“Газик”ни кўргач сўради.
– Келиб қолар... – деди Ултон.
Зокир Ўринов унга чақчайди.
– Сенинг улар билан... Айтмоқчи, кимлар улар?
Ултоннинг энсаси қотиб, айни чоғда домланинг ҳайратларини
табиий англаб:
– Ичкарига кирайлик, – деди.
Йўлак тахта пол қилинмаган, лойли жинкўчага ўхшар эди, ерда
қачонлардир пойабзаллардан тушиб, қотиб қолган лой парчалари ҳамон
бор эди.
Ултон ўзи синф раҳбарлигини қиладиган “8-б”нинг эшиги очиқ
эканини кўриб, юраги гурс-гурс уриб кетди: худдики, ўзи тафтиш аъзоси
эмас-у, анави дўхтир қиз ўзининг синфини атай кўрмоққа келгандай.
Зокир Ўринов олдинда, тажанг-изтиробли Ултон орқада, очиқ
эшикка етдилар.
Баҳор доска ёнида сумкасини кўксида тутиб, аллақандай қўрқиб
турар эди. Набибой қалашиб ётган парталар орқасида энкайиб,
нималарнидир, чамаси бир замонлар ўзининг тамғасини қолдирган
ўтирғичини, қидирарди.
Зокир Ўринов:
– О, ассалом алайкум! Хуш келибсиз, ўртоқ Кенжабоева! – деди.
Баҳорнинг чеҳрасидаги қўрқув қандайдир аламга айланди.
– Салом, домла, – деди.
48
Зокир Ўринов қўл узатди, у панжаларини учини бериб, тортдида,
йиғламсираган оҳангда:
– Вой, домла-а-а, – деди. – Қайси асрда яшаяпмиз?
– Бизми? Инқилобдан бурунги асрда яшаётирмиз десам, унда
мадрасаларимиз бор эди, – табассум қилиб жавоб берди Зокир Ўринов. –
Ҳарҳолда...
– Вой, уйига ўт тушсин бу системанинг! – қиз хонани буларга
кўрсатаётгандай қўлини қимирлатди. – Шу ерда ўқишса... Ерни қаранг,
зах. Анави печками? – сўради бурчакдаги занглаб кетган тунука печни
кўрсатиб.
Do'stlaringiz bilan baham: |