Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/83
Sana22.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#98583
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   83
Bog'liq
6.2-Адабиёт-ўқитиш-методикаси

илмий-назарий 
асоси 
сифатида 
Ф. 
Ницшенинг 
менчилик 
(индивидуалистик) фалсафасига таянган бўлса, бадиий ижод 


65 
моҳиятини тушуниш ва изоҳлашда З. Фрейднинг психоаналитик 
қарашларига суянади”,- дейилган эди. Ўзбек модернизмининг ўзига 
хослиги айни шу ҳал қилувчи икки жиҳатга муносабатнинг бошқача 
эканлигида намоён бўлади. Яъни ҳар қандай ўзбек санъаткори шахс билан 
жамиятни бир-бирига мутлақ ва келиштириб бўлмас қарама-қарши бўлган 
ҳодисалар тарзида қарамайди. Шунингдек, ўзбек реал борлиққа шахсни 
маҳв этишгагина хизмат қиладиган мавжудлик сифатида ёндашмайди. 
Ўзбек ижодкори минглаб йиллик этно-генетик хусусиятларига кўра ва 
эътиқод жиҳатидан мўмин бўлгани сабаб, у одам деб аталмиш яратиқнинг 
тафаккури қанчалик ривожланган бўлмасин, унинг маънавияти нечоғлик 
камолотга эришмасин, олам ҳодисалари моҳиятини ҳеч қачон тўлиқ англаб 
етолмаслигини билади. Шунингдек, қанчалик уринмасин, одамнинг тўла 
мукаммал бўлолмаслиги ва одамийликнинг энг муҳим белгиси унинг 
борлиги ўзга инсонларнинг мавжудлигига халал бермасликда экани ўзбек 
учун табиий ҳисобланади. 
Кўпчилик ўзбеклар Яратган амридан ташқари тикан ҳам кирмаслигига 
ишонади ва умри давомида шунга кўникиб боради. Унинг эътиқодидаги 
қарашлар тизими шунга мутаносиб тарзда шаклланади. Худди шу жиҳатлар 
ўзбек миллати фалсафий қарашлар тизимида модернистик ёндашув етакчи 
бўлолмаслигини келтириб чиқаради.
Кунботишликлар эса оламда тасодиф борлигига ишонишади. Муайян 
ҳозирликлар билан ўша тасодифларнинг олдини олиш ёки унинг таъсир 
кучини камайтириш мумкин деб ҳисоблашади. Уларнинг, ҳатто, қиёмат 
қоимдан четда қолиш мумкин деб ўйлашлари 2012 йил 21 декабрда юз 
бериши кутилган “апокалипсис”га муносабатда яққол намоён бўлди. 
Айримларнинг ғорга, баъзиларнинг ертўлаларга, кимларнингдир ерости 
йўлакларига кириб жон сақламоқчи бўлганликларидан уларнинг илоҳий 
қудрат борасидаги тушунчалари даражаси аёнлашди. Мусулмон дунёсида 
эса, аввало, бундай “аниқ”ликка мутлақо ишонилмади. Иккинчидан, 
кимнингдир қиёматдан четда қолиши мумкинлигидай мантиқсизлик хаёлга 
ҳам келтирилмади. Тўғри, ўзбеклар орасида ҳам тамомила кунботишча 
ўйлайдиган ижодкор шахслар бўлиши мумкин. Аммо улар ҳеч қачон бутун 
бир фалсафий-эстетик йўналиш миқёсига чиқа олмайдилар. 
Айтилган сабабларга кўра ўзбек адабиёти ҳамда санъатида модернизм олам 
ва одамга тегишли ҳодисаю ҳолатларни изоҳлашда олдин мавжуд бўлган 
қарашларни инкор этишга хизмат қиладиган фалсафий таълимот тарзида 
эмас, балки бу ҳодисаю ҳолатларни кўриш ва бадиий акс эттиришнинг бир 
қадар ўзгачалигида намоён бўлади. Шу туфайли ўзбек модернизмини 
Кунботиш модернизмидан фарқли ўлароқ, олам тартиботи ва унинг 
Яратувчисига ижодий исён натижаси эмас, балки айни шу ижодкор шахсда 
кечаётган инжа руҳий-интеллектуал ҳолатнинг ифодаси тарзида юзага 
келган ҳолатдир дейиш тўғрироқ бўлади. Модернча ёзаётган ўзбек 
санъаткорлари мумтоз тажрибаларга таянган ҳолда модернизмнинг 
фалсафий постулатларига эмас, балки кўпроқ ифода йўсинидаги инжалик ва 
кутилмаганликка эътибор қаратишяпти.


66 
Негадир, ўзбек ойдинлари орасида модернизмга истеъдодсизликни яшириш 
воситаси деб қараш анча кенг ёйилган. Ҳолбуки, айнан модернизм бадиий 
адабиётни истеъдодсизлик ва қолипдан халос этиш мақсадида юзага келган 
ҳодисадир. Айнан модернизм бадиий яратиқ мавзу долзарблиги, фикр 
янгилиги, ифоданинг тушунарлилиги сингари ташқи белгилар сабабли эмас, 
балки чиндан ҳам бетакрор ва оригинал битилгани учунгина ўқилиши керак 
деб ҳисоблайди.
Шунингдек, ижодкор ва синчи-адабиёттанувчилар орасида модернизмга 
оммавий маданиятнинг ёйилиши ва миллий диднинг пасайишига сабаб 
бўладиган фалсафий-эстетик ҳодиса тарзида қараш ҳам бир қадар 
тарқалган. Аслида айнан модернизм чинакам бадиий ижод ҳеч қачон 
оммавий бўлмаган ва бўлмаслиги ҳам керак деган қараш натижаси ўлароқ 
юзага келган. Модернистик санъатнинг ўнлаб оқимларидан бирортаси 
бадиий ижод жараёни ва бу кечим маҳсулининг оммавий бўлишини талаб 
қилмайди. Модернизм узоқ йиллар давомида айнан оммавий бўлмагани, 
кўпчилик томонидан тушунилмагани учун танқид қилиб келинди. Ҳатто, 
бугунги кунда ҳам модерн йўналишидаги битикларнинг кенг омма орасида 
ёйилмаётганлиги, у ҳамиша ўзининг хос ўқирманларини кўзда тутиши 
маълум-ку?!
Модернизм ўзининг барча турли-туман кўринишларида реал борлиқдан 
юксак мавжудлик ёки онгости макони сингари ҳодисаларни билиб олиш ва 
татбиқ этишга интилади. У асл ҳақиқат, ҳаётнинг моҳияти айнан ўша реал 
борлиқдан юксак мавжудликда яширинган деб ҳисоблайди. Шуни ҳам 
алоҳида таъкидлаш керакки, гарчи, модернизм бадиий тилга кўп 
ўзгачаликлар киритган, тасвирий ифода борасида жиддий ислоҳотлар 
қилган бўлсада, мавжуд бадиий тилни мутлақо инкор этмайди. Лекин у 
бадиий асар тили шахснинг онгли, онг ости ва онг оқими таъсиридаги руҳий 
ҳолатини ифодалайдиган бўлиши керак деб ҳисоблайди. 
Ўзбек адабиёттанувчилигида модернизм ҳодисаси ва шу йўналишда 
битилган асарларга муносабат ҳам ўзига хос тараққиёт йўлини босиб 
ўтмоқда дейиш мумкин. Кейинги ярим аср мобайнида модернизм “Бу 

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish