Истисноли холатни автоматик тарзда генерация қилинишини юқорида таъкидлаб ўтдик. Лекин, ушбу холатни дастурчи сунъий холда хам амалга ошириши мумкин. Бунинг учун throw операторидан фойдаланилади.
Синтаксиси:
throw [ ифода ];
бу ерда ифода System.Exception синфига мансуб объект бўлиши лозим, ушбу объект истисно холатининг барча маълумотларини уни қайт ишловчи блокка узатиш учун хизмат қилади. Масалан,
throw new DivideByZeroException();
throw операторини параметрсиз холатда фақатгини юзага келган истиснони қайта генерация қилиш учун catch блоки ичида қўлланилади.
17-18- маърузалар (4 соат)
Режа:
Умумлаштирилган синфлар.
Маълумотлар: майдон ва константалар
Усуллар.
Усулларнинг параметрлари.
Чиқувчи параметрлар.
This хизматчи сўзи
Конструкторлар
17.1. Умумлаштирилган синфлар.
Синф - бу фойдаланувчи томонидан аниқланган маълумот типи бўлиб, ўзида реал объект ёки жараённинг мантиқий моделини мужассамлаштиради. Ана шу модел маълумотларини қайта ишлаш учун мўлжалланган қисм дастур ёки маълумотлар синфнинг элементлари дейилади.
Масалан, бирор бинони қуришдан аввал унинг лойиҳаси тайёрланади. Лойиҳада қурилувчи бинонинг характеристикалари (ўлчамлари, майдони, ундаги эшик ва деразалари, хоналар сони, ранги ва ҳ.) келтирилади. Бу ерда лойиҳани синф, шу лойиҳа асосида қуриладиган бинони эса – объект сифатида қаралади. Синфни қуйидагича ёзиб олиш мумкин.
Синф сарой
Характеристикалар{
Сонли катталик: Баландлиги
Сонли катталик: Кенглиги
Сонли катталик: Майдони
Матнли катталик: Номи
}
Юқоридаги мисолдан келиб чиққан холда, синфни – бирор объектнинг лойиҳаланган шаблони дейиш мумкин. Мана шу шаблондан фойдаланган ҳолда бир нечта объектлар яратиш мумкин, яъни объект бу синфнинг реализация қилиш учун унинг нусхасидир.
Синфни эълон қилишнинг умумий синтаксиси қуйидагича:
[спецификаторлар] [ : авлодлар ]
{
[синф жисми]
}
Синфни эълон қилишда class калит сўзи ва синф номи мажбурийдир. Синфни тўғридан-тўғри номлар макони ичида ёки бошқа синфнинг ичида эълон қилиш ва ёзиш мумкин. Агар синф бошқа синф ичида эълон қилинса ва ёзилса бундай синф – бириктирилган ёки ички синф деб номланади.
Спецификаторлар – синф хусусиятларини ва синфни рухсат этилган фойдаланиш(мурожаат қилиш) чегарасини билдиради. Синфни эълон қилишда фойдаланилувчи спецификаторлар 17.1.1 жадвалда келтирилган.
17.1.1.-жадвал. Синфнинг спецификаторлари.
|
№
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |