Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Тингловчи шахсини таълим жараёнига мослаштириш тамойили



Download 1,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/108
Sana25.02.2022
Hajmi1,75 Mb.
#265852
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   108
Bog'liq
Innovasion-talim

5. Тингловчи шахсини таълим жараёнига мослаштириш тамойили. 
Бола мактаб остонасига қадам қўйганидан бошлаб унинг фаолият кўлами (ўз-
ўзига хизмат, меҳнат, дам олиш тарзида) кенгаяди. Бу каби фаолият 
кўникмаларини эгаллаши натижасида ижтимоий тажрибага эга бўлиб боради. 
Шунинг учун таълим жараёнининг самарали бўлиши, уни лойиҳалашда таълим 
мазмуни ва бошқа фаолият моделлари ҳисобга олиниши, уларни тингловчилар 
кундалик ҳаёт фаолиятида эгаллаб бориши таъминланиши зарур. 
Айни вақтда умумий таълим муассасаларида шахсни ривожлантириш ва уни 
ижтимоий ҳаётга мослаштириш муайян қонуниятларга мувофиқ психолог ва 
социологларнинг иштироклари (психопедагогик ташхис хулосаси) асосида 
амалга оширилади.
6. Таълим жараёнида табиий ривожланиш ва ижтимоийлашув тамойили
Табиий жараёнлар моҳиятини билиш таълим жараёнини самарали, 
тингловчиларнинг ёш хусусиятлари, сензитив ривожланиш даврлари, 
ривожланишнинг кейинги босқичига ўтиш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда 
ташкил 
этиш 
имконини 
беради. Тамойилнинг мазмуни таълимни 
ижтимоийлаштириш, тингловчилар томонидан ижтимоий тажрибани индивидуал 
қонуниятлар асосида ўзлаштирилиши билан изоҳланади.
Таълим жараёнини лойиҳалашда ўқитувчи лойиҳачи ва бажарувчи 
сифатида лойиҳани амалга оширишнинг қулай йўлини танлайди. Лойиҳалашда 
тингловчини ўқув фаолиятига йўналтирувчи усуллар, мустақил таълим шакли, 
ўз-ўзини ривожлантириш ва ўзини ҳурмат қилиш имкониятларини аниқлаш 
зарур.
“Педагогик технология” тушунчаси эса ўз моҳиятига кўра педагогик 
фаолиятнинг энг муҳим икки жиҳати, яъни, таълим ҳамда тарбия жараёнининг 
технологиялаштирилишини ифода этиши зарур. Баркамол шахсни 
шакллантириш муаммосининг ижтимоий зарурият сифатида эътироф 


этилаётганлигини назарда тутадиган бўлсак, таълим ва тарбия жараёнини ташкил 
этишга нисбатан янгича ёндашувни қарор топтириш, мазкур жараённи 
технологиялаштиришга эришиш муҳим педагогик вазифалардан бири саналади. 
Таълим жараёнидан фарқли тарбия жараёнини технологиялаштиришда бу 
жараённинг самарасини қисқа муддат оралиғида кўра олиш имконияти йўқ. 
Тарбия жараёнининг ўзига хос хусусиятлари, тингловчи ва ўқитувчи ўртасида 
юзага келиш эҳтимоли бўлган зиддиятлар тарбиявий жараённи технологиялаштиришга 
нисбатан ижодий ва масъулиятли ёндошиш зарурлигини тақозо этади. 
Замонавий шароитда маънавий-маърифий тадбирларнинг ўтказилишига 
расмиятчилик нуқтаи назардан воз кечиш мақсадга мувофиқир. Зеро, тайёр 
сценарий асосида муайян тадбирни ташкил этиш жараёнида унинг асосий 
субъектлари бўлган тингловчилар фаол иштирокчи, тадбир натижасини 
белгиловчи шахс сифатида эмас, балки оддий ижрочи сифатида қатнашади. Бу 
ҳолат эса бир қатор салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Хусусан:
Таълим муассасаларида ташкил этилувчи маънавий-маърифий тадбирларни 
ташкил этишга технологик ёндашув қуйидаги ҳолатларда намоён бўлади:
• аниқ мақсад ва ижтимоий ғояга асосланиб, талабаларда
маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган
педагогик
фаолиятнинг
ташкилий-техник
жиҳатдан
уюштирилиши

Download 1,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish