79
ҳолда 1993/94 ўқув йилида ушбу тажриба барча олий таълим муассасаларига
жорий этилди.
1996-1997 ўқув йилидан бошлаб кўп вариантли тест топшириқлари жорий этилди
ва ушбу жараённинг самарадорлигига эришилди.
Тестологиянинг ривожланишига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Давлат тест маркази муносиб ҳисса қўшган.
Ҳозирги кунда олий таълим муассасаларига талабаларни тест синови орқали
қабул қилишни индивидуал тарзда, яъни ҳар бир абитуриент учун алоҳида тест
китобчаларининг тавсия этилиши, олинган натижаларнинг сифат ва миқдор
жиҳатдан таҳлил этилиши, асосли хулосалар чиқарилиши, ҳар бир ўқув фани
бўйича қийин ўзлаштириладиган мавзуларнинг аниқланиши,
узлуксиз таълим
тизимининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва умумий ўрта таълим
мактабларидаги ташкил этиладиган таълим-тарбия жараёнида йўл қўйилаётган
камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш имкониятини яратди.
Тестологиянинг принциплари ва методлари ҳозирги кунда педагогика, тиббиёт,
техника, менеджмент соҳаларида ҳам муваффақиятли қўлланиб келинмоқда.
Тестологияни қўллашда умумий хусусиятлар:
тестлар тузиш методикаси,
самарадорлик, вариативлик, валидлик, ишончлилик билан бир қаторда ҳар бир
фан соҳасининг ўзига
хос хусусиятлари, хусусан, фаннинг таълим мазмуни,
тестларнинг мантиқий тузилиши, тест топшириқларини
тузиш методикаси, тест
синовининг ўтказилиш мақсади, касбий ва умумтаълим билимларни назорат
қилиш ва баҳолаш тартиби ва ўлчови ҳам эътиборга олиниши лозим.
Ҳозирги замон тестология фани амалий фан бўлиб, тадқиқотчилар олдига
назарий муаммолар, математик ёндошувлар, модел ва методларни тавсия этмоқда.
Тест методининг кенг тарқалиши, ривожланиши ва
такомиллашувига унинг
қуйидаги афзалликлари:
Тест топшириқлари тадқиқот мақсадига мувофиқ респондентларнинг
билим, кўникма ва малакаларига аниқ баҳолаш имконини беради;
Ижтимоий сўровларда иштирок этган кўпсонли респондентларнинг фикр ва
мулоҳазаларини аниқлаш ва умумлаштириш имконияти мавжуд;
Талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш ва баҳолаш
жараёни объектив амалга оширилади, баҳоловчи томонидан субъективизмга йўл
қўйиш олдини олади.
Турли гуруҳ респондентларидан олинган маълумотларни қиёсий-статистик
таҳлилини ўтказишга замин тайёрлаши кабилар замин яратган.
Тест топшириқларининг ялпи жорий этишдан аввал, танланган мақсадли гуруҳда
синовдан ўтказиш, олинган натижалар ва баҳолашнинг объективлиги таҳлил
қилиниши лозим.
80
Шуни қайд этиш керакки, тест топшириқларида
билимлар структурасининг
кетма-кетлиги тўғри ва нотўғри жавобларнинг мантиқий йўналишда талаб
даражасида берилиши лозим.
Талаб даражасида тузилган тест топшириқларининг натижалари, яъни
талабаларнинг тўплаган баллари ва кўрсаткичлари мазкур курс бўйича ўқув
жараёнининг
мақсадга
мувофиқ
ташкил
этилганлиги,
таълимнинг
индивидуаллаштирилганлиги, табақалаштирилган ёндошувнинг
мавжудлиги,
педагогнинг педагогик маҳорати, назоратнинг ҳаққонийлиги ва машғулотлар
давомида қўлланилган инновацион технологияларга бевосита боғлиқ бўлади.
Ўқитувчи муайян курс бўйича талабаларнинг шу курс бўйича ДТС билан
меъёрланган билим, кўникма ва малакаларни назорат қилиш ва баҳолаш Рейтинг
тизимининг жорий, оралиқ ва якуний назорат учун тест топшириқларини тузишда
аввало асосий эътиборни, ДТС мазмунини қамраб олиниши,
яъни мазмуни ва
шаклига, тест топшириқлари ўртасида узвийлик ва изчилликка қаратиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: