– Оббо!
– Ахир, ейди-да, оға, – зўриқиб деди Тиркаш. – Саксон сўм маош
билан очдан ўлади-ку! – Кейин яна ҳиринглаб кулди. – Камбағални
туянинг устида ит қопида деганларидай, бўриям ўшанинг шўрини
қуритади, сел ҳам унинг молини олади... Ўғриям шунга кўз тикади.
Ҳозирги ўғриларнинг энг зўрлари Кўкмайдондан тушадилар...
– Ҳарбийлар?
– Биласиз-е, оға... Рост, икки-уч йилдан бери шундай бўляпти.
Чўпонлар кимга арз қилишни билмайди. Ҳарбий йўлга яқин борсанг,
автомат ўқталишади: “Наза-ад! Стрелять буду!”
– Бўпти! – деди Ултон бирдан. – Ҳалиги “камомад”дан... –
Тиркашга ўгирилиб уқтирди. – Отам шундай деб қолди. Ҳали. Мен
ҳайрон бўлдим...
Тиркаш ҳам унга юзланди.
– Э, оғагиинам-е, – деди. – Ўйлаб кўринг, тўйни ўзи бўладими? Бу –
бир. Иморат... ундай иморат қуришга, биласизми, камида юз бош қўй
сотилиши керак... Шошманг-да! Бунинг устига, отангиз жуда ҳалол
одам. Орли киши. Совхознинг моли тугал бўлиши керак, деб
тиришадилар. Ахир, депутат...
– Хуллас, ўзининг моли қолмади, дейсизми? Айтмоқчи, укангиз
билар?
Тиркаш Ултоннинг тиззасига кафти билан босиб қўйди.
– Ундан эшитганим учун айтяпман-да.
– Ҳа-а.
– Лекин чўпон бобомда ҳалиям беш-ўн совлиқ бор. Уч-тўрт йил
ўтсин, кейин аслига қайтади.
92
413
Кечқурун Ултон ҳориган-толиққан (тушлик маҳали булоқ бошида
эди), бироқ ўзию ўзгалар олдида юзи ёруғ эканидан мамнун ҳолда...
...Баҳорни-да соғиниб, шунинг учун атроф томошасини насия
қилиб, сўнгги дўнглик устига чиқиб келди-ю, кулбаси пастида турган
“Тез ёрдам” фургон “Волга”нинг ойналарини артаётган Хўжамни
Do'stlaringiz bilan baham: |