Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Хорижий Евросиёнинг ботаник-географик районлаштирилиши



Download 17,95 Mb.
bet15/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   108
Bog'liq
Власова1

29. Хорижий Евросиёнинг ботаник-географик районлаштирилиши (А. Л. Тахтаджяндан).


Ички районлар рельефи ва иқлимдаги кескин ўзгаришлар сабабли океан бўйидаги флора шаклланиш марказларини қуруқликнинг жуда катта майдонлари бир-биридан ажратиб қўйган ва бу марказлар кайнозойнинг иккинчи ярми давомида бир-биридан мустақил ривожланган. Евросиёнинг тропик районлари билан Африканинг тропик районлари орасидаги алоқа (яъни, флора алмашинуви) материкнинг ғарбий секторида денгизлар, ички қисмида эсажуда катта майдондаги чўллар сабабли қийинлашиб қолган. Материкнинг шарқий, Тинч океан бўйи секторида Голарктика флораси билан Палеотропик флора элементлари ўртасида алоқа бўлган. Бу ҳол Шарқий Осиё флорасининг турларга жуда бой бўлишига имкон берган, бу флорага ҳам бореал, ҳам тропик флора элементлари киради.
Евросиё флорасининг юқорида қайд қилинган ривожланиш хусусиятлари, шунингдек, ҳозирги иқлим шароити ва рельефида катта тафовутлар борлиги ҳисобга олинса, материк тупроқ ўсимлик қопламининг ҳозирги манзараси нақадар мураккаб ва хилма-хил эканлигини аниқ тасаввур этиш мумкин.
Ҳозирги тупроқ-ўсимлик шароитини таърифлашда кишилик жамиятининг кўп асрлик фаолияти таъсириДа рўй берган ўзгаришларни ҳисобга олмай бўлмайди. Биосфера компонентлари географик қобиқнинг .бошқа компонентларига қараганда анча кучли даражада ўзгаради ва кишилик жамияти фаолиятининг салбий томонларидан айниқса кўп зарар кўради. Ўрмонларнинг кесилиши ва ерларнинг ҳайдалиши, сунъий ўрмонлар (дарахт-зорлар) нинг барпо этилиши, ботқоқликларнинг қуритилиши, ирригация натижасида ерларни шўр босиши, Ер шарининг бошқа районларидан ўсимликлар келтириб ўстирилиши ва тарқатилиши ҳамда бошқалар-Евросиёдаги, айниқса, унинг аҳоли қадимдан ва зич тарқалган баъзи қисмларидаги, дастлабки тупроқ-ўсимлик қопламининг жуда жиддий ўзгаришларига сабаб бўлган. Масалан: Европанинг баъзи мамлакатларида табиий тупроқ-ўсимлик қоплами ўзининг дастлабки кўриниши ва таркибини деярли 90% ўзгартирган; Буюк Хитой текислиги ва Хуанхэ ҳавзасида шундай районлар борки, уларнинг дастлабки тупроқ-ўсимлик қопламини тасаввур этиб бўлмайди; чунки дастлабки тупроқ-ўсимлик қоплами аҳоли ниҳоятда зич бўлган бир шароитда минг йиллаб давом этган деҳқончилик таъсирида бутунлай йўқ бўлиб кетган.
Бинобарин, ҳозирги тупроқ-ўсимлик қопламини таърифлашда унинг пайдо бўлиш хусусиятлари, ҳозирги табиий шароити ва антропоген омил таъсири даражасини ҳисобга олиш зарур.
Евросиё территориясининг жуда катталиги ҳамда унинг турли қисмлари тупроқ ва ўбимликларидаги катта тафовутларни ҳисобга олиб, тупроқ ҳамда ўсимлик типларининг алмашиниш хусусиятларини ҳар бир қисми, яъни океан бўйи секторлари билан материк ички қисмларини алоҳида-алоҳида кўриб чиққан маъқул.
Материкнинг асосан Европанинг ғарбига тўғри келувчи ғарбий, Атлантика бўйи сектори тупроқ-ўсимлик қопламини кўриб чиқишдан бошлаймиз.
Қутбий архипелаг Шпицбергеннинг муздан холи жойларида арктик тўндра зонаси тарқалган. Унинг ўсимликлари мох (йўсин), лишайник ва сидирға қоплам ҳосил қилмайдиган кўп йиллик паст ўтлар: тошёрар, қутб кўкнориси ва баъзи ғаллагулли ўт ўсимликларидантаркиб топган.
Суст подзоллашган ёки торфли-глейли тупроқларда пакана қайин ва резавор буталар ўсадиган типик тундра Скандинавия ярим ороли ва Финляндиянинг шимолида, шарқда эса Шарқий Европада ҳамда Сибирнинг шимолида тарқалган.
Илиқ оқимлар таъсиридаги иқлим хусусиятлари туфайли хорйжий Европада типик текислик тундралари кенг тарқалган эмас. Шарқий Европанинг тундра ҳукм сурган кенгликларида, Ғарбий Европада ўрмонтундра ёки ҳатто ўрмонлар тарқалган.
Тундралар эса паст жойларда тугаб, Скандинавия билан Исландиянинг тоғли районларидагина тоғ тундра минтақасини ҳосил қилади. Тундрани жанубдан ўраб турувчн торроқ ўрмонтундра полосаси учун эгри-бугри бўлиб ўсган қайин ва ольхазорлар характерли бўлиб, улар тундра ўсимликлари фонида учрайди. Ғарбий Европада текислик ўрмонтундралари Исландия, Скандинавия ва айниқса Финляндия учун характерлидир,
Евросиё мўътадил минтақаси ўсимликларининг энг муҳим зонал типи игна баргли ўрмонлардир. Улар хорижий Европа, Шарқий Европа территорияси ва Сибирда анча катта майдонларни эгаллаб ётади. Пайдо бўлиши, географик ўрни, бинобарин, ҳозирги табиий шароитига қараб, ўрмонлар таркиби ва улар тагида ҳосил бўлувчи тупроқлар ҳар хилдир; шунинг учун Евросиёнинг игна баргли ўрмонларини жуда умумий тарздагина битта зонага киритиш мумкин.
Хорижий Европада Скандинавия ярим ороли билан Финляндиянинг катта қисми игна баргли ўрмонлар (тайга) билан қопланган. Улар текисликларни эгаллаб ётади ва Скандинавия тоғлари ёнбағирларига ҳам ўтиб, шимолда 400-500 м, жанубда эса 900 м баландликкача чиқиб боради. Игна баргли ўрмонлар Европанинг шимолида тахминан 61° шим. кенгликкача.ёппасига тарқалган, жануброқда эса ўрмонлар таркибида кенг баргли дарахтлар учрайди. Бу ўрмонларнинг асосий игна баргли дарахтлари европа ели (Picea excelsa) ва оддий қарағайдир (Pinus silvestris), шуниси ҳам борки, океан соҳилига яқинлашилган сари ўрмонларда елнинг салмоғи орта боради. Ғарбда, Норвегияда эса тайга ўрмонларида ель (қора қарағай) устун туради. Швециянинг бир оз шарқий районларида ель ва қарағай деярли тенг тарқалган, Финляндияда эса қарағай устун туради. Бу ҳол ғарбдан шарққа томон ёғинлар миқдорининг камайиши ва континенталликнинг орта бориши билан боғлиқдир.
Игна баргли ўрмонлар тагида подзол тупроқ типи тарқалган. Жойнинг температурасига, намланиш шароитига, шунингдек у ёки бу рельеф шаклларининг устун туришига ва ер усти ётқизиқларининг характерига қараб бу тупроқлар турли вариантларга эга; бироқ тупроқларнинг барчаси гумус миқдоринингкамлиги, бўш майда ғовакдор структураси, қумтупроқ миқдорининг кўплиги ва фосфор ҳамда кальций каби элементлар миқдорининг камлиги, тупроқ эритмасининг интенсив нордон реакцияси билан характерланади. Скандинавия ва Финляндиянинг катта қисмини типик подзол тупроқлар эгаллаган; бу тупроқлар орасида торф-чиринди тупроқли сфагн ёки пастқам ботқоқли ерлар бор. Шимолда глейли-подзол тупроқлар энг кўп тарқалган. Уларнинг ҳаммаси химиявий таркиби ва структураси сабабли унча унумдор эмас ва деҳқончиликда фойдаланиш учун катта мелиорация тадбирларини талаб этади. Лекин игна баргли ўрмонларнинг ўзи қадимдан фойдаланилувчи жуда катта табиий бойликдир. Европанинг шимолидаги мамлакатларда ўрмонларни кесиб, ёғочларни ташиб кетиш илк ўрта асрлардаёқ бошланган. Аввалига денгизлар ва йирик портларга нисбатан энг қулай жойлашган ўрмонлар кесилган. Ҳозирги вақтда Скандинавия ярим оролининг ғарбий соҳилларидаги ўрмонлар деярли бутунлай кесиб юборилган. Улар ўрнида эндиликда ўтзорлар ва эрика сийрак ўсган яланг ерлар жойлашган. Ботник ҳамда Фин қўлтиғининг соҳилларида ҳам ўрмонлар қолмаган ва бу жойлар экинзор ерлардан иборат. Ўрмонлар қадимдан бошлаб кесилишнга қарамай, ички районларда ҳозиргача майдоннинг катта қисмини қоплайди; бу ўрмонлар орасида кўл ва ботқоқликлар бор. Ўрмонлари кесиб олинган ҳамда ботқоқликлариқуритилган жойларда сунъий ўрмонлар барпо қилинмоқда ва ҳозирги вақтда игна баргли ўрмонлар тарқалган областда ўрмонли майдонлар ва ёғоч запаслари камаймай, ҳатто тобора ортиб бормоқда.
Юқорида айтиб ўтилганидек, 60-параллел яқинида игна баргли дарахтларга баргли дарахтлар (кўпроқ дуб) аралашади, яъни игна баргли дарахтлар аралаш ўрмонлар билан алмашинади. Аралаш ўрмонлар кўпроқ хорижий Европанинг бирмунча континентал, шарқий районларида ва Шарқий Европа текислигида тарқалган. Скандинавия ярим оролининг жанубида ель, кенг баргли ўрмонлар устун туради, Ўрта Европа текислигининг шарқида эса (Польшада) ель ўрнида ҳарағай кенг тарқалган.
Аралаш ўрмонлар ғарб ва жанубга томон баргли ўрмонлар билан алмашинади; бу ўрмонларни дарахтлари турига қараб бир неча типга бўлиш мумкин: дубқайин, дуб эман), бук (қора қайин) ва букқайин ўрмонлари. Қенг баргли ўрмонларни хорижий Европа табиий ўсимликларининг устун типи деб ҳисоблаш мумкин. Улар Шарқий Европа текислигида анча кам тарқалган. Уралдан шарқроқда эса кенг баргли ўрмонлар умуман йўқ, бунга сабаб иқлим континенталлигининг орта боришидир. Кенг баргли ўрмонлардаги дарахт турлари таркибида музланиш давридаги совуқ иқлимдан пана жойларда сақланиб қолган қадимий Тўрғай флораси элементлари катта роль ўйнайди. Европанинг ҳозирги кенг баргли ўрмонлари, тўрғай типидаги ўрмонлар каби, илиқ мўътадил океан иқлими шароитида ўсади.
Кенг баргли ўрмонлар бир вақтлар хорижий Европанинг Британия ороллари ва Франциянинг Атлантика соҳилларидан мамлакатимкз чегарасигача бўлган территориясини қоплаб ётган. Улар ласттекисликлардагина тарқалиб қолмай, тоғ ёнбағирлари бўйлаб денгиз сатҳидан бир неча юз метр баландликкача чиқиб бориб, анча баланд жойларда аралаш ва игна баргли дарахтлар билан алмашинган. Дубдан иборат кенг баргли ўрмонлар бутун Буюк Британия ъа Ғарбий Францияда тарқалган, бук ва дуб-бук ўрмонлари Франциянинг шимоли, Рейнбўйи районлари, Ютландия, Скандинавиянинг жануби ва Балтика денгизининг жанубий соҳилини эгаллаган. Улардаги ўрмон ҳосил қилувчи асосий дарахт тури ўрмон ёки Европа буки (Fagus silvatica) океаник иқлим шароитига мослашган дарахт бўлиб, температуранинг кескин тебраниши, кучли совуқ ва қурғоқчиликка чидамсиздир. У шарққа Висла дарёсининг қуйи оқими ва Карпат тоғларидан нарига ўтмайди. Дуб Европанинг ғарбий районларида ҳам, шарқий районларида ҳам яхши ўсади. Қоронғи, серсоя, тагида бута ва ўтлар ўсмайдиган бук ўрмонлари зса тоғ массивларининг шимолий ёнбағирларини хуш кўради; жанубий ва шарқий экспозициядаги кунгай ёнбағирларда эса бошқа хил баргли дарахтлар аралашиб ўсадиган ва тагида қалин бута ва серўт ўсимликлар қоплами бўлган ёруғ дубзорлар устун туради.
Хорижий Европада мўътадил минтақанинг жанубий қисмидаги Атлантика бўйи районларининг иқлим шароити тўкилган барглар ва ўт қопламининг парчаланишига ҳамда микроорганизмлар фаолиятига қулайлик яратади. Карбонатли бирикмаларга бой қумоқ жинслар тупроқларнинг она жинси ҳисобланади. Бу ҳол игна баргли ўрмонлардагига қараганда анча унумдор, гумусга ва кальций бирикмаларига бой тупроқларнинг шаклланишига имкон беради. Шимолий денгиз билан Балтика денгизи атрофидаги районлар чимли подзол тупроқларнинг тарқалганлиги билан характерланади: жануб ва ғарброқда эса, асосий тупроқ типи ўрмон қўнғир тупроқларидир. Улар таркибида 6% гача гумус бўлиши, яхши структуралилиги, нейтралга яқин реакцияси ва анча унумдорлиги билан ажралиб туради.
3 1. Евросиё тупроқлари.
Хорижий Европанинг чимли подзол ва ўрмон қўнғир тупроқларидаги кенг баргли ва аралаш ўрмонли районларида азалдан аҳоли зич яшайди, бу ерда деҳқончилик ва чорвачилик ривожланган. Бу айни вақтда ривожланган саноат районлари бўлиб, ёғочни жуда кўп истеъмол қилади. Ўрмонларнинг анча кесилиб кетишидаги биринчи давр ўрта асрларга тўғри келади. Катта ер майдонлари ҳайдалган, ўрмонларнинг бир қисмини қорамол нобуд қилган. Ўрмонларнинг кесилиши ғарбдан шарққа ёйила борган. Ривожлана бошлаган металлургия ва кемасозлик учун айниқса кўплаб ёғоч талаб қилинган XVI асрдаёқ ёғоч танқислиги сезила бошлаган.
Ҳозирда хорижий Европанинг мўътадил минтақадаги қисмида ўрмонлар ёр юзасининг 1/4 қисмидан камроғини қоплайди, холос, булар ҳам дастлабки (бирламчи) ўрмонлардан катта фарқ қилади. Ҳозирги кенг баргли ўрмонларнинг катта қисми паст бўйли иккиламчи ўрмонлардан иборат бўлиб, улар кесиб юборилган баланд ўрмонларнинг ўрнида вужудга келган. Ўрмонли майдонларнинг катта қисмини инсон бунёд этган дарахт-зорлар ташкил этади; шу дарахтзорларда игна баргли дарахт турлари (ель, пихта, оддий қарағай, денгизбўйи қарағайи ва бошқалар) устур туради. Шундай қилиб, Евросиёнинг бу қисмида ўрмон майдонларининг камайиш процесси эмас, кенг баргли дарахт турларининг қисқариши ва игна баргли дарахт турларининг кўпайиши ҳисобига улар таркибининг сунъий ўзгариш процесси рўй бермоқда.
Рейннинг ўрта оқими билан Совет Иттифоқининг чегараси орасидаги районлар ҳозирги вақтда энг кўп ўрмонлаштирилган районлардйр. Бу ерда территориянинг ўрмон билан қопланганлик даражаси 30, ҳатто 50 % ra етади. Сунъий дарахтзорларнинг катта массивлари Франциянинг жануби-ғарбидадир. Британия ороллари, Франциянинг шимоли-ғарби ва Ютландияда ўрмонлар энг кам. У ерда 10% дан ҳам кам дарахт ўтказилган.
32. Евросиё ўсимликлари.
Атлантика океани билан Шимолий денгиз соҳиллари шамолларнинг кучли эсиши, намликнинг ортиқча эканлиги, тупроқларининг кислотага бойлиги ва шўртоблиги сабабли қадимдан ўрмонсиз ёки ўрмонлар азалдан кесиб ташланган бўлиб, улар эрика бутаси сийрак ўсувчи ялангликлардан иборат.
Евросиёнинг бирмунча шарқий районларида кенг баргли ўрмонлар ўрнини ўрмондашт ва даштлар эгаллаган. Евросиёнинг кескин континентал иқлимли ва намланиш етишмайдиган ички районларида даштлар кенг ривож топган. Хорижий Европада ҳақиқий дашт ва ўрмондаштлар Дунайнинг ўрта ва қуйи оқимидаги мўътадил континентал иқлимли ва мўътадил намликка эга бўлган аллювиал текисликларидагина бўлган. Тупроқлари турли типдаги қоратупроқлардан иборат. Энг унумдор (гумуси 6% дан ортиқ) типик қоратупроқлар Руминия территориясидаги Қуйи Дунай текислиги учун характерлидир. Жануброқда, Шимолий Болгарияда улар гумуси кам жанубий қоратупроқлар билан алмашинади. Ўрта Дунай пасттекислигида гумуси 3-6% бўлган ва анча шўрланган ҳамда ишқорсизланган қора тупроқлар тарқалган. Илгари, бу барча районларда айрим жойларида кенг баргли ўрмонлар ўсган ўтлоқ даштлар тарқалган.
Тупроқларининг ҳосилдорлиги ва қулай иқлим шароити бу ерларда деҳқончилик, боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантиришга имкон берган. Ҳозирги вақтда Дунай текисликларида ишланадиган ерлар ва инсон барпо этган дуб (эман), терак ҳамда оқ акация (Robinia pseudacacia) ўрмонлари устун туради.
Субтропик минтақанинг ғарбий, Атлантика бўйи секторида жойлашган Ўрта денгиз соҳилларининг қиши илиқ ва сернам, ёзи иссиқ эканлигидан ўзига хос тупроқ ҳамда ўсимлик типлари характерлидир. Ўрта денгиз бўйи флорасининг состави ҳозирги шароитдан ташқари, флорасининг қадимийлиги ва доимий яшил ўсимликларни ҳам, баргини ташловчи ўсимликларни ҳам ўз ичига олувчи қадимги тропик элементларнинг сақланиб қолганлиги билан белгиланади.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish