103
С = (ЖЙ - ЎЙ) х
R
/
Q
Корхона томонидан олинган кўшимча маҳсулотнинг катталиги (ҚМК)
йил давомида ўртача битта ишчи томонидан ишлаб чиқилган махсулотга (В),
тежалган вақтга (С) тўғри пропорционал ва йил давомида ўртача битта
ишчига тўғри келадиган амалдаги ишчи кунлар сонига (Г)
тескари
пропорционалдир. Шундай қилиб:
ҚМК = В х С / Г
Ушбу услубни қўллаган ҳолда маълум бир саноат корхонасида
вақтинча меҳнатга лаѐқатсизликнинг ўзгаришидан олинган иқтисодий
самарадорликни аниқ ҳисоблаш мумкин.
Кўп ҳолларда жамоани саломатлигига таъсир этувчи етакчи тиббий ва
ижтимоий-иқтисодий омилларни аниқлаш анча қийин бўлади.
Лекин қатор ҳолларда у ѐки бу корхоналарнинг фаолиятининг
иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашда
тиббий чора-тадбирларнинг
аҳамиятини аниқлаш мумкин бўлади
Бу масалага икки хил ѐндошиш мумкин аввало экспериментал
(тажриба) шароитларда ва бир хил ижтимоий-гигиеник шароитларга эга
бўлган асосий ва назорат ишчилар гурухлари учун йўқотишларни хисоблаш
усулини кўллаш мумкин.
Асосий ва назорат гуруҳларида (у ѐки бу даволаш профилактика
тадбирлари ўтказилмаган) йўқотишларни аниқлаш умумий соғлиқни
сақлашни эмас, балки даволаш-профилактика
чора-тадбирларининг
иқтисодий самарадорлиги ҳақида фикр юритиш имконини беради.
«Назорат гуруҳи» услуби кўпгина даволаш профилактика чора-
тадбирларининг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш учун ижтимоий-
иқтисодий шароитлари ўхшаш булиб даволаш ва
огохлантирувчи чора-
тадбирлари турли хил бўлган саноат корхоналари ѐки ўхшаш бўлган саноат
корхоналарда қўллаш мумкин.
«Назорат гуруҳи»ни ажратиш имкони бўлмаганда ҳам даволаш-
профилактика чора-тадбирларининг самарадорлигини аниқлаш мумкин, агар
уларни ўтказишга ва ўтказгандан кейинги «кутилаѐтган» ва «амалдаги»
йўқотишлар ҳисоблаб топилган бўлса.
Ушбу
ҳолатда
соғлиқни
сақлаш
чора-тадбирларининг
самарадорлигини қуйидагича ҳисобланиши мумкин.
Рi = L х (А-S+R) / d n
Бу ерда:
Рi - самарадорликни ҳисоблаш
L - касаллик ва жарохатланиш туфайли йўқотилган иш кунлари сони;
А - ишлаб чиқаришга бўлган ҳаражатлар миқдори
S - ўтган йилги меҳнат маҳсулотларининг қиймати;
К- даромад миқдори;
104
D - ишчиларнинг йиллик ўртача сони;
п- йилдаги иш кунлари сони
Энди қуйидагилар аниқланади:
а) амалда мавжуд бўлган касалланиш даражасидан кутилаѐтган йўқотишлар
Рi;
б) соғломлаштириш чора-тадбирларни ўтказгандан ва касалланишни
камайишидан кейинги ҳакиқий йўқотишлар - Рg :
в) бунда кутилаѐтган ва ҳакиқий йўқотишлар орасидаги фарқ у ѐки
бу даволашпрофилактика чора-тадбирларининг иқтисодий
самарасини
ташкил этади:
И.С. = Рi - Рg
Ушбу ҳолатда сўз кенг маънодаги иқтисодий самара ҳақида эмас балки
фақат у ѐки бу тиббий чора-тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ бўлган
бевосита иқтисодий натижа ҳақида бормоқда. Ушбу усулда етакчи ўринни
ижтимоий-иқтисодий омиллар эмас балки йўналтирилган даволаш-
профилактика чора-тадбирлари эгаллайди, чунки ижтимоий - иқтисодий
омиллар касалланишлар даражасида кескин тебранишларга олиб келмайди.
Даволаш чора-тадбирларининг иқтисодий самарасини касалликларнинг
алохида нозологик шакилларининг катталигини ўзгариши билан ҳам боғлаб
ўрганиш мумкин.
Бундай ѐндашув энг обектив ҳисобланади, чунки айнан
касалликларнинг сони у ѐки бу соғломлаштириш чора-тадбирларнинг
охирги натижасидир. Бундан ташқари, аниқ ҳисобга олинадиган касалликлар
сони миллий маҳсулот ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар билан ҳам осон
равишда солиштирилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: