билан 30 кунлик муддатда уни
имзолаб, бир нусхасини биринчи тарафга
қайтаради, давлат контракти шартлари юзасидан келишмовчиликлар мавжуд
бўлса, 30 кунлик муддатда келишмовчиликлар баённомасини тузади ва уни
имзоланган давлат контракти билан биринчи тарафга юборади ёки унга
давлат контрактини тузишдан бош тортишини маълум қилади.
Давлат контракти билан келишмовчиликлар баённомасини
олган
биринчи тараф 30 кун ичида келишмовчиликларни кўриб чиқиши, контракт
шартларини бошқа тараф билан мувофиқлаштириш чораларини кўриши ва
унга давлат контрактини келишилган таҳрирда қабул қилиши ёки
келишмовчиликлар баённомасини рад этиши ҳақида хабар бериши лозим. Бу
муддат
тугагач,
манфаатдор
тараф
ҳал
қилинмаган
барча
келишмовчиликларни 30 кунлик муддатда суд муҳокамасига топшириши
мумкин.
Давлат контракти давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш
тўғрисидаги буюртмани жойлаштириш танлови натижалари бўйича
тузиладиган ҳолларда давлат контракти танлов ўтказилган
санадан бошлаб
30 кун ичида тузилиши лозим.
Агар давлат контрактини тузиши мажбурий бўлган тараф уни
тузишдан бош тортса, иккинчи тараф бошқа
тарафни давлат контрактини
тузишга мажбур қилиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга
ҳақли бўлади
(460-
модда)
.
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасини
тузиш тартиби.
Агар давлат контрактида шартнома лойиҳасини
тайёрлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса ёки шартнома
лойиҳаси сотиб олувчи томонидан тақдим қилинган бўлмаса, маҳсулот
етказиб берувчи (ижрочи) бириктириш тўғрисидаги
билдириш хатида
кўрсатилган сотиб олувчига давлат буюртмачисидан билдириш хати олинган
вақтдан бошлаб, 30 кундан кечиктирмай давлат эҳтиёжлари учун товар
етказиб бериш шартномасининг лойиҳасини йўллаши лозим.
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасининг
лойиҳасини олган тараф кечи билан 30
муддатда уни имзолайди ва
шартноманинг бир нусхасини иккинчи тарафга қайтаради, шартнома
шартлари бўйича келишмовчиликлар бўлганда эса худди шу муддатда
келишмовчиликлар баённомасини тузади ва уни имзоланган шартнома билан
биргаликда бошқа тарафга юборади.
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар
етказиб бериш шартномасини
келишмовчиликлар баённомаси билан олган тараф 30 кун ичида
келишмовчиликларни кўриб чиқиши, шартнома шартларини бошқа тараф
билан мувофиқлаштириш чораларини кўриши ва
унга шартномани
келишилган таҳрирда қабул қилиши ёки келишмовчиликлар баённомасини
рад этиши ҳақида хабар бериши лозим. Манфаатдор тараф ҳал қилинмаган
келишмовчиликларни 30 кунлик муддатда суд муҳокамасига топшириши
мумкин.
Агар маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) давлат эҳтиёжлари учун
товарлар етказиб бериш шартномасини тузишдан бош тортса, сотиб олувчи
маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи)ни сотиб олувчи ишлаб чиққан шартнома
лойиҳаси шартларида шартнома тузишга мажбур қилиш ҳақидаги талаб
билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига
эга (
Do'stlaringiz bilan baham: