Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази



Download 4,71 Mb.
bet2/23
Sana25.02.2022
Hajmi4,71 Mb.
#273543
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Malaka BMI




КИРИШ




Таълим ва тарбия, илм-фан, соғлиқни
сақлаш, маданият ва санъат, спортни ривож-
лантириш масалалари, ёшларимизнинг
чуқур билимга эга бўлиши, чет тилларини
ва замонавий ахборот- коммуникация техно-
логияларини пухта эгаллашини таъминлаш
доимий устувор вазифамиз бўлиб қолади. 
Ш.М.Мирзиёев


Битирув иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши. Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад, юртимизда соғлом ва баркамол, билимли, юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга бўлган авлодни шакллантиришдан иборат.
Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон талаблари даражасига кўтариш, келажак учун баркамол авлодни тарбиялаш ишлари Давлат сиёсатининг устивор йўналишига айланди.
Ўзбекистоннинг келажаги, унинг истиқболи, биринчи навбатда ёшлар тарбиясига, уларни соғлом қилиб ўстиришга, миллий ғоя, миллий мафкура ва ўз ватанига садоқат руҳида тарбиялашга боғлиқ бўлиб, бу мураккаб жараённи муваффақиятли амалга ошириш мустақил мамлакатнинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Шу боисдан ҳам бугунги кунда ёшларнинг таълим-тарбияси мустақил Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида устивор аҳамият касб этмоқда.
Демак, бугунги кун ўқитувчиси ўз устида тинимсиз меҳнат қиладиган, ҳар томонлама кенг фикрлайдиган, илғор педагогик ва ахборот технологияларини самарали қўллай оладиган ижодкор шахсга, ёшларнинг юрагига чуқур кириб борадиган юксак фазилатлар эгасига айланишини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Шу нуқтаи назардан, ҳозирги кунда ўқитувчининг педагогик маҳоратини янада ошириш муаммоси давр талабидир. Бу эса ёш авлод билан янада фаол иш олиб бориш, уларда ҳозирги жамият талабларига мувофиқ келадиган дунёқараш ва ахлоқий тамойилларни ҳосил қилиши бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланади.
Ҳар томонлама камол топган юксак маънавиятли шахсни тарбиялашда, унинг илмий дунёқарашини шакллантиришда талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятини ташкил этиш, мустақил ишлаш кўникмларини шакллантиришда олий таълимда ўқув жараёнини ташкил этишнинг илғор педагогик технологияларини жорий этиш, бу борада ўқув-услубий мажмуалар сифатини таъминлаш, олий таълимнинг ахборот-ресурс ва замонавий ўқув адабиётлари билан таъминотини янада ривожлантириш асосида математик фанлардан дарсларни ташкил этиш муҳим ҳисобланади.
Таълимни ахборот коммуникатсия технологиялари асосида ташкил этилиши, компъютер ва кампъютер дастурлари имкониятларидан оқилона фойдаланиш орқали мустақил таълимни ташкил этиш назарий ҳамда амалий аҳамият касб этади. Бу эса ўз навбатида тадқиқ этилаётган муаммо долзарблигини тасдиқлайди. Мамлакатимизда ёш авлоднинг маънавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар рухида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш масалалари, уларни зарарли таъсирлар, мафкуравий ва ғоявий тахдидлардан асраш хеч кимнинг назаридан ва эътиборидан четдан қолмаслиги зарур.

Download 4,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish