Ахир, усиз ҳам битади-ку бу ташвишлар?
Йўқ, Баҳор билса... хафа бўлади. Бировлар уни қочоққа чиқариши
мумкин.
Дарвоқе, қаерга ҳам бориб тураолади?
...Хаёл уни Чўнтоғ этакларига, кейин Тошқўрғон вайроналарию
Қўрғондара камарларига етаклаб, ўша дарадаги чуқур бир камарга
мўралатди: ажабо, у ерда айиқ... пахмоқ айиқ яшайдигандек, у бўкириб
чиқиб қоладигандек туюлди-ю, иттифоқо камар ўрнини... бояги
Жинтепа остида мавжуд қандайдир қоронғи йўлак эгаллади.
Шунда у: “Наҳотки Будда ибодатхонаси?..” деб юборди. Кейин
Тошкентдаги “Тарих музейи”нинг бутун бир қаватини эгаллаган –
мелоддан олдинги ва кейинги илк асрларга хос дин, санъат ва рўзғор
“буюм”лари – одамбўйи ҳайкаллар, тоштобутлар, турли санамлар, зеб-
зийнат ашёлари кўз олдига келди: уларнинг ҳам асл нусхалари
Ленинградга олиб кетилган...
“Вей, бу – юртни талаш-ку?!” деди Ултон овоз чиқариб, ва ўз
гапидан қўрқиб кетиб, туриб ўтирди: бу ерда ёзиб оладиган ҳалиги
“қўнғиз”дан йўқмикан?
Тараканов...
Ултон эшикдан чиқиб, зинага ўтирди. Шу пайт Олатоғ томонда
портлаш бўлди. Еру осмон титрар, уйча қалтирар эди... Ултон тағин
233
кичрайиб, зинага қапишиб қолгандек эди.
Товуш унинг устидан ўтиб кетди.
Йигит яна каравотга узала тушгач, кўзларидан ёш оқа бошлади...
51
Эртаси чошгоҳ маҳали Султон бобо билан кичкина хотини етиб
келишди: аёл эшакда, айилга учта қўй маталган. Бобо пиёда, лекин
кайфи чоғ.
Кечқурун совхознинг фаоллари Бўтабой Сўпи етагида ташриф
буюришди. Бу пайтда уй биқинидаги дошқозонда шўрва қайнар,
Мустафоқул амаки сочиқни елкасига ташлаб олиб, Қўрбоши чолга гап
Do'stlaringiz bilan baham: |