Олди сотди шартномаси



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/58
Sana29.04.2022
Hajmi0,88 Mb.
#593901
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   58
Bog'liq
oldi-sotdi shartnomasi va uning turlari. hadya shartnomasi. renta

танлаб олиши
тўғрисидаги 
шарт белгиланиши мумкин. Товарларни танлаб олиниши сотиб олувчи 
жойлашган ерда ёки маҳсулот етказиб берувчи жойлашган ерда амалга 
оширилиши мумкин. Аммо аксарият товарларнинг ҳусусиятларидан келиб 
чиқиб, товарларни танлаб олиш улар ишлаб чиқариладиган ёки сақланаётган 
жойда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Шу боис маҳсулот
етказиб бериш шартномасида сотиб олувчининг етказиб берувчи жойлашган 
ерда товарларни танлаб олиши назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи ўзига 
топширилаётган товарларни улар топшириладиган жойда кўздан кечириши 
лозим. Товарларнинг шартномага номувофиқлиги
аниқланганда, у бундай 
товарларни олишдан бош тортишга ҳақли бўлади.
Сотиб олувчининг товарларни танлашни товарнинг хусусиятидан 
келиб чиқиб маҳсулот етказиб берувчи билан келишиб шартномада 
белгиланган муддат ичида, бундай муддат белгиланмаган бўлса, маҳсулот 
етказиб берувчи сотиб олувчига жўнатишга мўлжалланган товарларнинг 
тайёрлиги тўғрисида билдириш хати орқали маълум қилгандан сўнг, агар 
сотиб олувчи оқилона муддатда товарларни танлаб олмаса маҳсулот етказиб 
берувчи шартномани бажаришдан бош тортиб, уни бир томонлама бекор 
қилиши ва кўрган зарарларини қопланишини талаб қилиши мумкин. 
Шунингдек, сотиб олувчи буюртмасига кўра ишлаб чиқарилган ёки сотиб 
олиб келинган товарларни ҳақини сотиб олувчи томонидан тўлашни талаб 
қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Маҳсулот етказиб бериш шартномасида етказиб берилган товарлар 
учун 
ҳисоб-китобларни
амалга оширишнинг ўзига хос жиҳатлари мавжуд. 
Умумий қоидага кўра тарафлар келишувида ҳисоб
-
китобларнинг алоҳида 
тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб
-
китоблар тўлов 
топшириқномалари билан амалга оширилади. Агар сотиб олувчи товар 
ҳақини тўлашни бошқа шахс (товарни қабул қилувчи) зиммасига юклаган 
бўлса ҳам, маҳсулот етказиб берувчи олдидаги ҳақ тўлаш мажбуриятидан 


озод бўлмайди. Шунинг учун товарни қабул қилувчи етказиб берилган товар 
ҳаққини тўламаса, маҳсулот етказиб берувчи товар ҳақини тўлашни сотиб 
олувчидан талаб қилишга ҳақли бўлади. Агар сотиб олувчи бир турдаги бир 
неча шартномалар орқали маҳсулот етказиб берувчи билан ҳуқуқий 
муносабатга киришган бўлса ва барча шартномаларнинг умумий ҳисоб
-
китобини амалга ошириши келишилган бўлса
-
ю, аммо умумий суммадан 
камроқ ҳақ тўланса, маҳсулот етказиб берувчи сотиб олувчига қайси 
шартномага ҳақ тўланган деб ҳисобланиши лозимлиги танлаш имконини 
бериши лозим
7

Шартнома хусусиятидан келиб чиқиб, етказиб берилаётган товарлар 
оддий ва мураккаблигини инобатга олган ҳолда шартномада улар учун ҳақ 
тўлашнинг ўзига ҳос қоидалари ФКнинг 449
-
моддасида ўрнатилганини 
кўришимиз мумкин. Жумладан, шартномада товарларни тўпламга кирадиган 
алоҳида қисмлар бўйича етказиб бериш назарда тутилган бўлса, сотиб олувчи 
товарлар ҳақини, башарти шартномада бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, тўпламга кирадиган сўнгги қисм жўнатилганидан (танлаб 
олинганидан) кейин тўлаши белгиланган.
Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи 
(тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан 
асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда 
тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган 
товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли бўлади.
Шунингдек маҳсулот етказиб бериш шартномасида бошқача тартиб 
назарда тутилмаган бўлса, сотиб олувчи (олувчи) товар келтирилган 

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish