилади ва уни қаердан олинганлиги кўрсатилади. Кўчирмаларни қўштирноқсиз бериш ҳамда улар олинган манбани кўрсатмаслик кўчирмакашлик (плагиат) сифатида баҳоланади. Бирор манбадан матн айнан кўчириб олинмай, унинг мазмуни, моҳияти магистрантнинг ўз баёнида берилиши ҳам мумкин.
Фойдаланилган адабиётлар яъни библиографик рўйхат ишнинг хулоса қисмидан кейин жойлаштирилади. Диссертацияда фойдаланилмаган ҳамда асосий матнда мурожаат қилинмаган манбалар библиографияга киритилмайди. Фойдаланилган адабиёт ва манбалар ҳақида қуйидаги маълумотлар берилиши керак:
фойдаланилган адабиётнинг рўйхат бўйича тартиб номери;
муаллифнинг фамилияси, исми ва шарифи;
китоб ёки мақоланинг номи;
китобнинг нечанчи нашр эканлиги (агар у бир неча марта нашр қилинган бўлса);
китобнинг нечанчи том, қисм ва нашр сони;
44
нашр этилган жой;
нашр қилинган йили;
неча бетдан иборат эканлиги кўрсатилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида ишга алоқадор бўлган манбалардан ташқари, ҳукумат фармон ва қарорлари ҳам келтирилиши мумкин. Улар қуйидаги тартибда ёзилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг қарорлари;
Алифбо тартибида жойлашган махсус адабиётлар;
Меъёрий хужжатлар ва йўриқномалар;
статистик материаллар ва статистик тўпламларнинг материаллари;
Асл манбалар, илмий текшириш институтлари ва турли ташкилотларнинг йиллик ҳисоботлари.
Библиографик изланиш магистрантнинг адабиёт устида ишлашининг дастлабки босқичи ҳисобланади. Натижада, магистрант мавзуга оид керакли адабиётларни танлаб олади ва улардан фойдаланади ҳамда уларни адабиётлар рўйхатига киритади.