Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Лёсс платоси. Олдинда сунъий ишланган террасалар текисликдан кўтарилиб туради (Тайшань тоғлари ва бош



Download 17,95 Mb.
bet60/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   108
Bog'liq
Власова1

87. Лёсс платоси. Олдинда сунъий ишланган террасалар текисликдан кўтарилиб туради (Тайшань тоғлари ва бошқалар).
Хитой текислигига шимолда ва шимоли-ғарбда ўртача ба- ландликдаги, бир-бирига параллел тоғ тизмалари туташган бўлиб, улар текисликни Дунбэйдан ажратиб туради. Шимоли-ғарбий чеккаси бўйлаб рельефда аниқ ифодаланган Тайханшань тизмаси кўтарилган, бу тизма континентал жарлик деб аталадиган жарликни ҳосил қилади, бу тизма Осиёнинг ички областларинн соҳилдаги районларидан ажратиб туради.
Тайханшань тизмасидан ғарбда кенг Лёсс платоси-Хитойнинг энг ажойиб районларидан бири чўзилиб кетган. Плато заминини ташкил этган. ва анчагина вертикал ўзгаришлар рўй берган кристалл ҳамда чўкинди жинсларни қалин лёсс қатламлари қоплаб олган.
Лёсс Хитойда фақат Лёсс платосидагина тарқалиб қолмай, платодан шарқда, то Шаньдун массивининг ғарбий ёнбағирлари ва жанубда-Циньлин тизмасининг, ёнбағирларида ҳам тарқалган. Лекин бу тоғ жинси энг кўп тўпланган Лёсс платосида Уландшафт ҳосил қилувчи энг катта омилдир. Сарғиш рангдаги лёсс қатламлари дарё водийлари устидан бир неча ўн метрли тик жарликлар ҳосил қилиб туради. Ер юзасини лёссни чуқур ўйиб кирган ва деярли бутун йил бўйи қуриб ётадиган жарлар пасти-баланд қилиб юборган. Лёсс тоғ рельефининг баланд-пастликларини билинтирмай, бир хил кўринишли ер юзасини Ҳосил қилади. Лёсс платосида водийси туб жинсларгача ўйиб кирган дарёлардагина доим сув оқиб. туради. Қалин лёсс қатламларнии ўйиб кирган сойликлар ва дарёларнинг чуқур водийлари плато юзасини баландлиги 2500 м дан 3000 м гача бўлган, усти ксси тоғ тизмаларига ажратиб юборган. Сойликлардан энг каттаси Шэньеи внлоятидаги Вайхэ дарёси оқими бўйлаб жойлашган.
Маньчжурия-Корея тоғлари Дунбэй текисликларидан ер пўсти ёриқлари системаси ор!қали ажралган ва дарзлар уларни бир қанча параллел бурмали-палахсали тизмаларга бўлиб юборган. Бу тизмаларни бўйлама кенг водийлар бирбнридан ажратиб туради. Платформа фундаментининг бир қисмидан иборат бўлган бу тизмалар кристалл жинслардан тузилган ва баъзи жойларда кайнозоида оқиб чиққан вулкан жинслари билан қопланган.
Жанубда тоғлар баландлиги 2000 м га етадиган базальтдан тузилган платога ўтиб боради. Бу ердаги бутун тоғлар системасининг энг баланд чўққиеижуда катта сўнган Байтоушань (корейсчасига Пэктусан) вулкани Хитой билан КХДР чегарасида кўтарилиб туради. Унинг баландлиги 2744 м. Унинг этагидап бу районнинганг катта дарёлари-Ялуцзян, Сунгари ва Туминь-цзян.дарёларининг чуқур водийлари турли томонга таралиб кетган. Бу водийлар кристалл жинсларни қоплаган базальт қатламларини ўйиб кирган.
Маньчжурия-Корея тоғлари парчаланган қалқоннинг бир бўлаги бўлган кристалл массивнинг шимолий қисмидир. Бу кристалл массив бутун Корея ярим оролини эгаллаган, шунингдек, Шаньдунь ярим оролида ҳам давом этади. МаньчжурияКорея тоғларидан жанубга томон тоғ занжирлари ажраб чиқиб, Корея ярим оролининг шарқий қисмини эгаллаган. Булар Шарқий Корея тоғлари деб аталади. Энг баланд қисмларида 1500 м дан ошадиган бу тоғлар Япон денгизига тик ёнбағир ҳосил қилиб тушади. Парчаланмаган қирғоқ узилма натижасида ҳосил бўлган. Соҳилнинг тузилишида бир қанча абразион террасалар кўзга ташланиб туради, улар қирғоқ чизиғининг вертикал ҳаракатидан далолат беради. Ер пўстидаги ёриқлар ҳозирги қирғоқдан унчалик узоқ бўлмаган масофада денгиз тагидан ҳам ўтган. Улардан шарқда катта чуқурликлар бошланади. Шарқий Корея тоғларида ёриқлардан кўп миқдорда базальт лавалари оқиб чиққан, ҳозирги рельефда улар кенг платолар ҳосил қилган; платоларда базальтнинг емирилишидан ўзига хос рельеф шаклларитош устунлар, улкан олти қиррали шакллар ва ҳоказолар вужудга келган. Ёнбағирлари чиқиш қийин бўлган тик, чуқур даралар билан ўйилиб кетган. Шарқий Корея тоғларидан ғарбга тармоқлар ажраб чиқиб, ғарбий қисмини текислик ва тоғли қисмларга бўлиб юборган. Ярим оролнинг энг катта текис лиги Пхеньян ва Ханган текисликларидир. Корея ярим оролининг ғарбий ва жанубий қисмларидаги тоғлар баъзи жойларда Сариқ денгиз қирғоғигача етиб келади. Яқин геологик даврда руй берган чўкишлар кўпгина ороллари бўлган типик риас со-хилини ҳосил қилган. Ғарбий ва жанубий соҳилдаги қўлтиқлар саёзлигисабабли кемачилик учун ноқулай. Чемульпо қўлтиғи бундан мустасно. Кемачилик шароити сув қалқиши натижаснда ҳам қийинлашади. Сув қайтган вақтда қирғоқ бўйида кенг гилли денгиз таги очилади, шунинг учун портларда, шлюзларга ўхшаш иншоотлар қуришга тўғри келади.
Область ер ости фойдали қазилмаларга жуда бой. Темир рудасининг катта запаслари Шаньяндан жанубда ва Маньчжурия-Корея тоғларида тўпланган. Турли районларда томирли ва сочилма олтин бор. Корея ярим оролида вольфрам конлари мавжуд. Металлмас фойдали қазулмалардан кўп миқдордаги тошкўмир конларини қайд қилиб ўтиш лозим, улар тоғ этакларида жойлашган бўлиб, деярли ҳамма ерда палеозой эраси ётқизиқлари билан боғланган. Энг катта тошкўмир ҳавзалари Шарқий Маньчжурия тоғлари этакларида, Лясси ва Кичик Хинган т оғларида, Лёсс платосида (Хитойнинг Шаньси вилоятида) жойлашган.
Областнинг иқлимий шароитига унинг қайси географяк кенгликларда жойлашганидан кўра атрофдаги территориялар ҳамда Тинч океаннинг яқинлиги кўпроқ таъсир кўрсатади. Қишда Корея ярим оролининг жанубий районларидан ташқари ҳамма жойларда об-ҳаво манфий температурали совуқ бўлади. Шимоли-шарқий Хитой Ўрта ва Жанубий Европа жойлашган географик кенгликларда ўрнашган, лекин қиш Сибирнинг баъзи бир районларидек совуқ бўлади.
Қишки шимоли-ғарбий муссон етти ой ҳукмронлик қилади ҳамда барқарор ва доимий бўлади. Шу сабабли қиш узоқ давом этади, қаттиқ келади, ёғин деярли ёғмайди (қиш ойларида йиллик ёғиннинг 5% Дан кам қисми ёғади), январнинг ўртача температураси шимолий районларда-20°С гача, Харбинда энг паст ҳарорат-40°С, Шэньянда-33°С га яқин бўлада. Инкоуда, жануби-ғарбий соҳилда январда Гренландиянинг жанубий соҳилидагидан совуқроқ бўлади. Батумидан 2° жанубда жойлашган Пекинда энг совуқ ойнинг ўртача температураси-4,-5°С,Тайнанда (яна жануброқда, лекин океандан узоқроқда)-7°С дир. Совуқ ва узоқ давом этадиган қиш Корея ярим оролининг шимолий қисми учун ҳам хосдир, лекин унинг ғарбий қисмида қишки ёғин миқдори кўпроқ, чунки қишки муссон сариқ денгиз устидан ўтаётганида намга бир оз тўйиниб қолади. Энг паст температура ярим оролнинг шимолий қисмида-40°С ra етади. Қишки манфий температура бутун ярим орол учун ҳос, фақат унинг лонубий қисмида январь ойининг ўртача температураси мусбат бўлади. Пусанда +2°С. Чечжудо оролида + 5°С дан ортиқроқ (бу оролда совуқ бўлмайди).
ёз ҳамма жойда иссиқ ва сернам, серёмғир, ёмғир тропик жала тарзида ёғади. Жануби-шарқий муссон шамоллари беқарор бўлганлигидан ва Марказий Осиёнинг жанубий қисмидан қонтинентал тропик ҳаво кириб кслганлигидан ёғин миқдори йилдан-йилга кескин ўзгариб туради. Континентал тропик ҳаво кириб қолганда қаттиқ қурғоқчилик бўлади. Шарқий ва жануби-шарқий районларда ёғнн ғарбий районлардагига қараганда анча кўп ёғади. Корея ярим оролининг шарқий соҳилида 1200 мм гача, жануби-ғарбида 1000 мм гача, Дунбэйнинг шимоли-ғарбида атиги 300 мм ёғин тушади. Июль ва август ойларинштг ўртача температураси-шимолда + 23°С дан жанубда + 28°С гача ўзгаради. Энг юқори температура + 39°С гача чиқади. Корея ярим оролининг жанубида ёз деярли икки марта ҳооил олиш 6 ой давом этади ва бу ерда йилига мумкин.
Дарё тармоқлари қалин ва серсув, лекин улар режими жуда ўзгарувчан, бунга сабаб, биринчи навбатда, ёғиннинг йил давомида бир текисда ёғмаслигидир. Шимоли-шарқий Хитойда аҳоли ҳаётида катта роль ўйнайдиган, кемалар қатнайдиган йирик дарёлар оқади. Дунбэйнинг энг йирик дарёси-Сунгари бўлиб, узунлиги 1500 км дан ортади. Унинг асосий ирмоғи Нуньцзян узунлигига кўра (1200 км) Сунгаридан салгина кейинда туради. Дунбэйнинг жанубида Ляохе дарёси оқади. Бу дарёларда икки марта серсувлик даври бўлади. Камроқ серсувлик тоғлардаги қорнинг эриши билан боғлиқдир. Бу серсувлик баҳорга тўғри келиб унчалик кучли бўлмайди, чункиқор кам ёғади. ёзги тўлин сувлик муссон ёмғирларига боғлиқ бўлиб, ҳамма вақт ҳам кучли ўтади, баъзан ҳалокатли сув босиш тарзида бўлади. Яссғ. пасттекисликларда дарёлар оқимини бошқариб турадиган ботқоқликлар ҳам дарёлар учун қўшимча манба бўлади. Қишда дарёлар музлаб қолади. Шимолдаги кичик дарёлар тагигача музлайди. Баъзи бир дарёларнинг қуйи оқимига денгизда сув кутарилиши таъсир кўрсатади, сув дарёларнинг қуйи оқимида 300 баъзан ўнлаб километргача кўтарилиб бориб, лойқаларнинг чўкишига қаршилик кўрсатади.
Буюк Хитой текислигининг дарёлари-Хуанхэ билан Хуаи-хэ алоҳида хусусиятга эга. Умумий обзорда Хуанхэга тўлиқ таъриф берилган. Хуанхэ дарёси Хуайяньшань тоғларидан бошланиб, бутунлай шарқий Хитойдан оқиб ўтади. У саёз ўзани орқали кўп миқдорда лойқа оқизиб келади. Хуайхэ ҳам Хуанхэ сингари тарихий даврда тёкисликда ўзанини кўп марта ўзгартириб, бир Янцзига, бир Хуанхэга, бир Сариқ денгизга қуйилиб турган. Ҳозирги вақтда дарё Хунцзеху кўлига қуйилади. Хуайхэ дарёсининг илон изи ўзани бўйлаб кўпдан-кўп эски ўзанлар, ботқоқлик ва кўллар жойлашган. Тошқин вақтида дарё суви катта территорияларни босиб, Хуанхэга ўхшаб оғир кулфатлар келтиради. Бу дарёларнинг ҳавзасида тошқинларга қарши курашиш учун комплекс тадбирларнидарахт экиш, тўғонлар қуриш, сув ташлама каналлар қуриш ва бошқаларни амалга ошириш зарур.
Областнинг органик дунёси бутун кайнозой давомида иқлим кам ўзгарган шароитда тўхтовсиз ривожланиб келди. Бу эса унинг қадимийлигига ва турларга бойлигига сабаб бўлган. Рельефнинг хилма-хиллиги ва ёғиннинг турли жбйда турли миқдорда ёғиши, температуранинг ҳар хиллиги тупроқлар, ўсимликлар ва ҳайвонот оламининг жуда хилма-хил бўлишига олиб келган. Энг кўп тарқалган ўсимлик типи аралаш ва кенг баргли ўрмонлар бўлиб, улар шимолда тайга типли ўрмонларга ўтиб боради, Шимоли-шарқий Хитойнинг марказий қисмларида дашт ва ўтлоқ ўсимликлар билан, Корея ярим оролининг жанубида эса тропик турлар ҳам аралашиб ўсадиган доимий яшил субтропик ўрмонлар билан алмашинади. Кўп районларда ўрмонлар бутунлай кесиб юборилган, бошқа жойларда эса инсон таъсирида дарахтларнинг турлари жуда ўзгариб кетган. Пасттекисликлар ҳамда тоғлар ёнбағирларининг этаклари ҳайдалиб, экинзорларга айлантирилган. Илгариги табиий ўтлоқлар ва дашт ўсимликлар ўсган ерлар ҳозир экинзорлардан иборат.
Шимолдаги тоғли районлар даурия тилоғочи (Jarix dayriса), сибирь ели (Picea sibirica), қайин, рябина (четан) ўсадиган тайга ўрмонлари билан қопланган. Дарахтлар тагида бой бута ўсимликлари ўсади. Бундай ўрмонлар, шунингдек, Катта Хинган тоғларининг шимолий қисмини, Ильхури-Алинь ва Кичик Хинган тоғларини ҳам қоплаган. Фақат баланд тоғларнинг тепаларигина ер бағирлаб ўсувчи кедрлар (Pinus pumila) ўсувчи голецлар тарзида ўрмонлардан кўтарилиб туради.
Жанубга томон ўрмонлар сийраклашади ва ўрмондаги дарахтлар майдалашади, сўнгра ўрмонлар ўрнини ўрмондашт ҳамда даштлар олади. Даштлар Лясси, Катта Хинган тоғларининг паст қисмлари ва Маньчжурия пасттекислиги учун хосдир. Бу ерларнинг шимолий қисмларида типик ва ювилган қора тупроқлар, жанубий қисмларида эса тўқ ва оч каштан тупроқлар тарқалган. Шувоқ ва ғалла гулли ўтлар ўсадиган даштлар тор ёнбағирларида ҳозиргача бор. Пасттекисликларнинг катта қисми ҳайдалган, дуккакли ўсимликлар, ғалла ва сабзавот экилади. Буюк Хитой текислигида кўп асрлар давомида деҳқончилик билан шуғулланиш аҳоли жуда қалин ўрнашган шароитда табиий ўсимликларнинг бутунлай йўқолиб кетишига олиб келди. Чекка шимолдаги тоғ тизмаларининг ўсимликлари жуда кўплаб кесиб юборилган, лекин у ерларда игна баргли ва кенг баргли дарахтлардан (қарағай, қайин, ёнғоқ) иборат мўътадил типли ўрмонлар қисман сақланиб қолган. Лёсс платосида дашт тупроқлари (асосан каштан тупроқлар) ва турларга камбағал дашт ўсимликлари кўпчиликни ташкил этади.
Бундай манзара баъзи бир тоғ массивларининг жанубий ёнбағирлари учун ҳам хосдир. Лекин Циньлин тизмасининг шимолий ёнбағрида субтропикларга хос айрим дарахт ва буталар пайдо бўлади, улар жанубга томон борган сари ўсимлик қопламида кўпайиб боради.
Шарқий Дунбэй ва Корея ярим оролининг тоғлари подзол ва ўрмон қўнғир тупроқларда ўсадиган жуда бой аралаш ва кенг баргли ўрмонлар билан қопланган. Бу ўрмонларда эндемик турлар Сибирь тайгасидан келган ва субтропикларнинг иссиқ-севарроқ ўсимликлари билан бирга учрайди. Кўпдан-кўп лиаяалар ва дарахтлар тагининг қалин ўсимликлари ҳақиқий субтропик манзара ҳосил қилади. Бу ўрмонларда корея кедри, қора ва кумуш ранг пихта, турли липалар, дуб, заранг, қимматли ёғоч ва пробка олинадиган амур духоба дарахти (Phellodendron ати-rense), ёввойи мевали дарахтлар ўсади. Баланд дарахтларнинг танасига чирмовиқ ўсимликлар-амур ёввойи токи, актинидия (Actinidia arguta), лимонник (Shizandra chinensis) чирмашиб кетган. Лианалар ва Амур оқ сирени, учқат, рододендрондан иборат қалин бутазорлар туфайли бу ўрмонларда юриш жуда қийин. Урмрнлар орасидан оқувчи дарёлар бўйида бошоқли ўсимликлар ва ранг-баранг ўтларга бой ўтлоқлар учрайди.
Тоғларнинг юқори минтақасида аралаш ўрмонлар ўрнини аян ели (Picea jezoensis) сибир ели (Picea obovorta), пихта ва уларга аралашган майда баргли дарахтлардан иборат тоғ тайгаси эгаллайди. Тоғларнинг энг баланд тепалари ўрмонлар чегарасидан баланд кўтарилиб, қинғир-қийшиқ дарахтлар ва ер бағирлаб ўсадиган кедр билан қопланган.
Корея ярим оролининг шарқий қисмидаги ўрмонларда субтропик дарахтларнинг аҳамияти ортиб бормоқда, жанубда эса Япония оролларини эслатувчи хақиқий субтропик ўсимликлар тарқалган. Тоғлар ёнбағрининг қуйи қисмидаги бундай ўрмонларда қизил тупроқлар, оҳактошлар устида эса чириндиликарбонитли тупроқлар тарқалган.
Корея ярим оролининг жанубий қисмидаги доимий яшил субтропик ўрмонлар тоғ ёнбағирларида 400 м дан юқорига кўтарилмайди. Улар доимий яшил дублардан, тўқ қизил гулли япон камелиясидан ва бошқа чиройли гуллайдиган дарахтлардан иборат. Юқорида улар барг тўкувчи аралаш ўрмонлар билан алмашинади, улар тагида бамбук (ғаров), азалия, чирмовуқлар ва эпифитлар ўсади.
Кенг баргли ва аралаш ўрмонлар тоғларда 1500 м баландгиккача кўтарилади. Ундан юқорида игна баргли ўрмонлар минтақаси келади, бу ўрмонлар 2000-2200 м юқорида ер бағирлаб ўсувчи кедрзорлар ва ранг-баранг ўтлоқлар билан алмашинади. Тик қояларда ўсимлик бутунлай йўқ. Шарқий Маньчжурия ва Корея ўрмонларининг ўт қопламида кам тарқалган ва жуда қимматли реликт ўсимлик женьшень (Рапах ginsend) учрайди. Унинг илдизи шифобахш хусусиятга эга бўлиб,, медицинада фойдаланилади.
Ҳозирги вақтда Корея ярим оролида ўрмонлар фақат тоғларда қолган, у ерларда ҳам кўпи қирқиб юборилган. Жанубга борган сари ўрмонлар камаяди. Водийлар ҳамда пасттекисликлар шоли, гаолян, маккажўхори, пахта экинзорлари ва мевали боғлар билан банд. Женьшень етиштиришнинг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.
Шимоли-шарқнинг ҳайвонот дунёсида ҳам ўсимлик оламидаги каби тайга ва субтропик ҳайвон турлари аралашиб кетган. Турли теографик кенгликлар ўрмонларининг йиртқич ҳайвонларидан қўнғир ва қора айиқлар, Уссури йўлбарси, ёввойи мушук, бўри, савсар, соболь, латча каби ҳайвонлар тарқалган. Сув ҳавзалари яқинида Шарқий Осиё учун эндемик бўлган ёқутсимон ит (ҳам тулкига, ҳам савсарга ўхшайди), туёқли ҳайвонлардан асл буғу, холдор буғу учрайди. Холдор буғуларнинг ёш шохидан (пантидан) олинадиган модда медицинада қўлланилади. Шунингдек, лось, елик, сув буғуси, дашт антилопаси, тоғ қуйи бор. Кемирувчилардан олмахон, қуёиларнинг маҳаллий турлари, сичқонсимонлар яшайди.
Қушлар хилма-хил ва чиройли патлари билан бир-бирларидан фарқ қилади. Улар орасида айниқса дарё, кўл бўйлари ва ботқоқликларда яшайдиган ранг-баранг патли мандаринка-ўрдак, қизилоёқ ибис, турна ва бошқалар алоҳида ажралиб туради. Ўрмонларда тустовуқларнинг бир неча тури, даштларда ту-валоқлар яшайди.
Сув ҳавзаларида балиқлар кўп ва хилма-хил. Сибирда яшайдиган балиқлар, шунингдек жанубда яшовчи балиқлар ҳам бор. Амур ва унинг ирмоқлари балиққа айниқса бой. Шимолда яшайдиган балиқ турларидан бу ерда кета, сич, налим, жануб (Ҳиндистон ва Хитой) балиқларидан илонбош, хитой окуни, зоғора балиқ ва бошқалар бор.
Хорижий Осиёнинг шимоли-шарқида турли ва кўпинча, ранг-баранг ва йирик ҳашаротлар: капалаклар, қўнғизлар ва пашшалар бор. Шў билан бирга, бу ерда ҳам Сибирь тайгасидаги каби кишилар ва чорвага катта зарар келтирувчи искабтопарлар, чивинлар кўп.



Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish