Олий укув юртлари тарих факультети талабалари учун дарслик Укув дастурлари, дарсли аларини



Download 3,05 Mb.
bet38/64
Sana23.02.2022
Hajmi3,05 Mb.
#147241
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   64
Bog'liq
Китоб тарихий география

^адимги Хоразм. Хваризам (“Авесто” тилида), Хуаразмиш (кадимги форс тилиди), Хорасмие (кадимги юнон тилида) тушунчалари Куйи Амударё худудларидаги Хоразм вохасига тегишли булган.
Кадимги Хоразм тарихи ва ёдгорликлари С.П.Толстов рахбарлигидаги археологик экспедициянинг тадкикотлари натижасида кенг ёритилган. Хоразмнинг сугориш иншоотлари ва сугорилиши тарихини урганишда таникли олим археолог Я.Е.Еуломов катта хисса кушган. Хоразм тупрогида турли хил кухна кишлок ва шахар харобалари казиб очилган. Хрзир хам Кадимги Хоразм тарихини урганиш ва унинг археологик ёдгорликларини кидириб топиш ва тадкик килиш ишларига катта эътибор берилмокда.
«Авесто»нинг дастлабки маълумотларига (Яшт мадхиялари) замондош Хоразм ёдгорликлари мил.авв. IX-VIII асрларга оид Амиробод маданияти номи билан аталган. Бу давр ёдгорликлари махаллий бронза даври маданияти хусусиятларини саклаб, ярим ертула турар жой, кичик сугориш иншоотлар излари ва кулда ясалган идишлар билан машхур булган. Бронза буюмларидан уроклар, жез игналар хамда ук учлар куйилган тош колиплар топилган.
Хоразмдаги шу давр ахолисининг асосий тирикчилик манбаи чорвачилик ва дехкончилик булган. Табиий шароит арик казиб, сув чикаришга имкон берган туманларда сугорма дехкончилик ривожланган. Улканинг йирик сугориш иншоотлари мил.авв. V-IV асрларга оиддир. Тадкикотчилар бу иншоотлар ахамонийлардан хам олдинги даврларда катта бир давлат худудида курилган булиши мумкин ва бу давлатга Хоразм, Сугдиёна, Парфия, Ария ва Маргиёна ерлари кирган, деб фараз килганлар.
Гекатейнинг хорасмийлар элатига оид маълумотлари ва Геродотнинг Акес дарёси сувлари билан фойдаланувчи халкларнинг ерлари хакидаги хабарларига таянган холда “Катта Хоразм” давлати тугрисидаги илмий назария пайдо булган. Бу давлатга Геродот санаб утган халклар - хорасмийлар, гирканлар, парфияликлар, саранглар ва таманейлар ерлари хам кирган деб тахмин килинди. Баъзи тадкикотчиларнинг таъкидлашича (В.Тарн, Ф.Альтхайм), ахамонийлар давридан олдин хорасмийлар Парфия чегараларидан шаркий йуналишда Копетдог ёнбагирларида жойлашганлар. “Катта Хоразм” давлатининг маркази Марв ва Хирот атрофида булиб, бу давлатни Кир II буйсундирган сунг хорасмийлар Куйи Амударё - Хоразм вохасига кучиб борганлар деб фараз килинди (В.Б.Хеннинг, И.Гершевич, И.В.Пьянков). Демак, бу назарияга кура, хоразмликларни Куйи Амударё ерларига жанубдан кадимги форслар сикиб чикарганлар.
Бошка олимлар бу назарияга карши булиб, хоразмликлар Урта Осиё жанубидан кучиб келмаганлар. Хоразм давлати Куйи Амударёда кадимги замонлардаёк вужудга келган деб хулоса килганлар (С.П.Толстов, М.Г.Воробьёва). Аммо бу давлатнинг чегаралари хозирги Хоразм вохаси худудидан анча
VJ
кенг булиб, Урта Амударё вохасидан бошлаб Орол денгизигача булган ерларни уз ичига олган.
Бу худудда мил.авв. VI-V асрларга оид 310 та уй- кургонлар, кишлок ва шахар харобалари маълумдир. Шулар жумласидан энг йириги Кузаликир мустахкам мудофаа деворлари билан уралган. Кузаликир мудофаа деворларининг тузилиши билан Бактриядаги Кизилтепа шахар деворларининг тузилишида анча ухшаш аникланди. Бактрия ва Хоразм шахар марказлари мудофаа деворларининг уртасида жангчилар юриши учун махсус йулак булган. Шахар деворларининг ён томонларида ук отиш учун мудофаа буржи курилган. Деворларда хар 2 метрда шинаклар колдирилган.
Археология манбаларга кура, Хоразм вохасида мил.авв. IX-VIII асрларга оид пахса ёки хом гиштдан курилган уй- жойлар, мудофаа деворлари ва турли меъморчилик иншоотлар аникланмаган. Турар жойлар ярим ертулалардан иборат, сопол идишлар эса кулда ясалган ва кулолчилик чархи бу давр махаллий хунармандчилигида номаълум эди.
Хоразм моддий маданияти хамда бинокорлигидаги туб узгаришлар ва вохада олдинги даврларда номаълум маданий анъаналарнинг пайдо булиши мил.авв. VII-VI асрлар билан белгиланади. Мазкур даврга оид Хоразмда хом гишт ва пахсадан курилган уй-жойларнинг колдиклари казиб очилган. Курилиш ва хунармандчилик анча ривож топган (Кузаликир, Хумбузтепа, Хазорасп). Воха кулолчилигида чархдан фойдаланиш бошланади, темирдан мехнат хамда харбий куроллар ишлаб чикарилади, сарой шаклидаги иншоотлар, саждагохлар ва оташкадалар пайдо булади.
Бу ерда бронза ва темирдан ясалган мехнат хамда харбий куроллар, сопол урчуклар, жез игна, бигизлар, тош куроллар, сопол идишлар топилган.
Хоразм вохаси сопол идишлари Маргиёна, Бактрия ва Сугдиёна кулолчилик буюмларига ухшаб, улардан унча фарк килмайди. Сопол идишлар ва бошка моддий манбалар асосий хусусияти билан умумий маданиятга мансубдир. Бундан бинокорлик усуллари уй-жойларнинг тузилиши ва мудофаа тизими хам далолат беради. Илк темир даврда Урта Осиё жанубий вилоятларида жуда кадимги замонлардаёк ривожланган маданий анъаналар Хоразм вохаси ахолисининг моддий маданиятига татбик килинади.
Урта Осиё жанубий вилоятларини маданий умумийлик зироатчи ахолининг кушни-кариндошлиги, якин урф- одатлари, тили, диний карашлари ва маданий алокалари бирлаштирган. Шунингдек, Маргиёна-Бактрия ахоли гурухларнинг (бинокорлар, хунармандлар, зироатчилар) Хоразм чегараларида ва айнан воха худудига ёйилиши эхтимолдан холи эмас. Зироатчи ахолисининг миграциялари форс подшоси Кир II нинг юришларидан анча олдинги даварларда бошланган. Миграциялар туфайли Жанубий вилоятлар жамоаларининг вакиллари ва Хоразм махаллий ахолиси кушилиб коришиши сабабли янги маданий ва этник жараёнларга замин яратилган.
Бу даврга кадар Хоразм вохасида Куйисой маданиятига оид чорвадорлар хамда илк саклар истикомат килганлар (мил.авв. VII аср). Хусусан хоразмликлар - саклар ва бактрияликлар этномаданий анъаналарининг коришиши натижасида Хоразм вохасида Кузаликир маданияти хамда хорасмийлар элати вужудга келган. Шундай килиб, мазкур маданият Маргиёна-Бактрияда бошлаб юкори даражада ривож топган цивилизация таъсирининг махсули эканлиги эхтимолдан холи эмас.
Мил.авв. Х-VIII асрларда Жанубий Сугдиёнада (Кашкадарё вохаси) кулолчилик чархда ишланган сопол идишларнинг пайдо булиши, курилишда хом гишт ва пахсанинг ишлатилиши, уй-кургонлар ва айрим калъаларнинг бино килиниши Бактриянинг Сугдиёнага маданий таъсирини ва бактрияликлар томонидан баъзи вохаларнинг узлаштиришини тасдиклайди.
Бугунги кунга келиб, “Катта Хоразм” давлатига доир назария олимлар томонидан рад этилди. Хоразм вохасида илк давлатчилик алохида воха - туманларда мил.авв. VII-VI аср чегарасида вужудга келган деган фикр уртага ташланди.
Алохида дехкончилик - чорвачилик воха-туманлардан иборат кадимги Хоразм давлати мил.авв. VI асрда Амударёнинг урта окими кисмидан Жанубий Оролбуйи ерларида вужудга келган, деган хулосанинг тугрилиги тасдикланди. “Катта Хоразм” маркази Х,ирот ва Марв атрофида
164
жойлашмаган, чунки ёзма манбаларга кура, Маргиёна кадимги Бактрия давлатининг таркибий кисми булиб, унинг йирик вилоятини ташкил этган.
Бактрия ва Хоразм давлатининг худудий чегаралари Урта Амударё окимидаги ерлар оркали утган. Шу заминда бир- бирига якин холатда иккита кадимги истехком - Одойтепа ва Кушкала курилган. Хоразмликлар эгалик килган ерлар Сугдиёна, Маргиёна ва Бактрияга тегишли улкаларга бориб такалган. Балки шунинг учун хам Гекатей хорасмийлар - хоразмликлар вилоятини парфияликлардан шаркий томонда жойлаштирган. Геродот эса парфияликлар ва хорасмийларнинг ерлари чегарадош булган деб курсатган.
Кир II Урта Осиёнинг жанубий вилоятларини (Маргиёна, Бактрия) истило килиб, шу худудлар бир кисм ахолисини юртимизнинг шимолий вилоятларига сикиб чикариш мумкин эди. Аммо, кадимги Хоразмда давлатчилик тизимининг вужудга келиши турли мураккаб маданий, этник ва сиёсий жараёнлар билан боглик булиб, ахамонийлар давридан олдинги замонларда бошланган. Бун^ян минтакадаги цивилизациянинг бирламчи марказларининг маданий таъсири ва ахоли миграциялари катта ахамиятга эга булган.
VJ

Download 3,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish