Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Хорижий Европада баъзи ўсимлик



Download 17,95 Mb.
bet17/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   108
Bog'liq
Власова1

34. Хорижий Европада баъзи ўсимликларнинг тарқалиши.
Шу сабабли Ўрта денгиз бўйида тупроқ ва ўсимликлар қопламисиз унумсиз ерлар жуда кўп. Шу булан бирга соҳилдаги пасттекисликлардаги ва террасалар ҳосил қилинган тоғ ёнбағирларидаги яхши ишлов берилган ерларда зайтунзорлар бор; токзорлар, буғдой ва маккажўхори экин далалари ястаниб ётибди. Жанубий районларда цитрус-апельсин, лимон ва аччиқ апельсин дарахтлари энг кўп экилади; уларнинг деярли йил бўйи гули ва пишган мевасини кўриш мумкин. Аҳоли пунктлари атрофида маҳаллий ва тропик флора вакиллари-пальмалар, бугенвилл, атиргул ҳамда бошқа хил манзарали ўсимликлар ҳамма жойда барқ уриб ўсиб ётади.
Евросиё Атлантикабўйи секторининг тупроқ-ўсимлик типларини ўрганишни якунлар эканмиз, шуни қайд қилиш керакки, материкнинг бу қисмидаги табиий шароит мўътадил минтақада ҳам, субтропик минтақада ҳам асосан ўрмон тупроқлари билан ўсимликларининг кенг тарқалганлиги билан характерланади; бу ысимликлар составида музликдан олдинги флора элементлари кўплаб yчрайди.
Осиёнинг асосий қисмини уз ичига олувчи материк ичкарисидаги сектори, унинг чекка шарқий ва жануби-шарқий қисмларини истисно қилганда, флораси турларинин состави ҳамда зонал тупроқ-ўсимлик типларининг тақсимланишига кўра анча фарқ қилади. Юқорида айтиб ўтилганидек, материк бу қисмининг тупроқ-ўсимлик қоплами, неоген-антропоген даврларидаги иқлим ва рельефининг кучли ўзгаришлари таъсирида геологик жиҳатдан нисбатан яқинда қарор топган.
Материкнинг мўътадил. минтақадан то тропик минтақагача бўлган қисмида ҳозирги иқлим шароити континенталлиги ва қурғоқчиллиги билан характерланади; иқлимнинг континенталлиги ва қурғоқчиллиги-орографик хусусиятлар туфайли янада кучаяди. Шу сабабли материкнинг Атлантика бўйи қисмига қарамақарши ўлароқ, ички районлари ўрмонларга хос тупроқ ва ўсимлик типларининг кам тарқалганлиги ҳамда дашт, чала чўл ва чўлларнинг кенг тарқалганлиги билан характерланади. Осиёнинг Россия доирасидаги шимолий қисми тундра ва ўрмонтундра зоналарининг кенгайиши, тайга зонасининг тарқалганлиги, Уралдан Шарқда аралаш ва кенг баргли ўрмонларнинг йўқлиги билан ажралиб туради. Нисбатан энсиз ўрмондашт полосаси даштлар билан алмашинади. Даштлар эса Осиёда яхлит полоса ҳосил қилмайди; чунки игна баргли ўрмонлар билан қопланган тоғлар бу зонани айрим қисмларга бўлиб-бўлиб юборган.
Монголиянинг шимолида Селенга дарёсининг ҳавзаснда, текисликдан иборат даштли жойлар игна баргли ўрмонлар ёки тоғдашт ўсимликлари билан қопланган тоғ тизмалари билан алмашинади. Хорижий Осиёнинг мўътадил минтақадаги даштларида каштан тупроқлардаги ғаллагулли (ғалладош) ва бутачалиғаллагулли қуруқ даштлар устун туради. Шарқроқда, Шимоли-шарқий Хитой текисликларида улар миқдори ортган сари қора тупроқлар ёки қора тупроқсимон тупроқлардаги турли ўтлиғаллагулли даштлар билан алмашинади. Тупроқ ва ўсимлик типларининг тақсимланишидаги бу қонуният шунга боғлиқки, Осиёнинг мўътадил минтақасида иқлим ғарбдан шарққа томон қуруқлаша боради ва континенталлаша боради, мумкин бўлган (потенциал) буғланиш фактик буғланишдан ортади ва бинобарин, нам (танқислиги) кучаяди. Шу сабабли тупроқ-ўсимлик қопламининг ғарбдан шарққа томон ўзгариши бу районда шимолдан жанубга томон ўзгаришига қараганда анча яққол сезилади.
Жануб ва ғарбда қуруқ даштлар чала чўллар билан алмашинади; бу ерда гумуси кам қўнғир тупроқлар шўртоб ва шўрхоклар билан алмашинади. Жанубий Монголия ва Шимоли-ғарбий Хитойда, яъни мўътадил минтақанинг жанубий чеккасида чўллар айниқса катта майдонларда тарқалганз Тоғларнинг сернам ёнбағридагина сийрак игна баргли ва баргли ўрмонлар ўсади.
Хорижий Осиёдаги мўътадил минтақа чўллари ёзи жазиpaма иссиқ, қиши совуқ, ёғинлар миқдори 200 мм дан ошмайдиган, бироқ асосан 100 мм дан кам, ёғинлар йил даврида бир текис тушадиган ва тупроқни атиги 0,5 м намлайдиган кескни континентал иқлим шароитида ривожланади. Чўл ўсимликлари ва тупроқлари ниҳоятда хилма-хилдир, чунки грунт шароити, рельеф ёки намланиш шароитидаги салгина ўзгариш тупроқ ҳамда ўсимликларнинг ўзгаришига олиб келади. Қадимги қумоқ ва лёссларда ҳосил бўлган ҳамда карбонатларга бой қўнғир тупроқлардаги шўра-бутачалар ва эфемерлар формациялари энг кўп тарқалган. Ўсимлик билан мустаҳкамланмаган ёки юлғун ва саксовул ўсган тўзима қумли катта чўл массивлари (Такламакон, Алашань, Жунғория сойлигининг айрим районлари), ёки бўлмаса, тупроқ ва ўсимликлари деярли йўқ тошлоқ ҳамда шағалли чўллар бор. Турли даражада шўрланган тупроқлар кенг тарқалган. Тоғ этакларидаги майин жинсли (чангли-лойқали) пролювиал шлейфларда шувоқ-шўра ўсимликлари бўлган тақирлар учрайди. Осиё чўлларининг энг қимматли ўсимлиги саксовулдир. Ундан ўтин сифатида фойдаланилади, ёш шохшаббаси туя учун озуқа ҳисобланади. Оқ саксовул (Halo-xylon persieum) қумларни мустаҳкамлаш учун экилса, қора саксовул (Haloxylon aphyllum) шўрхок ерларда ўстирилади.
Ёмғирлардан кейин вақт-вақти билан сув тўладигам ва кўпинча ер ости оқими бўлган қуруқ ўзанлар, шунингдек, доимо сув оқиб турадиган сийрак дарёлар бўйида, айниқса бу дарёлар тоғлардан текисликка оқиб тушадиган жойларда воҳалар жойлашган бўлиб, улар қақраб ётган чўл ўртасида ям-яшил ўсимликлари билан ажрадиб туради. Воҳаларнинг табиий ўсимликлари орасида (тўқайларда) қамишзор ва теракзорлар устун туради; маданий ўсимликлардан узум, мевали дарахтлар, пахта, тамаки экиб ўстирилади.
Плиоцендан дастлаб таркиб топган арид шароити Евросиё субтропик минтақасининг ички қисми учун ҳам характерлидир. Ўрта денгиз бўйи типидаги иқлим аста-секин Олд Осиё тоғликлари ички қисмларининг континентал арид субтропик иқлимига ўта боради. Аридлик Анатолия ясси тоғлигидаёқ намоён бўлади ва шарққа томон Эрон тоғлиги ҳамда Месопотамияга ёйилади. Бироқ бу барча районларда ёғинларнинг баҳорги-қишки максимуми сақланиб турадики, у ўсимлик ва тупроқларнинг таркиб топишига анча таъсир кўрсатади. Йилига 300 мм дан ортиқ ёғин тушадиган районлар учун сур-жигар ранг тупроқлар ва бутачалар ўсувчи қуруқ дашт ўсимликлари характерлидир. ёғин миқдори 300 мм ва ундан кам жойларда субтропик чала чўлларнингбўз тупроқлари ҳамда ёстиқсимон тиканли бутачалардан иборат астрагал ўсимлик қоплами тарқалган. Бу ўсимлик астрагал, трагаканта ва бошқа хил паст бўйли ксерофит ўсимликлар ав-лодларидан таркиб топгал бўлиб, улар кучли буғланишга, температуранинг йил давомида кескин ўзгариб туришига ҳамда нисбатан совуқ қишга мослашган. Бу формация тоғ ксерофит ўсимликлари формацияси номи билан машҳур. Сур-жигар ранг ва бўз тупроқларда гумус жига ранг тупроқлардагига қараганда бирмунча кам, бироқ чўлларнинг сўр-қўнир тупроқларидан эса тахминан 2-4% ортиқ бўлиб, улар ўсимликлар учун зарур булган барча химиявий элементлар запасларига эга.Қишлоқ хўжалигида самарали фойдаланиш учун уларни суғориш зарур; обикор деҳқончилик Туркия билан Эроннинг қурғоқчил районларида дон экинлари, мевали дарахтлар, шоли ва пахта етиш-тиришга имкон беради. Эрон тоғлигининг тоғлар билан энг яхши ўралган қисмларида йиллик ёғин миқдори 100 мм гача ва ундан ҳам камаяди. Бу ерларда деярли ўсимликсиз тошлоқ ва шўрхок қумли чўллар тарқалган.
Субтропик минтақанинг бирмунча шарқий районларида дунёдаги энг баланд тоғликлар (Тибет ва бошқалар) юксакка қад кўтарган. Бу тоғлар учун баланд тоғ совуқ саҳролари ландшафтлари характерли бўлиб, уларнинг жуда сийрак ўсимликлари орасида қаттиқ баргли ғаллагулли ўтлар ҳамда ёстиқсимон тиканли буталар энг кўп тарқалган. Дарё водийлари бўйлаб қарағай (Hyppophae rhamnoides) паст буталари ва дағал Тибет қиёғи-кобрезия ўтзорлари учрайди. Ясси, яхши намланадиган жойларда ботқоқликлар бор.
Субтропик минтақанинг материк ичкарисидаги қисмлари ўрмонлари жуда кам майдонда тарқалган бўлиб, улар асосан ёғин энг кўп тушадиган тоғ тизмаларининг ёнбағирларида ҳамда дарё водийлари бўйлаб учрайди. Каспий денгизининг жанубий соҳилларида ва Эльбурс тоғ системасининг ёнбағирларида составида доимий яшил ўсимлик турлари бўлган барг тўкувчи мезофил ўрмон массивлари айниқса катта майдонда ва қалин бўлиб ўсади; бу ерларга ёғин жуда кўп тушади ва иқлими музликдан олдинги вақтлардан бери кескин ўзгармаган.
Арид иқлим шароити Евросиёнинг тропик минтақасида ҳам сақланиб қолади; бу минтақа Арабистон ярим оролини, Месопотамия ва Ҳинд дарёси ҳавзасининг каттагина қисмини ўз ичига олади. Тропик минтақанинг қиши илиқ келадиган қуруқ ва иссиқ иқлими шароитида тоғ ёнбағирларининг пастки қисмларида субтропик ҳамда мўътадил минтақа чўлларининг тупроқларига ўхшаш сур-қўнғир тупроқлар ҳосил бўлади. Текисликларда жуда катта майдонларни қумли ва тошлоқ чўллар эгаллаб ётади. Ўсимликлардан камдан-кам ёғадиган қисқа муддатли ёмғирлардан сўнг ўсиб чнқувчи эфемерлар ҳамда дағал чала бута ва қуруқ бошоқли қурғоқчил ўт ўсимликлари устун туради. қуруқ ўзанлар бўйида мимоза (уятчангул) ва акациялар, воҳаларда эса энг муҳим ўсимлик-хурмо (Phoenix dactilifera) учрайди.
Субэкваториал ва экваториал минтақа ўсимликлари саванналар ҳамда турли типдаги тропик ўрмонлардан иборат. Бу ўсимлик типларининг ҳамда уларга тўғри келувчи тупроқ типларининг тақсимланиши ва нисбати билан ёғинларнинг миқдори ҳамда қанча вақт давомида ёғиши, рельеф ва туб жинслар ўртасида аниқ боғланиш мавжуд. Ҳинд ва Ганг текисликлари ҳамда Ҳиндистон ярим ороли орографик хусусиятлари, орографиясининг муссон ҳаво массалари билан ўзаро алоқаси ва ёғин миқдори етарли бўлмаган районларнинг устун туриши сабабли Осиёнинг жануби-шарқий районларига нисбатан бир оз ксерофитлашган ўсимликларнинг тарқалганлиги билан ажралиб туради. Улар гўё материк ички қисмларидаги арид районларнинг давомидир, айни вақтда Жануби-шарқий Осиё эса материкнинг анча сернам ва кўпроқ ўрмонлар билан қопланган Тинч океан бўйи секторининг давоми ҳисобланади, Ҳинд ва Ганг ҳавзаларининг табиий ўсимликлари учун ёзги ёғин миқдорига қараб ўзаро алмашиб келувчи муссон ўрмонлари (бу ўрмонларнинг юқори ярусида баргини тўкувчи дарахтлар, пастки ярусида эса, доимий яшил ўсимликлар устун туради), типик саванналар, баргини тўкувчи қуруқ ўрмонлар, паст бўйли, баргини, ташловчи тиканли дарахтлар ва доимий яшил суккулентлардан иборат тиканли ксерофил ўрмонлар характерлидир. Ўрмон флораси составида қимматбаҳо ёғоч берувчи дарахтлартик (Tectonia grandis), сал (Shorea robusta), терминалиялар, манго (Mangifera undica) ва бошқалар энг кенг тарқалган. Пастки ярусда акация ва аль-бициялар ўсади. Саванналарда бу дарахтлардан ташқари, баланд бўйли бошоқли ўсимликлар: ёввойи шакарқамиш турлари (Saccharum авлоди), бородач (қорачайир), аланг-аланг (Imperata cylindrica) ва бошқалар типик ўсимликлардир. Ҳиндистон ярим ороли ва Ҳинд ҳавзасидаги саванналар иккиламчи ўсимлик типидан иборат бўлиб, улар ўрмонларнинг асосан кишиларнинг хўжалик фаолияти таъсирида нобуд бўлиши натижасида вужудга келган, деган фикр кенг тарқалган.
Кўриб ўтилаётган районларнинг тупроқлари кристалли ва қадимги чўкинди жинсларни қоплаб ётган қадимги нураш пўстида ҳосил бўлади. Улар темир ва алюминий оксидларига тўнинган бўлиб, қизғиш тусдадир. Бу тупроқларда гумус миқдори 2-4% га етади. Намланиш шароитига қараб мавсумий сернам ўрмонлар ва саванналардақизил латерит (ферралит) тупроқлар, ксерофит ўрмонлар тагида жигар ранг-қизил, қурук саванналарда эса қизилқўнғир тупроқлар ҳосил бўлади. Уларнинг барчаси, айниқса қизил тупроқлар, суғорилгандагина ҳосилдордир. Бу тупроқларда турли экинлар етиштирилади. Ҳиндистон ярим ороли марказий қисмининг базальт қопламалари ва ба-зальтларнинг нураш маҳсулотлари устида ҳосил бўладиган тупроқлари алоҳида хоссалари билан ажралиб туради. Бу тупроқлар тўқ қора тусда бўлиб, таркибида кўп миқдорда кальций бўлади, ўзида яхши нам сақлайди ва юқори унумдорлиги билан ажралади. Улар пахта етиштириш учун айниқса қулайдир, шунинг учун ҳам улар пахта тупроқлари деб аталади. Бу тупроқларнинг махсус адабиётга ҳам кирган маҳаллий номи регурлардир.
Нам тропик ўрмонлар Ҳимолай тоғларининг энг серёғин ёнбағирларида, Ғарбий Гат тоғлари ёнбағирларида, Малабар соҳилида ва Шри Ланканинг жануби-ғарбида, яъни ёзги муссонларга рўпара ҳамда ёғингарчилик даври энг узои; бўлган районларда ўсади. Денгиз соҳили бўйлаб мангрзорлар полосаси чўзилиб кетган.
Жанубий Осиёнинг табиий ўсимлик қопламини инсон фаолияти кучли равишда ўзгартириб юборган. Ҳиндистон, Покистон, Шри Ланка тёрриториясидаги ўрмонлар минг йиллар давомида кемасозлик эҳтиёжлари учун, ёқилғига ва экин ерлари очнш учун кесиб юборилган. Ўрмонларга, бир томондан, ўрмонларни очиб деҳқончилик қилиш, иккинчи томондан эса, планта-ция хўжалиги катта зарар келтирган. Ҳинд-Ганг текислигида, Декан ясси тоғлигининг шимолий қисмида, Шри Ланкада жуда катта майдонларни шоликор ерлар, тарик, пахта далалари, чой ва гевея плантациялари эгаллаб ётади. Кўп районларда кесиб юборилган баланд дарахтли ўрмонлар ўрнида хўжалик аҳамиятига эга бўлмаган иккиламчи чангалзор пайдо бўлмоқда. Энг қимматбаҳо дарахтлар (масалан, тик дарахти) кўчатларини экиш йўли билан ўрмон ўсимликларини тиклаш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Евросиёнинг шарқий, Тинч океан бўйи сектори флора ва ҳозирги замон ўсимлик қопламининг таркиб топишида алоҳида шароитга эга. Бу процессда қуйидаги шароит энг муҳим аҳамият касб этади. Осиёнинг шарқий қисми учун атмосферанинг муссон циркуляцияси характерли бўлиб, бу циркуляция барча иқлим минтақаларида яққол акс этган. Гемпература шароити шимол дан жанубга томон аста-секин ўзгара боради, бунга орография. яъни асосий орографик элементларнинг меридионилга яқин йўналишда эканлиги қулайлик туғдиради. Географик кенгликка яқин йўналишдаги бирдан-бир орографик чегара Циньлин тизмаси бўлиб, у ҳам Тинч океанга етиб бора олмайди. Бундай шароит шимол билан жануб, яъни Голарктика билан Палеотропик флористик областлари ўртасидаги ўсимлик турлари алмашину-вини осонлаштиради ва турли географик кенгликдаги районлар флорасининг бойишига имкон беради. Осиё шарқий қисмининг иқлим шароити плиоцендан кейин унча ўзгармаган ва иқлимнинг-совиб кетиши ҳамда қуруқлашиши натижасида бир оз шимолий районларда бутунлай тугаб кетган музликдан олдинги тўрғай флораси бу ерда яхши сақланиб қолган. Мана шу барча кўрсатилган сабабларга кўра Осиёнинг шарқ ва шимоли-шарқидаги флора қаднмий ва турларга бой бўлиб, барча географик кенгликларда ўрмон тупроқлари ва ўсимликлари типлари энг кўп тарқалган.
Шарқий Осиёнинг хорижий қисмида тупроқ-ўсимлик қоплами шимолдан жанубга томон мўътадил минтақанинг игна баргли (тайга) ўрмонларидан то нам зкваториал ўрмонларигача алмашинади.
Составига кўра Жанубий Сибирь ўрмонларига ўхшаш игна баргли ўрмонлар Катта Хинган тоғларининг шимолий ёнбағирлари ҳамда унга туташ шимоли-шарқий районларни қоплаб ётади. Улар шунингдек, Хоккайдо оролининг шимолини ҳам эгаллайди; бу ердаги ўрмонлар учун пихта, елнинг Сибирга хос ва маҳаллий турлари, Узоқ Шарқ тиси ҳамда майда барг қайин, ольха, тоғтерак, тол характерлидир. Япониянинг бирмунча жанубий оролларида, Корея ва Шимоли-шарқий Хитойда игна баргли ўрмонлар тоғларнинг юқори қисмларида ўсади, ёнбағирларининг пастки қисмлари ва текисликлари илгари ва қисман ҳозирда ҳам игна барглилар аралашиб ўсадиган ҳамда тагида қалин ўсимликлари бўлган баргини тўкувчи ва кенг баргли ўрмонлар билан қопланган. Бу ўрмонлар кўп жиҳатдан тўрғай флорасининг реликтларидан иборат бўлиб, ўсимлик авлодларига кўра Европанинг Атлантика бўйи ўрмонларига анча ўхшаб кетади; бироқ Европа ўрмонларида эндемик турлар кўпроқдир. Бу ўрмонларнинг тупроқлари ҳам Ғарбий Европа қўнғир тупроқларининг аналоги ҳисобланади.
Кўриб чиқилаётган областлардаги кенг баргли дарахтларнинг асосий авлодлари дуб, бук (қора қайин), заранг, шумтол, жўка, ёнғоқдан иборат. Игна баргли дарахтлардан қарағай, пихта, ель, криптомерия, туялар характерлидир. Булардан ташқари қип-қизил бўлиб гулловчи магаолия, павлония, лола дарахти (Liriodendron chinense) учрайди. Ўрмонларнинг иккинчи (пастки) ярусида рододендрон, лигустр, сирень, (Syrinda amurensis), шилви (уч қат) қалин қоплам ҳосил қилади. Кўплаб лиана ва эпифитлар ўрмонларга тропик ўрмонларни қиёфасини беради. Дарё водийлари бўйлаб аллювиал тупроқларда турларга бой ўт ўсимликлари ривожланган.
Шарқий Осиёдаги водий ва пасттекисликлар аҳоли зич яшайдиган ҳамда ишланадиган ерлардир. Ўрмонлар деярли бутунлай тоғлардагина сақланиб қолган. Кўпгина районларда бу ўрмонлар инсон бунёд этган игна баргли дарахтзорлар билан алмашинган бўлиб, бу дарахтлар орасида энг қимматбаҳо криптомерия биринчи ўринни эгаллайди. Буюк Хитой текислигида минг йиллик деҳқончилик маданияти табиий шароитни шу қадар ўзгартириб юборганки, табиий ўсимлик қоплами қиёфасини тиклаб бўлмайди. Шу билан бирга Японияда катта ўрмон массивлари бор, улар мамлакат ялпи майдонининг 60% дан ортиғини ташкил этади. Корея ярим оролининг ўрмонлар билан қопланганлик даражаси бундан ҳам юқоридир, бироқ бу ердаги ўрмонлар иккиламчи ўрмонлардан ёки инсон бунёд этган дарахтзорлардан иборат.
Янцзи дарёси ҳавзасида муҳим флористик чегара ҳисобланувчи Циньлин тизмасидан жануброқда мўътадил минтақага хос баргини ташловчи ўрмонлар аста-секин қизил ва сариқ тупроқлардаги доимий яшил субтропик ўрмонлар билан алмашина боради Бу ўрмонлар составида бук (қорақайин), дуб каби кенг баргли дарахт авлодлари билан бирга аста-секин қадимни иссиқсевар формаларкамфора лаври саговниклар, магаолия-дошлар оиласига кирувчи кўпдан-кўп дарахт турлари баъзи бир пальмалар тобора катта роль ўйнайди. Магнолиядошлар оиласининг шимолий чегараси Шарқий Осиёда Япон оролларида 45° ш к гача чиқиб боради. Айни вақтда шимолий флоранинг баъзи вакилларини субтропик ўрмонларда ҳам учратиш мумкин- шимолий флора вакиллари субтропик ўрмонларга ўзига хослик бахш этади ва бу ўрмонларда ниҳоятда катта флористик тафовутларни вужудга келтиради.
Ҳозирги вақтда доимий яшил субтропик ўрмонлар, аиниқса Хитойнинг материк қисмида, тоғлардагина сақланиб қолган. Енбағирларнинг қуйи қисмлари ва текисликлар деҳқончиликда фойдаланиладиган ерлардан иборат бўлиб, бу ерларда хилма-хил маданий ўсимликлар етиштирилади.
Ҳиндихитой ярим ороли, Зонд ороллари ва Филиппин архипелагларининг катта қисмини нам тропик ўрмонлар қоплаб етади Бу районларда улар Жанубий Осиёнинг шу кенгликларидагига нисбатан катта майдонни эгаллаб ётади, у ерда ҳам саванналар ва баргини тўкадиган ўрмонлар билан алмашиниб туради. Жануби-шарқий Осиёнинг нам тропик ўрмонлари қалин ва ўсимлик турларига бой. Бу ўрмонларда пальмаларнинг жуда азим палъмира (Borassus flabeltiformis) туридан тортиб, то чирмашувчи лиана-пальмагача бўлган 300 тагача тури оор; булар ичида ротанг пальмасининг узунлиги 300 метрга етади. Диптерокарпа бигаоний, анакардий ва бошқа оилага кирувчи ўсимлик турлари айниқса кўпдир. Бу ўрмонлар, шунингдек бамбук турларига ҳам бой; бамбук дунёнинг ҳеч қаерида бунчалик хилма-хил эмас ва бу ердагичалик фойдаланилмайди. Улардан уй-жой қурилишида фойдаланилади, мебель ясалади, юқори сифатли қоғоз тайёрланади; ёш новдаларидан озиқ-овқат таиерлашда фойдаланилади, ингичка новдаларидан ҳар хил буюмлар тўқилади Жануби-шарқий ва Шарқий Осиёда бамбук фақат ёввойи ҳолда тарқалган бўлмай, у маданийлаштирилган.
М алайя архипелаги ўрмонларида турли эпифитлар ва пара-зит ўсимликлар: мохлар, папоротник (қирққулоқ)лар, орхидеялар айниқса кўп. Вақт-вақти билан сув босадиган денгиз буиларида нам тропик ўрмонлар нипа пальмаси (Nipa fruticans), мангрлар, пандануслар ва шўр сувда ҳамда сувостидаги бал-чиқли грунтда яшашга мослашган бошқа хил ўсимликлардан иборат мангрзорлар билан алмашинади.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish