олдинги ғилдирак қопқасига ёпишди. – Ҳа! Бир, икки, уч!... – Ниҳоят,
ҳамма ёпишди-ю, Тиркаш моторни гуриллатди. Гуриллатиши замон
Ултон бақириб берди: –Ўчиринг! Ўчиринг деяпман!.. Нимага
бақраясиз?
Мотор ўчди. Ултон ўзига ҳайратланиб қараб турган катта-кичикка
тағин далда бериб:
– Ҳа! Би-ир, икк-ки, у-уч! – дея...
...мошинани итарганларида сезилдики, бу “бало” аста жила
бошлади.
409
– Еш-оо, раз! – деб қичқирди Ултон. – Бўшашманглар!
Ҳа! Би-ир...
Учинчи марта итаришда мошина холи ерга чиқиб, ўз ҳавосига тис-
лана кетди.
Чуввос, қийқириқ остида мотор яна гуриллади ва Тиркаш
мошинани селдан қутқазмоқчидек ёна бетга ғизиллатиб ҳайдаб чиқди.
Ултон ҳам уст-бошини қоқиб, четга чиқди. Ўзоқ Тўлаганов
бошини сарак-сарак қилди.
– Қойил, молингни сот, жонингни сот, табиатшунос бўл экан-да? А,
ўртоқ Зокиров?
Ултон унга изоҳ ҳам бермай:
– Домла, сизлар бораверинглар бўлмаса, – деди. – Мошинани
тепадан айлантириб туширамиз.
– Да, да! – деди Зокир Ўринов. – Ке-етдик, болалар!... Ултон, бу
атрофда сув йўқми?
– Ҳей, йироқда булоқ бор... – Сўнг қирда қолган иш қуролларини
опкетишни кимга буюрсам экан, деб қаранди-ю, шундоқ биқинида
турган Зиёдуллани кўрди. – Э, сен ҳам шу ердами?
Бола жилмайди-ю, дарҳол хўмрайди.
– Қайтиб кетайми?
Ҳа, бу бола – Бутабой Сўпининг ўғли эди!
Лекин унинг бу гапидан Ултон хурсанд бўлди: чунки унинг акс
сўроғида манманлик эмас...
...алам бор эди.
Нафсиламбири, бу йигитча бунақа “ҳашар”ларда кам кўринар,
бултур пахта теримига ҳам кеч борган (бурноғи йили умуман чиқмаган),
Do'stlaringiz bilan baham: |