Магистрлик диссертацияси ва унга қўйиладиган талаблар
Магистрлик диссертацияси мустақил илмий тадқиқот иши ҳисобланади.
Унинг асосида педагогик жараённи ҳар томонлама ўрганиш, академик лицей, касб-ҳунар коллежларида ўқитиш сифатини ошириш, таълим-тарбиявий жараённи кучайтиришга қаратилган ва аниқ фанлар бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш каби мақсад ва вазифалар туради.Магистрлик диссертациясининг муаллифи мустақил илмий иш олиб боришга зарур билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиши керак.
Илмий иш олиб борувчи магистрант ўз фаолиятини илм-фанда шу масала бўйича қандай фикрлар олға сурилаётганини, қандай ютуқларга эришилганини ўрганиш билан бошлаши ва зарур билимларни ўзлаштириши керак.
Магистрант ўз диссертацияси мавзусига бевосита алоқадор бўлган илмий- методик адабиётларни ўрганишга алоҳида эътибор бериши зарур. У адабиётларни ўрганиш жараёнида диссертация мавзусини кенгроқ тушуна боради, ҳодисаларга турлича қараш ва уларни турлича тушунтириш имкониятига эга бўлади. Натижада, диссертация мавзусига оид билим даражаси кенгайибгина қолмасдан, фикрлаш қобилияти ҳам ривожланади.
Демак, магистрлик диссертацияси мустақил илмий иш бўлиб, мустаҳкам назарий билимга эга бўлиш ҳамда мустақил фикрлаш асосида юзага келади. Шунингдек, магистрлик диссертацияси малакавий битирув иши сифатида магистрнинг билим даражасини ҳамда унда илмий изланувчига хос малака ва кўникмаларни шаклланганлик даражасини кўрсатади.
Магистрлик диссертациясини бажариш учун қуйидагиларни амалга ошириш керак:
магистрлик диссертацияси учун мавзуни тўғри танлай билиш;
танланган мавзу бўйича магистрнинг шахсий кузатишлари натижасида тўпланган барча илмий ва амалий далилий маълумотларни мустаҳкамлаш ва тартибга солиш;
у ёки бу ҳолатларнинг ўзи тўплаган доимий маълумотлар асосида илмий ва амалий аҳамиятини ҳамда қийматини асослаб бериш ва хулосалар чиқариш;
умумаҳамиятли бўлган меъёр ва мезонлар асосида магистр илгари сураётган ғоялар, хулосалар ва тавсияларнинг ҳаққоний эканлигига ишонтира олишдан иборат.
Магистрлик диссертациясининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
40
танланган муаммо юзасидан тадқиқот ўтказиш зарурлигини асослаш;
унинг ёзилиш методологияси ва усулларини танлаш;
мавзуга доир ахборот, далилий материаллар йиғиш ва уларни бир тизимга тушуриш ҳамда қайта ишлаш;
тадқиқотнинг режасига мос ўтказилган таҳлилий натижаларни баён қилиш;
мақсад асосида ўтказилган кузатишлар асосида хулосалар чиқаришдан иборатдир
Do'stlaringiz bilan baham: |