Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


мўлжали билангина ёзиш мумкин деган қараш мавжуд эди. Ўн йилдирки



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/83
Sana22.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#98583
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   83
Bog'liq
6.2-Адабиёт-ўқитиш-методикаси

мўлжали билангина ёзиш мумкин деган қараш мавжуд эди. Ўн йилдирки, 
ёзувчи шахсининг эрки борлиги ҳамда азбаройи яратиш кечимига 
муҳаббат туфайли ҳам асар ёзса бўлишига кўпчилик кўникиб қолди
12
.
12
 Умберто Эко “Имя розы”. –Москва. Издательство АНК, 1996. 7-с. 


63 
Модернизмга қадар бадиий адабиётга жамиятни ўзгартириш, даврни 
яхшилаш, одамларнинг ҳаётини тўғри йўлга солиш сингари буюк миссияни 
бажариши лозим бўлган ҳодиса тарзида қараб келинарди. Айниқса, бизда 
адабиёт “адаб”дан олинган ва у, албатта, ўқирманга одоб ўргатиши керак 
деган ёндашув ҳукмрон эди (бу қараш ҳозирда ҳам ўз мавқеини бергани 
йўқ). Бунга терс ўлароқ, модернистлар ёзувчи ҳам кўп қатори хом сут эмган 
банда ва у ўз битикларини юқоридагидай оламшумул мақсадларни кўзда 
тутиб ўтирмай, шунчаки ўзининг ёзишга бўлган ички эҳтиёжини қондириш 
учун ҳам яратиши мумкин деган қарашга таянадилар.
Модернизмда бадиий ижод турли даражадаги ижтимоий муаммоларни 
кўтариш ва ҳал этиш учун эмас, балки, аввало, санъаткорнинг ёзиш 
кечимининг ўзидан баҳра олиб, ички безовталикдан халос бўлиши, 
иккинчидан, дунёга келган асарнинг рецепиент (ўқирман, истемолчи)га завқ 
берадиган гедонистик функцияни бажара олиши ижодкорнинг асосий 
вазифаси ҳисобланади. “Санъат санъат учун” деган қараш ҳам айнан шу 
ёндашувдан сувланади. Модернизмда санъат асари яратилишининг ўзи 
муҳимдир, ундан муайян маъно келтириб чиқариш ёки чиқармаслик 
ўқирманнинг таъби ва интеллектуал даражасига боғлиқдир деб қаралади. 
Модернизмнинг, биринчи навбатда, илмий нуқтаи назар, фалсафа ва 
психология экани, санъатдаги турли кўринишлар модернистик қарашлар 
тизимининг амалда намоён бўлиши эканини кўзда тутиш уни тушуниш сари 
йўл очади. Кўпчилик ўзбек олимлари ва ижодкорларида шаклий-
мундарижавий жабҳадаги ҳар қандай янгиликни модернизм ҳисоблашга 
мойил ёндашув қарор топганки, буни асло тўғри деб бўлмайди. Модернизм 
узоқ вақт давомида маърифат юксалиши, илм-фан ва техника тараққиёти 
инсоннинг ҳаётини фаровонлаштириб, одамнинг табиатига эзгулик 
бағишлашига ишонган Кунботиш ойдинларининг фан-техника ривожининг 
инсоният бошига солган даҳшатли фожиаларидан воқиф бўлгандан кейин 
пир бўлган ҳафсаласи, синган кўнгли ва умидсизликка тушган тафаккури 
маҳсулидир. 
Эзгулик, олижанобликнинг ёмонлик ва ёвузлик томонидан жаҳоний 
миқёсда маҳв этилиши ижодкор кишиларда қадриятларга муносабатни 
ўзгартириш зарур деган фикрни келтириб чиқарди. Бунда инсоннинг ўзи 
бош қадрият экани, у ҳеч ким ва ҳеч нарса олдида бурчли бўлмаслиги, ўз 
кўнгил майли ва хоҳиш-истакларигагина бўйсуниб яшаши мақсадга 
мувофиқ деган тўхтам устувор бўлади. Модернизмда ҳар бир одамга 
қайтарилмас алоҳида яратиқ сифатида қаралади ҳар қандай одам ҳам 
одамдир ва унинг атрофидаги табиий ҳамда ижтимоий борлиқ унинг истагу 
манфаатларига мувофиқ бўлиши керак деган қарашга асосланган менчилик 
фалсафасига таянилади.
Олами сағир бўлмиш инсон ақлининг олами кабир саналмиш ўн саккиз 
минг оламдаги хаотик ҳодисаларни тўлиқ идрок қилиши, бехато изоҳлаши 
ва эртага нима бўлишини башорат қила билмаслиги модернизмда тартибсиз 
дунёни тушуниш мумкин эмас, бинобарин, олам ва одамга тегишли 
ҳодисаю ҳолатларни бошу охири бор мавжудлик сифатида кўрсатиш 


64 
сунъийликдир деган тўхтамни юзага келтирди. 
Фрейд томонидан илгари сурилган онг оқими тушунчаси инсоннинг 
нафақат ижтимоий турмуши, балки ақлий фаолияти ҳам хаосдан иборатдир 
деган қарашнинг қарор топишига хизмат қилди. Бу таълимот таъсирида 
жуда катта кўпчиликда инсонни ҳаракатлантирадиган ёлғизгина омил 
либидо, яъни хирсий майлдир, одам умри давомида нималарни ўйлар, 
сўйлар ёки қилар экан аслида, эҳтимол, ўзи ҳам билмаган ҳолда ҳирсий 
майллар етовида юрган, ўша майллар истагини бажараётган бўлади деган 
тўхтам шаклланди. Ўз навбатида бу қараш инсонга ижтимоий-биологик 
жиҳатдан маъқул бўлган барча нарса тўғридир ва одам ўзига мақбул бўлган 
бирор нарсадан уялмаслиги, хижолат чекмаслиги керак тарзидаги 
ёндашувни юзага келтирди. Модернизмда яланғоч тасвирлар кўпайиши, 
эротик саҳналар бадиий тасвир объектига айланишининг сабаби шунда.
Бундай ёндашув, айримлар айтаётганидек, инсониятнинг ахлоқини бузиб 
юбориш ниятида атай ўйлаб топилмади, балки инсон эркини ҳар қандай 
чеклаш зулмдир, инсонга маъқул ҳар қандай тутум эса ахлоқийдир деган 
максималистик қараш туфайли дунёга келди. Бундай ёндашувнинг юзага 
келишига сабаб менчилик фалсафасига кўра, индивиднинг истакларига 
ўтказилган ҳар қандай зуғум зулмдир, ҳар бир одам бетакрор бўлгани учун 
ҳам шахснинг хоҳишларини ҳар қандай қолипга солиш унга қилинган 
зўрлик бўлади. Бу фалсафа назарида, ҳатто, ахлоқ ҳам, жамиятда 
ўрнатилган маънавий нормалар ҳам инсон шахсига қилинган зўрликдан 
бошқа нарса эмас. Индивидга маъқул кўринган ҳар қандай тутум ахлоқий 
бўлиб, шахс истагининг ҳар қандай чекланиши зулмдир. 
Шу хилдаги қарашлар тизими модернизм фалсафасини, бу фалсафага 
эътиқод қўйиш эса модернистик санъату адабиётни юзага келтирди. 
Кўриниб турибдики, у адабиёт ва санъатдаги шаклий тажрибалардангина 
иборат эмас, балки асосан олам моҳиятини англаш йўлидаги фалсафий-
руҳоний изланишлар натижасидир. Шу изланишларга мувофиқ олам ва 
одамга ўзгача кўз билан қараш, ўзгача кўрилганларни ўзига хос йўсинда 
изоҳлаш ва тасвирлашнинг тамойил ҳамда тизимлари юзага келди. 
Умумлаштириб айтганда, модернизмни инсоннинг Аллоҳ ва У яратган 
оламни тушуниш ҳамда изоҳлашдаги табиий ожизлигига қилган исёни 
натижасидир дейиш мумкин. Исломда илоҳий тартиботга қилинган ҳар 
қандай исён куфрдир. Одам тафаккури кучига ортиқча баҳо бериш инсонда 
кибр пайдо қилиб, уни куфрга етаклайдиган асосий омил ўлароқ ёзғиришга 
лойиқдир. Айни вақтда қандайлигидан қатъи назар модернизм фалсафа, 
санъат ва адабиётда анча чуқур томир отган ҳодиса, бинобарин, илмнинг 
вазифаси ана шу ҳодиса моҳиятини тўғри изоҳлашдан иборат. 
Миллат тараққиётининг муайян давридан эътиборан ўзбек санъат ва 
адабиётида ҳам модернистик ёндашувлар бўй кўрсата бошлади. Шуни 
айтиш керакки, ўзбек модернизми бир қатор ўзига хосликларга эгадир. 
Эътибор қилинган бўлса, ушбу мақоланинг бошида “Модернизм ўзининг 

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish