Битирув ишининг объекти: “Алгебра ва сонлар назарияси” ўқитиш методикаси.
Битирув ишининг предмети: “Комплекс сонлар ва уларни татбиқлари” модулини ўқитишда талабалар фаоллигини ошириш технологияларини қўллаш жараёни.
Битирув ишининг мақсади ва вазифалари. “Комплекс сонлар ва уларни татбиқлари” модулини ўқитишда талабалар фаоллигини орттириш орқали Алгебра ва сонлар назарияси дарсларини сифати ва самарадорлигини ошириш. Дарс жараёнида талабаларда эркин фикрлаш, турли муаммоли масалаларни атрофлича муҳокама қилиш орқали ечиш усулларини пухта ўрганиш ҳамда ижодий мустақил ишлай олиш кўникма ва малакаларини шакллантириш. “Алгебра ва сонлар назарияси” фанини ўқитишнинг назарий ва амалий масалаларини тадқиқ этиш, мавзу юзасидан интерфаол методли дарс ишланмаларини шакллантириш ҳамда ўқитишни такомиллаштириш бўйича хулосалар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Битирув (лойиҳа) ишини тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача таҳлили.
Узбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил “21” сентябрдаги ПФ-5544-сон Фармонига асосан тасдиқланган 2019-2021 йилларда Узбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясининг
Таълим тизимини такомиллаштириш ва инсон капиталини ривожлантириш йўналишида “Укув-тарбия жараёнига янги таълим дастурларини, замонавий педагогик технологиялар ва smart-ехнологияларни жорий этиш оркали таълим муассасаларида укитиш сифатини янада яхшилаш (электрон модуллар ташкил этиш ва масофавий укитишни жорий этиш)” таъкидлаб ўтилган.
Республикамизда фаолият олиб бораётган олимларнинг тадқиқотларида жумладан М.Х.Тўхтахўджаева ( (Педагогика назарияси ва тарихи): Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогика фани таълим соҳаси бакалавриат йўналиши учун дарслик/-Тошкент: « Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти» нашриёти, 2010. - 400 б.), Ишмуҳамедов Р. (Инноватсион технологиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш йўллари. -Т. ТДПУ. 2004.), Ишмуҳамедов Р., Абдуқодиров А. (Таълимда инноватсион технологиялар. Т.,2008), Фарберман. Б.Л. (Илғор педагогик технологиялар. Т.,2001), Н.Сайидахмедов («Янги педагогик технологияларни амалиётда қўллаш». Тошкент. 2000 йил.) педагогик технологиялар ва уларнинг ўқитишнинг сифат ва самарадолигини оширишдаги аҳамияти очиб берилган.
Кваратик тенгламаларни ечишда математиклар биричи бўлиб комплекс сонларга дуч келишди.XVI асрда улар бундай сонларнинг тадбиқ соҳаларини излашга киришдилар.
XVIII асрдан бошлаб математик аналаиз, геометрия ва механиканинг кўплаб масалаларини ечиш комплес сонлар устида амаллар бажаришни талаб этиши унинг геометрик тақинларининг пайдо бўлишига олиб келди.
XVIII асрда Даламбер ва Эйлер томонидан комплес сонларнинг математиканинг турли соҳаларига тадбиқлари бағишланган ишлари пайдо бўлди вабиринчилардан бўлиб ихтиёрий мавҳум катталикларни
a +bi кўринишда белгилашни киритдилар.
Гаусс дастлаб комплекс сонларни текисликда нуқталари орқали ифодалаш ғоясини илгари сурди.
XIX асрда К.Весель,Ж. Арган томонидан комплекс сонларнинг тўлиқ геометрик талқини ишлаб чиқилди.
Кошиниг математикага оид илмийишлари туфайли комплекс соннинг модули, қўшма комплекс сон тушунчалари қўлланила бошланди.
1831 йилда Гаусснинг сонлар назариясига бағишланган асарлари орқали комплекс сонлар математикада ўзинигшубҳасиз фойдали ва қонуний ўрнини топди.
Do'stlaringiz bilan baham: |