64
сунъийликдир деган тўхтамни юзага келтирди.
Фрейд томонидан илгари сурилган онг оқими тушунчаси инсоннинг
нафақат ижтимоий турмуши, балки ақлий фаолияти ҳам хаосдан иборатдир
деган қарашнинг қарор топишига хизмат қилди. Бу таълимот таъсирида
жуда катта кўпчиликда инсонни ҳаракатлантирадиган ёлғизгина омил
либидо, яъни хирсий майлдир, одам умри давомида нималарни ўйлар,
сўйлар ёки қилар экан аслида, эҳтимол, ўзи ҳам билмаган ҳолда ҳирсий
майллар етовида юрган, ўша майллар истагини бажараётган бўлади деган
тўхтам шаклланди. Ўз навбатида бу қараш инсонга ижтимоий-биологик
жиҳатдан маъқул бўлган барча нарса тўғридир ва одам ўзига мақбул бўлган
бирор нарсадан уялмаслиги, хижолат чекмаслиги керак тарзидаги
ёндашувни юзага келтирди. Модернизмда яланғоч тасвирлар кўпайиши,
эротик саҳналар бадиий тасвир объектига айланишининг сабаби шунда.
Бундай ёндашув, айримлар айтаётганидек, инсониятнинг ахлоқини бузиб
юбориш ниятида атай ўйлаб топилмади, балки инсон эркини ҳар қандай
чеклаш зулмдир, инсонга маъқул ҳар қандай тутум эса ахлоқийдир деган
максималистик қараш туфайли дунёга келди. Бундай ёндашувнинг юзага
келишига сабаб менчилик фалсафасига кўра, индивиднинг истакларига
ўтказилган ҳар қандай зуғум зулмдир, ҳар бир одам бетакрор бўлгани учун
ҳам шахснинг хоҳишларини ҳар қандай қолипга солиш унга қилинган
зўрлик бўлади. Бу фалсафа назарида, ҳатто, ахлоқ ҳам, жамиятда
ўрнатилган маънавий нормалар ҳам инсон шахсига қилинган зўрликдан
бошқа нарса эмас. Индивидга маъқул кўринган ҳар қандай тутум ахлоқий
бўлиб, шахс истагининг ҳар қандай чекланиши зулмдир.
Шу хилдаги қарашлар тизими модернизм фалсафасини, бу фалсафага
эътиқод қўйиш эса модернистик санъату адабиётни юзага келтирди.
Кўриниб турибдики, у адабиёт ва санъатдаги шаклий тажрибалардангина
иборат эмас, балки асосан олам моҳиятини англаш йўлидаги фалсафий-
руҳоний изланишлар натижасидир. Шу изланишларга мувофиқ олам ва
одамга ўзгача кўз билан қараш, ўзгача кўрилганларни ўзига хос йўсинда
изоҳлаш ва тасвирлашнинг тамойил ҳамда тизимлари юзага келди.
Умумлаштириб айтганда, модернизмни инсоннинг Аллоҳ ва У яратган
оламни тушуниш ҳамда изоҳлашдаги табиий ожизлигига қилган исёни
натижасидир дейиш мумкин. Исломда илоҳий тартиботга қилинган ҳар
қандай исён куфрдир. Одам тафаккури кучига ортиқча баҳо бериш инсонда
кибр пайдо қилиб, уни куфрга етаклайдиган асосий омил ўлароқ ёзғиришга
лойиқдир. Айни вақтда қандайлигидан қатъи назар модернизм фалсафа,
санъат ва адабиётда анча чуқур томир отган ҳодиса, бинобарин, илмнинг
вазифаси ана шу ҳодиса моҳиятини тўғри изоҳлашдан иборат.
Миллат тараққиётининг муайян давридан эътиборан ўзбек санъат ва
адабиётида ҳам модернистик ёндашувлар бўй кўрсата бошлади. Шуни
айтиш керакки, ўзбек модернизми бир қатор ўзига хосликларга эгадир.
Эътибор қилинган бўлса, ушбу мақоланинг бошида “
Модернизм ўзининг
Do'stlaringiz bilan baham: