Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Ғарбий, Марказий ва Жанубий Европанинг ўрмон билан қопланганлик



Download 17,95 Mb.
bet16/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   108
Bog'liq
Власова1

33. Ғарбий, Марказий ва Жанубий Европанинг ўрмон билан қопланганлик даражаси.
Ў рта денгиз бўйи флораси асосан неогендаёқ таркиб топган, бироқ плейстоцен давомида иқлимнинг ўзгаришлари таъсирида унда баъзи ўзгаришлар рўй берган. Шу еабабли Ўрта денгиз бўйи флораси турлари таркибининг хилма-хиллиги билан характерланади. Ҳозирги иқлим шароити (қуёш радиацияси энг интенсив бўладиган даврда намнинг етишмаслиги) бир қатор ўсимликларда буғланишни камайтиришга ва нам танқислигининг ўрнини босишга имкон берувчи бир қанча мослашув белгиларининг ривожланишига имкон берган: дарахт пўсти ҳужайраси қобиғининг махсус моддалар билан бирикиб қолиши, унча катта бўлмаган қалин қаттиқ барглар, тикансимон ўсимта ва тиканлар ҳосил бўлиши, смолали ва эфирли моддалар тўпланиши. (улар ўсимлик атрофида гўё булут қалқони ҳосил қилади) ва х.к.лардан иборат. Айни вақтда қишнинг илиқ, совуқсиз ва сернамлиги дарахт ҳамда буталарнинг баргларини йил давомида сақлашига имкон беради. Ўрта денгиз соҳилларининг энг типик ўрмон ўсимликлари формациясидоимий яшил дублартош дуб (Quezcus ilex), пробка дуби (q, suber), ғарбда тарқалган валон дуби (q, aeguilops), асл лавр (Jaurus nobilis), шаббаси зонтиксимон (Pinus pinea) ўрта денгиз бўйи қарғайи-пиния ёки дарахтсимон арчалардан таркиб топган. Дарё водийлари учун баҳорда чамандек гуллайдиган олеандрзорлар характерлидир.
Ўрта денгиз бўйи ўсимликлари тагида ўзгарувчан намлик шароитида ривожланувчи ғоят ўзига хос тупроқлар ҳосил бўлади. Тўқ жигар ранг тупроқлар айниқса характерли бўлиб, улар яхши ривожлантан гумусли горизонти ва горизонтда гумус миқдорининг 4-7% га етиши, ҳамда кальций миқдорининг кўплиги билан ажралиб туради. Оҳактошлар (терраросса) дан таркиб топгай нураш пўстида қизил тупроқлар вужудга келган. Бу тупроқларнинг ҳар иккиси ҳам унумдор бўлиб, кўплаб субтропик экинлар ҳамда мўътадил минтақа экинлари учун қулайдир. Доимий яшил ўсимликлар билан субтропик тупроқлар соҳил бўйи районларида ва баландлиги шимолда 300-400 м, жанубда эса 1000 м гача бўлган жойлардагина тарқалган. Ундан юқоридаги табиий ўсимликлар қоплами учун тоғ-ўрмон қўнғир тупроқларида ўсган кенг баргли ва аралаш ўрмонлар характерлидир. Шундай қилиб, Евросиё субтропик минтақасининг Атлантика бўйи ва Ўрта денгиз бўйи секторлари Ер шарининг ҳақиқий ўрмонли областларига киради.
Бироқ Евросиёдаги деҳқончилиги, чорвачилиги ҳамда денгизда кема қатнови юқори даражада ривожланган энг қадимий кишилик маданияти бешиги бўлиб қолган Ўрта денгиз бўйларида ҳатто эрамизга қадар табиий ўсимлик қоплами анча ўзгариб кетган. Ўрта Европа деярли бутунлай ўрмонлар билан қопланган ўша вақтлардаёқ, Ўрта денгиз бўйида ўрмонлари бутунлай қолмаган яланг тоғ ёнбағирлари ва соҳил бўйи текисликлари бўлиб, улар қисман экин майдонларидан, қисман эса бўм-бўш унумсиз майдонлардан иборат бўлган. Жанубий Европа ва Ғарбий Осиё дастлабки ўсимлик қопламининг тугаб кетишига асосий сабаб, уларнинг кесиб юборилиши, мол босиб пайҳон қилиниши ҳамда ёнғинлардир. Илгари доимий яшил ўрмонлар ўрнида паст бўйли иккиламчи ўрмонлар ёки бутазорлар пайдо бўлди; улар ҳозиргача катта майдонларни эгаллаб ётади. Ёғинлар миқдори, тагидаги ўсимликлар таркиби ҳамда тупроқ типларига қараб бу ўрмон ва бутазорларнинг ташки кўриниши ва флористик таркиби хилма-хилдир. Маквис ёки маккия деб аталувчи ўрмонлар турларга айниқса, бой бўлиб, улар Ўрта денгиз бўйининг ёғинлар кўп тушувчи ва тупроқлари энг яхши ривожланган барча районларида тарқалган. Айниқса катта маквис ўрмонлари ва бутазорлари Корсика оролида, Пиреней ярим оролининг жанубида ҳамда Грецияда сақланиб қолган. Улар бўйи 3-5 м га етадиган пакана дарахтлар ёки баланд буталардан ташкил топган. Флораси таркибида регионал хусусиятлар акс этишга қарамай, деярли ҳамма жойда доимий яшил дуб, арбут (Arbutus ипеdo, А, anbrachne), ёввойи писта (Pistacea lentiscus), розмарин (Rosmarinus officinalis), арча (Juniperus macrocarpa), дарахтсимон вереск ёки эрика (Erika arborea), ёввойи зайтун (Olea oleaster) устун туради. Маквиснинг кўп ўсимликларн хушбўй, баъзи ўсимликлари катта ярқироқ гуллар ҳосил қилиб гуллайди.
Тупроқ қоплами ёппасига (сидирға) тарқалмаган қуруқ тошлоқ оҳак тошли ёнбағирлар бирмунча ксерофит ўсимлик қоплами билан характерланади. Бу ўсимликлар қоплами дуккакдошлар, лабгулдошлар, ладанникдошлар оиласига кирувчи сийрак ва пакана буталар ҳамда ярим буталардан иборат. Ғарбда (Испания ва Францияда) бундай ўсимликлар қоплами гаррига, Болқон ярим ороли ва Кичик Осиёда фригана деб аталади Уларнинг турлар состави бир-биридан анча фарқ қилади.
Ў рта денгиз бўйининг шарқий қисмида бутазорлар тарқалган бўлиб, улар фақат яшил ўсимликлардан эмас, балки баргини тўкувчи турлар-қоратикан (Paliurus aculeatus), сумаха (Rhus coriaria), сирень (Syringa vul-garis) дан ҳам таркиб топган. аъзаи анча баландда учрайдига бундай ўсимлиқ қоплами шибляк дейилади.
Ўсимлик қопламининг тикланиши учун энг ноқулай бўлган жойларда ўрмонлар тугаши билан тоғ ёнбағирлари тез яланг бўлиб қолади ҳамда ювилиб кетади, жар ва сурилмалар ривожланади. Оҳактошларда карст процесслари интенсив ривожланади.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish