Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Бирор фаолиятнинг юзага келиши учун бажарилиши шарт бўлган



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/83
Sana22.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#98583
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   83
Bog'liq
6.2-Адабиёт-ўқитиш-методикаси

Бирор фаолиятнинг юзага келиши учун бажарилиши шарт бўлган 
талаблар йиғиндиси тамойил деб аталади. Бадиий асарнинг ҳаётий, 
бадиий мантиғи ҳамда эстетик жозибасини очиш муайян тамойилларга 
суянган ҳолда амалга оширилади. Бадиий асарнинг бутун сеҳру жозибаси 
тўлиқ намоён бўлиши, ўрганилаётган асарнинг мазмунигина эмас, балки 
унда акс эттирилган инсон руҳияти манзаралари ҳам тўла англашилиши 
учун бадиий таҳлил амалга оширилганда, муайян илмий тамойилларга 
таянилиши керак. Шуни ёдда тутиш зарурки, бадиий таҳлилда фанний 
тушунчалар асосида иш кўрилиб, илмий хулосалар чиқарилсада, ундан 
бошқа илмларга ўхшаб хулосанинг бир хиллигини кутиш мумкин ҳам, 
керак ҳам эмас. 
Бадиий асарни мантиқ ва нафосат талабларига мувофиқ тарзда илмий 
таҳлил этиш учун риоя қилиниши шарт бўлган муайян талаблар тизими 
мавжудки, уларга бўйсунмаслик мумкин эмас. Шу сабабдан ҳам бадиий 
таҳлил кечимида амал қилиниши зарур бўлган бир қатор тамойиллар бу 
жараёнда муҳим аҳамият касб этади. 
Бадиий таҳлилга қўйиладиган биринчи талаб таҳлилнинг нотугаллиги 
тамойилидир. Санъат ҳодисасига хос хусусиятларни мантиқ категориялари 
ва тафаккур тушунчалари қолипига тўлиқ, тугал бешикаст ва ҳамма 
томонидан бир хилда қабул этиладиган йўсинда ағдариш мумкин амас. 
Мантиқий категорияларга тўлиқ ағдариш, барча жиҳатларини беистисно 
тугал тушунтириш мумкин бўлган ҳодиса санъатга тегишли эмас. Санъат 
феномени мантиқий тушунчалар торлик қилиб қолган жойда юзага келади. 
Бинобарин, энг зўр тадқиқотчи ҳам асл ижод намунасини тўлиқ, ўзгача 
талқинга ўрин қолдирмайдиган тарзда таҳлил қилолмайди.
Айтиш керакки, коммунистик мафкура бадиий асарларнинг мантиқий 
қолипларга тўлиқ тушадиган, тўлиғича изоҳлаш имконияти бўладиган 
тарзда яратилишини талаб этарди. Мазкур талабга бўйсунган, ўз талантини 
ғайри эстетик кўрсатмага мослаштирмоқчи бўлган ижодкорлар яратган 
битиклар шунинг учун ҳам асл бадиият намунаси бўла олмаганлар. 
Чўлпоннинг «Гўзал», «Бинафша», «Сирлар», Рауф Парфининг «Ёшлик 
зангор фасл...», «Хато қилдим», «Ёмғир тинмади...», «Дарё мавжларига 
ёзилмиш ғазал», Абдулла Ориповнинг «Ўйларим», «Генетика», «Денгизга», 


47 
«Баҳор», «Саратон», «Онажон» ва ҳоказо асарларини охиригача, ҳаммани 
қониқтирадиган, бошқа сўз айтишга имкон қолдирмайдиган тарзда изоҳлаб, 
тушунтириб бериш мумкин эмас. Уларни мантиқ илмининг тор ва ҳиссиз 
қолипларига тўлиқ тушириш имконсиздир. Бадиий адабиёт ақл билан 
изоҳлаш мушкул бўлган ҳолатларнинг ифодаси ўлароқ яратилади. 
Чинакам бадиий матн ўз умри билан яшайди. У матнни идрок этган 
авлоднинг савияси, диди, интеллектуал даражасига мувофиқ равишда турли 
даврларда турлича қабул этилиши мумкин. Ҳатто, баъзан бир асарнинг ўзи 
битта одамнинг ўзи томонидан ҳам кайфиятининг қандайлигига қараб ҳар 
хил идрок этилиши мумкинки, бу асл бадиий матннинг хусусиятидир. 
Турли даврларда идрок этилган айни матн турлича талқинини топаверади ва 
бу табиий ҳолдир. Демак, бадиий матннинг таҳлили ҳеч қачон тўлиқ 
тугалланмайди. 
Бадиий асар таҳлилида амал қилинадиган иккинчи тамойил ҳар қандай 
илмий таҳлилнинг фақат шахсий фикр эканлиги ва у ҳеч қачон мутлақ 
ҳақиқатлик даъвосини қилиши мумкин эмаслигидир. Таҳлилчи қанчалик 
билимдон, талантли, тажрибали ва моҳир бўлишига қарамай, унинг 
фикрлари ҳамиша ҳам фақат шахсий мулоҳаза, субъектив қараш мақомида 
бўлади. Илмий ҳақиқатлар ҳаммага бирдай тегишли бўлса, эстетик 
ҳақиқатлар ҳақида бундай дейиш мумкин эмас. Ҳар бир ўқувчи-талаба, 
китобхон, мутахассис ҳар қандай асарни ўзича ўқийди, ўзича тушунади, 
ўзича таъсирланади, ўзича ҳис этади. Демакки, ўзича хулоса чиқаради. Бир 
асарни ўқиган кўпчилик кишилар ўртасида ўзаро ўхшаш, бир-бирига тўғри 
келувчи фикрлар бўлиши мумкин бўлгани сингари, бир-бирини мутлақо 
инкор этадиган қарашлар бўлиши табиий ҳол эканини ҳам ҳисобга олиш 
керак. 
Бу тамойил, ҳатто, ҳазрат Навоийнинг Атойи ғазалининг “Ул санамким 

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish