48
Асарнинг бир мутахассис томонидан қилинган таҳлили нечоғлик чуқур
бўлсада, ўзга бир шахс бу хилдаги талқинни мутлақо қабул этмаслиги ва
бадиий ҳодисага ўз позициясидан келиб чиқиб баҳо бериши мумкин.
Бадиий асарнинг ўта индивидуал фаолият натижаси экани унинг қабул
этилиши ҳам ғоят индивидуал кечим бўлишини тақозо этади. Чўлпон
шеърлари ўтган аср бошларида Айн, Усмон каби танқидчиларда ўзгача,
Қодирий билан Ойбекда эса тамомила бўлакча таассурот қолдирганлиги ва
бир-бирига
мутлақо
қарама-қарши
хулосаларга
келишига
сабаб
бўлганининг боиси ҳам шунда.
Адабий асарнинг илмий таҳлили олдига куйиладиган талаблардан яна
бири санъат асарига муайян ғояни ифодалаш воситаси деб қараш мумкин
эмаслиги ва унинг эстетик ҳодиса эканини ҳисобга олиш кераклигидир.
Ўзбек адабиётшунослиги ва филологик таълимида ҳанузгача ҳам санъат
асарларига ижтимоий ёндашиш устувор мавқеда турибди ва бадиий асарга,
албатта, қандайдир ғояни ўтказиш йўли деб қарашдан қутулиш бирмунча
қийин кечмоқда. Бу ёндашув бадиий таҳлил амалиётида анча узоқ давом
этадиган ҳолатга ўхшайди.
Бадиий асарлар таҳлилида таянилиши зарур талаблардан яна бири
санъат ҳодисаларига борлиқнииг нусхаси тарзида муносабатда бўлиш
мумкин эмаслигидир. Санъат асарини воқелик билан, реал борлиқ билан
солиштириб баҳолаш, ундан ҳаётнинг бадиий нусхаси бўлишни талаб
қилишнинг илдизи «мимесис» назариясига бориб тақалади. Санъат
ҳодисасини ижодкорнинг табиат ёки ижтимоий ҳаётга тақлидидан иборат
деб тушуниш тадқиқотчидан ҳар қандай асарга унинг воқеликка мос
келиши ёхуд келмаслиги нуқтаи назаридан ёндашишни тақозо этади. Буюк
мутафаккир, мимесис назариясининг асосчиси Аристотел яшаган
замонлардаёқ одамларга санъат ҳодисаларининг ҳаётга ҳамиша ҳам
мувофиқ келавермаслиги маълум бўлган ва буни Софокл ва Эврипид
трагедияларини қиёслаш муносабати билан алломанинг ўзи ҳам
таъкидлаган эди.
Бадиий адабиёт инсоннинг ички туйғулари, нозик сезимлари, сўзга бўй
бермайдиган руҳий ҳолатларини ифодалаш воситаси эканлиги кўзда
тутилгандагина бирор асар таҳлили соғлом мантиқка мувофиқ амалга
оширилиши мумкин. Негаки, бадиий мантиқ ҳамиша ҳам ҳаёт мантиғига
мувофиқ келавермайди. Баъзан бадиий тасвир ҳаёт ҳодисасига қараганда
теранроқ, аҳамиятлироқ, салмоқлироқ бўлиши ҳам мумкин. Чунки бадиий
асар кўпинча тартибсиз, хаотик кўринишдаги ҳаёт воқелигидан яхлит ва
ички
интизомга
бўйсунувчи,
қатъий
бадиий
мантиққа
биноан
ҳаракатланувчи эстетик воқелик яратиш натижасида вужудга келади. Бу
ҳақда норвегиялик модернчи адиб ва адабиётшунос Э. Ховардсҳолм:
«
Поэзия реал борлиққа қилинган тақлид ҳам ёки унинг қандайдир талқини
Do'stlaringiz bilan baham: