Олий ва ўрта махсус таълим


Магистрантнинг давлат аттестация комиссияси (ДАК) йиғилишида ҳимоядаги маърузаси



Download 0,7 Mb.
bet27/88
Sana25.02.2022
Hajmi0,7 Mb.
#307415
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   88
Bog'liq
ФАТТТУ компл.2018..........

Магистрантнинг давлат аттестация комиссияси (ДАК) йиғилишида ҳимоядаги маърузаси


Магистрлик диссертацияси кафедрада дастлабки ҳимоядан ўтказилгандан кейин, кафедра мудири барча материалларни магистратура маркази ёки факультет деканати орқали Давлат аттестация комиссиясига топширади.
46
Магистрант ўз ишини ДАК олдида расман ҳимоя қилади. Бунда у ўз хулосаларининг тўғрилигини исботлаб бериши, саволларга пухта ва аниқ жавоб қайтара олиши зарур. Демак, ниҳотда маъсулиятли ва ҳаяжонли бу синов магистрантдан ҳимояга жиддий тайёргарлик кўришини талаб қилади.
Тадқиқотчи томонидан тайёрланадиган ва ДАК йиғилишида қилинадиган маъруза матни ҳимоя учун энг зарур ҳужжатдир.Шуни айтиш керакки, нутқ маданияти ва мазмуни нафақат диссертациянинг сифатини, шунингдек, магистрантнинг диссертация устида олиб борган барча ишлари даражасини ҳам белгилайди.
Ҳимоя нутқида диссертациянинг асосий ҳолатлари қисқача мазмунда ўз аксини топиши керак. Нутқнинг биринчи қисмида асосан диссертациянинг кириш қисмидаги фикрлар, яъни мавзунинг долзарблиги, аниқланган муаммо, тадқиқотнинг мақсади, объекти ва предмети тўғрисида сўзланади. Олинган натижалар қандай методларни қўллаш орқали олингани айтилади.
Маърузанинг иккинчи қисмида диссертациянинг боблари тавсифланади. Магистрант ўз ишида илгари сурилган фикр ва мулоҳазалар тўғрисида мулоҳаза юритиб, ундаги ютуқ ва камчиликларни танқидий жиҳатдан баҳолашни давом эттиради. Маъруза диссертацияда баён қилинган хулоса ва тавсияларни қисқача шарҳлаш билан якунланади.
Магистрантнинг ДАК олдидаги маърузаси тадқиқотнинг моҳияти, олинган натижалари ва хулосалари ҳақидаги ҳисобот вазифасини ўтайди. Маъруза матнини ёзиш маълум вақт ва тайёргарликни талаб қиладиган ишдир. Шунинг учун ҳам, диссертация ҳимояси учун маъруза матнини олдиндан тайёрлаб қўйиш шарт. Акс ҳолда, магистрантнинг маърузаси тарқоқ ва диссертация боблари мазмунини ҳикоя қилиб беришдан иборат бўлиб қолади.
Диссертант, оппонент томонидан кўрсатилган камчиликлар ва саволларга ҳам жавобларни тайёрлаб қўйиши лозим. Оппонентнинг бирорта фикрига аниқлик киритиш ва у билан мунозарага киришиш зарур бўлиб қолганда, у ўз фикрларини камтарлик билан пухта ўйланган фикр ва ишончли далиллар асосида, илмий мунозара маданияти доирасида баён қилиш кераклигини эсдан чиқармаслиги керак.
Ҳимоя жараёнида берилган саволларга жавоблар қисқа, очиқ, тўлиқ ва асосли бўлиши лозим.
Ҳимояга тайёрланиш жараёнида яна бир бор диссертация матнига кўз югуртириб чиқиш, умумлашган ва яққол кўзга ташланадиган амалий натижаларни ифодаловчи жадвал ва чизмаларга алоҳида диққат-эътибор қаратиши лозим. Диссертация материалларининг зарур қисмини техник воситалар ёрдамида намойиш қилишга тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Кўргазмалар шундай тайёрланиши керакки, магистрант уларни ҳимояда қатнашаётган барча иштирокчиларга яққол намойиш қила оладиган бўлсин.

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish