Мавзу. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли. Режа



Download 31,48 Kb.
bet1/6
Sana23.02.2022
Hajmi31,48 Kb.
#118351
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-Мавзу


  1. мавзу. ФАЛСАФА ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ, МАЗМУНИ ВА ЖАМИЯТДАГИ РОЛИ.

Режа.

  1. “Фалсафа” атамасининг мазмун-моҳияти ва фалсафанинг асосий масалалари.

  2. Дунёқараш тушунчаси, унинг тарихий шакллари.

  3. Фалсафанинг асосий функциялари. Фалсафий билимлар тизими.

  4. Фалсафада миллийлик ва умуминсонийлик. Ҳозирги даврда миллий фалсафани ривожлантириш муаммолари.


Таянч сўзлар: Фалсафа, философия, файласуф, монизм, дуализм, плюрализм, материализм, идеализм, объектив идеализм, субъектив идеализм, гностизм, агностизм, рационализм, иррационализм, сенсуализм, скептизм, эмпиризм, мифология, теология, субстанция, дунёқараш, диний дунёқараш, фалсафий дунёқараш, онтология, гносеология, аксиология, методология, праксиология, логика, этика, эстетика, фалсафанинг миллийлиги, фалсафанинг умуминсонийлиги


  1. Фалсафа” атамасининг мазмун-моҳияти ва фалсафанинг асосий масалалари.

Агар фалсафа сўзининг келиб чиқишига эътибор берсак, унинг юнон тилидаги таржимаси «доноликни севаман» маъносинианглатади.Қадимги юнон тилидан фанга кириб келган “Философия”нинг айнан сўзма-сўз маъноси “phileo-севаман + sophia-донолик; яъни доноликка муҳаббат” демакдир.
“Донолик” деганда биз ҳаётий тажрибага таянадиган теран ақл-идрокни, ҳақиқат ва яхшилик бирлигини, олий ҳақиқатни, севги ва ростгўйлик муштараклигини, ақлий ва ахлоқий камолотнинг олий даражага етган ҳолатини, қадриятларни қадрлаш, ҳис-туйғуларнинг ҳаётга сингиб кетишини, ҳар қандай нарсага ва ҳодисага меҳр билан қараш, ҳар қандай масалага, ташвишли мураккаб ҳолатларда ҳам ақл кўзи билан қарашни тушунамиз.
Антик фалсафа мутахассислари тахмин қилишларича фалсафа сўзи атама ва алоҳида билим соҳасининг номи сифатида биринчи марта Платон томонидан қўлланган.
«Фалсафа нима дегани?» деган саволга жавоб излаш осон эмас. Ҳар биримиз у ёки бу матн, ёки нутқни фалсафий ёҳуд фалсафий эмаслигини ички сезги билан ҳис этамиз. Аммо фалсафага қатъий илмий таъриф бериш жуда мушкул. Фалсафага тегишли бўлмаган нарсани аниқлаш осонроқ. Масалан, фалсафа ДНК тузилишини аниқлаш билан шуғулланмайди, дифференциал тенгламаларни ечмайди, кимёвий реакцияларни ўрганмайди, ер қобиғи ҳаракатини тадқиқ этмайди ва ҳоказолар.
Фалсафанинг асосий масалаларига олам ва одам муносабатлари, дунёнинг мавжудлиги, борлиқ муаммоси, оламдаги ўзаро алоқадорлик ва тараққий этиш, дунёнинг асоси, негизи масаласи, инсон муаммоси, ҳаёт ва ўлим, дунёни билиш, инсоният ҳаётидаги адолат ва ҳақиқат, яхшилик ва ёмонлик, уруш ва тинчлик, умрнинг мазмуни, каби ва табиат ва жамият тараққиётининг асосий тамойиллари билан боғлиқ кўпдан-кўп масалалар киради.
Фалсафада оламнинг асосида нима ётади деган масала узоқ тарихга эга. Қадимги Юнонистон ва Римда бу масала “Субстанция” тушунчаси ва унинг мазмунини қандай тушунилишига қараб ўзига хос ифодаланган. Субстанция деганда олам ва дунёдаги нарсаларнинг моҳияти тўғрисидаги фикр тушунилган. Юнонистон файласуфи ва математиги Пифагор ҳамма нарса сонлардан ташкил топган деган бўлса, Платон субстанция - ғоялардир деган, Демокрит эса оламнинг асосида атомлар ётади деб тушунтирган.
Турли фалсафий йўналишларни ҳар хил асослар: етакчи фалсафий муаммолар (ибтидо муаммоси, дунёни билиш муаммоси ва бошқалар)га муносабат, усул, мавзу асоси, классик мерос ва башқаларга муносабат бўйича гуруҳлаштириш мумкин.

Download 31,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish