– Кўнглимда... – Ултон ижирғаниб бош чайқади. – Ҳой, менинг
кўнглимни қаёқдан биласиз? – бўйнини чўзиб деди. – Қайдан биласиз-а?
– Сўнг қўли билан орқа томонни кўрсатди. –Анави иккита саёққа
келсак...
– Улар – тугаган одамлар! – кесди Зокир Ўринов. – Ундайлар ҳар
бир миллатда бор...
– Бизда ҳамдир-ов, – кулумсиради Ултон. – Чунки ўзбекнинг буюк
ва ибтидоий фазилати шундан иборатки, у туғилган тупроғини. яхши
кўради...
– Оҳ, аста айтасизми! – деди Тиркаш. – Мен, масалан, ҳатто район
марказига бориб ҳам туролмайман! Сиз бўлсангиз, ўртоқ Ўринов домла,
марказдан
келиб
Оқсувдаям
бемалол
яшай
оласиз...
Мен
469
тирсаклаётганим йўқ.
– Жим ўтирасанми-йўқми? – дўқ қилиб юборди Зокир Ўринов. –
Бемаъни...
– Дарвоқе, – деди Ултон ўйчан. – Қанийди, ҳар бир миллат ўз
тупроғида яшаса...
– Ана-ана! Сеннинг миллатчилигининг – ана шунда! – хитоб қилди
домла.
Ултон у кишига анграйиб қолди-да:
– Эҳтимол, – деди. Кейин бирдан авж ола кетди. – Домла, ҳар
нарсанинг бир сабаби бўларди...
– Улар бизни босиб олган, шундайми?
– Биласиз-ку?
– Фрунзе, Ленин...
– Албатта.
Шундай Ўзоқ Тўлаганов:
– Мени маъзур тутасизлар, – деб қўзғала бошлади-ю... Ултоннинг
жон-пони чиқиб кетди.
– Ахир, бу гапларни жимгина ёзиб олсангиз бўлмайдими? Барибир
эсингиздан чиқиб кетади...
– Нимага? – шивирлади Тўлаганов.
– “Кимга?” денг.
– К-кимга?
– Районимизда интернационал бурчини шараф билан адо этаётган
Do'stlaringiz bilan baham: |