бўла бошлади. – Худди бошқа сайёранинг манзарасига ўхшайди. Битта
космик кема етишмайди, колос. – Кейин сал “пастроқ” тушди: – Шу
денг, чиндан ҳам айиқнинг... айтаверайми?
– Хўш, хўш?
– Айиқнинг ғориям бор экан... Ҳув, ўша айиқ ҳам у ердан бекорга
тушмаган экан. – Кейин шодланиб кетди. – Бир ҳикоя бор-ку, бир қизни
айиқ олиб қочади... – Чол хўрсинди: энсаси қотаётганга ўхшарди. – Ота!
– деди Ултон бирдан зуғум қилиб: – Қандай қилиб тушганимниям
сўрарсиз?
– Хўш?
– Айиқ қувди!.. – Аммо ичида койинди: наздида, айиқ ўзини
қувмайдигандек эди. – Кейин шу... тошдан тошга сакраб ерга
тушганимни билмай қолдим...
– Бугунми?
– Уф. – Ултон дафъатан қўрқиб кетди: отаси ҳамма гапни билса-
ю. Майли, майли...
... Кейин ростига кўчар.
– Мен унга чиқиб тушганларни биламан, аммо ўзимнинг итим
адашмаган, – деди Султон бобо. – Балки... Кейин қолганиниям айтиб
берарсан. Фақат илтимосим шу: энди бу ёғни ҳам ўйла...
– Хўп! – деди Ултон. Ва бирдан...
...отасини қучоқлади. Юзига соқоли тегиб, унинг таниш ҳамда
(қандайдир) ибтидоий ҳидини туйди. “Ҳа, ўпмоқчийдим, – деди ичида. –
Ўйлаб қўйгандим...
Насиб этган вақтини кўр!
551
Ҳамма нарсанинг вақти-соати бўларкан-да... Энди, шошил, Ултон!
Бу ергаям етиб келишади улар!
Албатта келишади!
Шошма, бу-у мурдани кимлар... олиб келишган экан?”
Ўғлидан бундай изҳори меҳрни кутмаган Султон бобо анграйиб
қолган эди. “Уф”, дея кўкрагига қўлини қўйди-да:
– Тезроқ уйга бор, – деб шивирлади. – Келин ҳеч ким билан
гаплашмаяпти... Уят бўлиб кетди...
Do'stlaringiz bilan baham: |