Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Афғонистондаги баланд тоғ водийси



Download 17,95 Mb.
bet58/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   108
Bog'liq
Власова1

85. Афғонистондаги баланд тоғ водийси.
ғида жойлашганлиги ҳам таъсир кўрсатади. Умуман олганда қуруқ ва ҳатто чўл иқлимли Ҳиндиқуш ва Қорақурумнинг шимолий ҳамда жанубий ёнбағирлари, ғарбий ва шарқий қисмлари-иқлими катта тафовутларга эгадир.
Ҳиндиқушнинг ғарбий қисмига шарқига қараганда ёғин анча кўп тушади, чунки бу қисмига Атлантикадан нисбатан нам ҳаво келиб туради. Бу ерда Эрон тоғлигининг пастроқ тоғ тизмалари ва платоларида сира ҳам ёғин бермайдиган ҳаво массаларидан анчагина миқдорда нам конденсацияланади. Шу сабабли Ҳиндиқушнинг шимоли-ғарбий ёнбағирларида йилига 400 мм дан 800 мм гача ёғин тушади, ёғиннинг энг кўп қисми қишга тўғри келади. Жануби-ғарбий ёнбағирларда ёғин кам, тоғ системасининг ғарбий шамоллар кириб кела олмайдиган шарқий районларида ундан ҳам кам ёғин тушади (100 мм дан ошмайди). Жанубий ва жануби-шарқий ёнбағирларда ёғин кўпроқ тушади, лекин бу ёғинни ёзги муссон шамоллари келтиради. Шу сабабли Кофиристонда йилига 700-1000 мм ёғин ёғади, ёғиннинг ёзги максимуми аниқ ифодаланган. Шимолий ва жанубий ёнбағирлардаги ёғин миқдорининг кескин фарқ қилиши Қорақурум тоғлари учун ҳам хосдир. Бу тоғларнинг жанубий ёнбағрига муссон шамоллари анчагина ёғин келтиради; Марказий Осиёнинг чўл ясси тоғларига қараган шимолий ёнбағирлари қуруқ ва унумсиздир.
Еғин миқдоридаги фарқлар қор чегарасининг баландлигига ва ҳозирги замон музликларининг қалинлигига таъсир кўрсатади. Ўртача олганда қор чегараси жуда баландда жойлашган. Жанубий Қорақурумда қор чизиғининг энг паст чегараси-4700 м. Жуда катта музликларнинг тиллари денгиз сатҳига нисбатан 3000 м дан пастроққа тушади. Қорақурум учун музликларнинг сажарасимон (дендрит) типи характерлидир. Ьаъзи музликлар узун чўзилган: Сиачен 72 км, Хиспар 61 чўзилган ва ҳоказо. Қорақурумда ер юзасининг 40% га яқин қисми фирн ва музликлар билан қопланганлиги аниқланган. Музликлар реликт характерга эга, уларнинг сақланиб туришига ҳозирги иқлим ва рельеф хусусиятлари қулайлик туғдиради. Ҳозирги вақтда музликларнинг қисқараётганлиги кузатилмоқда. Қорақурумнинг шимолий ёнбағрида музликлар жанубдагига нисбатан жуда кам майдонни қоплаган, қор чизиғи 5900 м га кўтарилади. Бунга Шимолий Қорақурумнинг Жанубий Қорақурумга нисбатан кўпроқ қурғоқчил эканлиги сабабдир. Ҳиндиқушда қор чегарасининг баландлиги 5000 м га яқин ва унда Қорақурумдаги каби катта музликлар йўқ. Бироқ баланд Шарқий Ҳиндиқуш ёнбағирларида Альп ва Кавказ тоғларидагига қараганда анча катта музликлар бор.
Температура шароитларини мунтазам кузатиш деярли ҳеч бир ерда олиб борилмаган. Албатта бутун табиий ўлка учун ҳам суткалик, ҳам йиллик амплитўдаларнинг катталиги хосдир. Бу фарқлар тоғ водийларида, тоғ тизмалари билан уралган берк сойликлар ва баланд платоларда айниқса катта бўлади. 1000- 1500 м баландликларда июль ойининг ўртача температураси + 30°С гача кўтарилади, қишда эса 0°С дан паст бўлади. 4500 м баландликкача июль ойининг ўртача тепмератураси +10°С га етади, қиш эса узоқ давом этади ва совуқ бўлади. 4500-5500 м дан баландда ҳамма вақт температура манфий бўлиб, қор ва муз тўпланади.
Ҳиндиқуш ва Қорақурум ёнбағирларидан кўпданкуп дарелар бошланади. Бу дарёларнинг бир қисми жанубга қараб оқадн ва Ҳинд дарёси ҳавзасига қарайди; шимолга оқувчи дарёлар Марказий ва Ўрта Осиёнинг оқмас (берк) ҳавзаларига киради. Сув энергиясининг катта запасларидан фойдаланилмайди, лекин дарёларнинг суғоришдаги аҳамияти жуда катта. Тоғлардан текисликка чиқаверишда йирик дарёлар бўйида воҳалар жойлашган, уларда деҳқончилик билан шуғулланувчи аҳоли зич яшайди. Ҳиндиқуш ва Қорақурумнинг катта қисми чўл бўлиб, ўсимликлари жуда кам. Ҳиндиқушнинг шарқий, Қорақурумнинг шимолий қисмлари айниқса қуп-қуруқ чўлдан иборат. Уларнинг тупроқ қатлами йўқ, тошлоқ ёнбағирлари Марказий Осиё тоғларининг баланд тоғ чўлларига ўхшаган баланд тоғ чўлларидан иборатдир. Фақат дарё водийларидаги аллювиал тупроқларда якка-якка дарахтларни ва бутазорларни учратиш мумкин. Қолган жойларда тошлоқларда ҳар ер-ҳар ерда тошлар орасидан ўсиб чиққан шувоқ, терескен ва баъзи бир.бошоқли ўтларни учратиш мумкин.
Қорақурум тоғларининг нам кўпроқ жанубий ва жануби-ғарбий ёнбағирлари 3550 м баландликкача сийрак ўрмонлар билан қопланган ёки ўсимликка бой тоғ яйловларидан иборат. Кофиристонда ҳам ўрмонлар бор. Бу ўрмонлар дарахт турларига кўра Ҳимолай ўрмонларига яқин, лекин таркибига кўра улардан анча камбағал. Бу ўрмонларда доимий яшил дуб, қарағай, Ҳимолай кедри ўсади. Ўрмонлардан юқорида бутазорлар ва бой субальп ўтлоқлари жойлашган.
Ҳиндиқушнинг шимоли-ғарби ҳар ер-ҳар ерда хандон писта ёки арча ўсадиган сийрак ўрмонлари бўлган қуруқ даштлардан иборат. Дарё водийларида ёнғоқзорлар, заранг ва бошқалардан иборат дарахтзорлар учрайди.
Воҳаларда ток, турли хил мевали дарахтлар ўстирилади, ғалла экилади: Қорақурумнинг жанубий ёнбағирларининг қуйи қисмида катта майдонларни шолипоялар эгаллаган.

КУНЬЛУНЬ-ОЛТИНТОҒ-НАНШАНЬ СИСТЕМАСИ


Бу баланд тоғ областини баъзилар Тибет тоғлигининг шимолий чекка қисми деб ҳисоблайдилар. Бироқ бурмаланишнинг палеозойда рўй берганлиги ва у билан боғлиқ ҳолда геологик тузилиши ҳамда рельефининг хусусиятлари, шунингдек географик жиҳатдан алоҳида жонлашганлиги бу территорияни муста-кил табниц бирлик деб ҳисоблашга асос бўлади.
Куньлунь системаси кенг маънода олганда икки қатор тизмалардан иборат бўлиб, бу тизмалар ғарбда бир-бири билан туташган, 84-85° шарқий узоқликда бир-биридан узоқлашиб, Цайдам сойлигини шимол ва жануб томонлардан ўраб туради. Шимолий тармоғининг Черчен дарёси водийсидан шарқдаги тармоғи Наншань номи билан юритилади.
Куньлунь тоғларининг ўзи Торим сойлигини жануби-ғарб томондай ўраб, кенгликка яқин йўналишда Тибет тоғлигининг шимолий чеккаси бўйлаб чўзилган. Бутун Куньлунь системаси учун палеозой бурмали структураларининг актив янги тектоник ҳаракатлар натижасида жуда баландга кўтарилиб қолганлиги ва кескин альп типли рельеф хосдир. Шимоли-ғарбий қисмида СССР чегараси яқинида жуда катта тоғ массивлари-Қўнғир (7719 м) ва Музтоғота (7546 м) кўтарилиб туради. Ўртача баландлиги 6000 м гача бўлган, камбар, аниқ ажралиб турган тоғ тизмасини Қорақурум тоғларидан бошланувчи дарёларнинг чуқур кўндаланг водийлари бир неча жойда кесиб ўтади.
Цайдам сойлигининг шимолий чегарасини баландлиги 5000 м дан ортиқ бўлган Олтинтоғ тизмаси ташкил этади. Сойликнинг жанубий чеккаси бўйлаб музликлар билан қопланган баланд Пржевальский тизмаси кўтарилган, Куньлуннинг энг баланд чўққиси (7723 м) шу тизмада жойлашган. Пржевальский тизмасннинг шарқдаги давоми ҳисобланган тизмаларнинг баландлиги 5000-6000 м. Ўрта Куньлунь Қорақурум билан бирга Осиёнинг бош сувайирғичининг бир қисмини ташкил этади.
Цайдам сойлиги ўз атрофини ўраб олган тоғ тизмаларидан деярли икки баробар паст (2700-3000 м) жойлашган. Бу тектоник ботиқнинг ясси таги мезозой ва кайнозойнинг чўкиндн жинслари билан тўлган, шўрхок ерлар, оқмас кўллар бор, бу кўллар орасида энг каттаси кукунор кўли.
Бу бутун тоғлик ўлка учун рельефининг кам парчаланганлиги, нуроқ материалларнинг жуда кўп тўпланганлиги хос бўлиб, нуроқ жинслар тоғ тизмаларини гўё кўмиб юборгандек, туюлади, эрозия процесслари заиф ривожланган.
Қуньлунь тоғларидаги қурғоқчилик ғарбдан шарққа томон кучайиб бориб, ўрта қисмида максимум (энг юқори) даражага етади ва шарққа томон бир оз юмшайди. Шарққа томон қурғоқчиликнинг камайиши Наншанда ҳам кузатилади. Шу сабабли Куньлуннинг ғарбий ва ўрта қисмларида баландлик минтақалари яхши ифодаланмаган, тоғларнинг этагидан катта баландликларгача тоғ чўл ва даштлари кўпчиликни ташкил этади, қор чизиғи баъзи жойларда 5900 м баландликкача кўтарилади. Шарқда игна баргли ўрмонлар пайдо бўлади, альп минтақаси жуда аниқ ифодаланган, қор чизиғи баъзи жойларда 4500 м гача пасаяди. Музликлар, айниқса Наншанда, кўп дарёларга сув бериб туради. Ҳайвонот дунёси бойиб, водийларда экинзор ва боғлар пайдо бўлмоқда.
ТИБЕТ ТОҒЛИГИ
Тибет тоғлиги табиий шароити жуда ҳам ўзига хос бўлган табиий географик областдир. Табиатнинг бир бутунлиги, даставвал, орографик яхлитлигига боғлиқ. Тибет дунёдаги энг катта ва энг баланд тоғлик бўлиб, уни баланд тизма тоғлар ўраб ва Осиёнинг бошқа қисмларидан ажратиб туради.
Тибет тоғлигининг шимолий чегараси Куньлунь системасига кирувчи тоғ тизмаларининг этаги ҳисобланади. Жанубда ва жануби-ғарбда тоғликнинг чегараси Ҳимолай тоғларининг шимолий этаги бўйлаб ўтади. Шимоли-ғарбда Тибетни Помир-Қорақурум тоғ тугуни ўраб олган. Тоғликнинг шарқий чегараси деб Синатибет тоғларининг шарқий этаги қабул қилинган. Бу жуда катта территориянинг ҳамма қисми учун катта абсолют баландлик ва тоғ чўл ҳамда тоғ чала чўл ландшафтларининг энг кенг тарқалганлиги хосдир.
Тибет тоғлиги палеозой, мезозой ва кайнозой бурмали ҳосилаларидан таркиб топган, лекин рельефининг таркиб топишида неоген ва антропоген даврларида рўй берган вертикал ҳаракатлар энг муҳим роль ўйнаган. Кайнозой эраси ўрталарида ҳозирги Тибет тоғлиги ўрнида баландлиги денгиз сатҳи билан тенг бўлган территория мавжуд эди. Умумий кўтарилиш Тибет тоғлиги билан Баланд Осиёдаги тизмаларнинг ҳосил бўлишига олиб келди ва иқлимнинг фақат Тибетдагина эмас, балки бутун Марказий Осиёда қуриб кетишига сабаб бўлди. Тибетнинг кўтарилиши ҳар асрда 1 метрдан ортиқ тезлик билан ҳозирги вақтда ҳам давом этяпти.
Ҳозирги рельефнинг вужудга келишида кўтарилиш. ва у билан бирга рўй берган ёрилишлардан ташқари, эрозион процесслар ва ундан кейин иқлимнинг қурғоқчиллашиб бориши билан чўл шароитидаги нураш, денудания ҳамда шамол иши тобора катта родь ўйнай борган. Плейстоцен охирида Тибет тоғлигини муз қоплаган, кейин муз эриши натижасида сув босган. Дастлабки даврларда Тибет тоғлигини муз қоплаши ҳоллари бўлган эмас, чунки у теварак-атрофдаги тоғ тизмаларига нисбатан секинроқ кўтарилиб, плейстоцен ўрталарида ҳам қор чизиғигача кўтарила олмаган. Плейстоцен охирига келиб тоғ кўтарилиши тезлашди ва Тибетда муз қопламлари вужудга келди. Бу музлар эриши натижасида кўпдан-кўп кўл котловиналари сувга тўлди. Шундан кенинги иқлимнинг қурғоқчиллашиши натижасида кўллар майдони қисқариб, улар суви шўрланди.
Тибет тоғлиги аввало структураси (тузилиши) ва рельефига кўра каттагина ички тафовутларга эга.
Марказий ва Ғарбий Тибет (Чангтан) ўрта ҳисобда 4500- 5000 метрдаги бир хил баландликда кўтарилган бўлиб, тепалари силлиқланиб қолган тоғ тизмалари ҳамда ғовак жинслар билан тўлган ёки оқмас кўллар эгаллаган тектоник ботиқлардан иборат бир хил манзарали жойдан иборат. Шарқий Тибет (Сикан) учун эса ер юзасининг кескин тектоник ва эрозион парчаланиб кетганлиги хосдир. Параллел жойлашган баҳайбат тоғ тизмаларини жуда катта дарасимон водийлар бир-биридан ажратиб туради. Бу водийларда материкнинг энг катта дарёлари-Хуанхэ, Янцзи, Меконг оқади.
Шарқий Тибетнинг шимолий қисми совет географик адабиётида Синатибет тоғлари номи билан юритилади. Юқори Янцзи водийсидан жанубга томон унча баланд бўлмаган, лекин рельефи жуда парчаланиб кетган Юньнань тоғлиги бошланади. Бу тоғлик шарқда пасаяди ва Шарқий Осиё территориясида давом этади.
Тибет тоғлигида гейзерлар ва қайноқ булоқлар, шимоли-ғарбий қисмида эса сўнмаган вулканлар бор.
Тибетнинг жанубий чеккаси бўйлаб баъзан умумий ном билан Трансҳимолай деб аталадиган тизма тоғлар системаси кўтарилиб туради. Бу тоғлар Ҳимолай тоғларидан Брахмапутра (Цангпо), Сатлеж ва Ҳинд дарёларининг кенг бўйлама водийлари орқали ажралган. Ҳозирги вақтда бу тоғлар тектоник жиҳатдан Ўрта денгиз минтақаси билан Ҳиндистон платформаси оралиғидаги бурмаланган букилманинг оралиқ зонаси деб қаралади. Юқорида қайд қилиб ўтилганидек, Ҳимолай тоғлари Ҳиндистон платформасининг чеккасидир. Трансҳимолай системасидаги энг баланд тизмалар чўққиларининг баландлиги 7000 м дан ошади. Тибет тоғлигигақараган ёнбағирлари қия, парчаланган (нуроқ) жинслар қоплаяиб ётади. Нам кўпроқ тушадиган жанубий ёнбағирлар эрозия оқибатида пасти баланд бўлиб кетган. Трансҳимолай тоғлари орасида Цангпо дарёси ирмоқларидан бирининг водийсида 3650 м баландликда Лхаса шаҳри жойлашган.
Тибет жуда баландда ва атрофи тизмалар билан ўралган бўлганлигидан ёғин кам ёғади, ҳаво қуруқ, сийрак бўлади, ҳаво сийраклигидан йилнинг катта қисми совуқ келади, температура кескин ўзгариб туради, кучли шамоллар тез-тез бўлиб, кўпнича бўроиларга айланади. Иқлимнинг бу барча хусусиятлари Тибетнинг ички, асосан шимолий, ғарбий ва марказий районларида кўзга айниқса яққол ташланиб туради.
Тибетга ўрганмаган киши учун бу ернинг сийрак ҳавоси кишига жуда оғир таъсир қилади, аммо маҳаллий аҳоли ҳамда ҳайвонот дунёси бунга яхши мослашиб олган. Ўлканинг катта қисми учун хос бўлган ҳавонинг қуруқлиги ҳам организмга ёмон таъсир кўрсатади. Ҳавонинг қуруқлиги таъсирида баъзи ўсимликлар шу даражада ,қуриб қоладики, қўл теккизилса, кукун бўлиб қстади. Қишда ҳаво қуруқ бўлиши билан бирга жўда совуқ бўлади, натижада ундан маҳаллий аҳоли ҳам катта зарар кўрадитери ва тирноқлар ёрилиб-ёрилиб кетади.
Ёғин миқдори Тибетнинг ғарбий қисмида 250 мм дан ошмайди, ёғин бутун ёз ойларида кўпинча қор тарзида ёғади. Илиқ давр жуда қисқа бўлиб у ҳам қора совуқлар таъсирида бўлиниб туради. Ёз ойларининг ўртача температураси +10, +16°С, лекин куннинг энг иссиқ вақтида ҳаво +30°С гача қнзиши мумкин. Шу билан бирга тунда температура 0° дан пастга тушиши ҳам мумкин. Қиш узоқ давом этади ва қаттиқ совуқ бўлади,-35°С гача бўлган совуқ узоқ туради. Қор қоплами ҳосил бўлмайди, тупроқ чуқур музлайди, кўп йиллик музлоқ қатлам сақланади. Дарё ва кўллар узоқ вақтгача музлаб қолади, қаттиқ совуқ бўлганда ҳатто гейзерлар атрофида ҳам устунга ўхшаш музлар пайдо бўлади, муз ичида эса қайноқ сув отила беради.
Шарққа ва жанубга томон иқлим шароити анчагина ўзғаради: намлик ортади ва температура кўтарилади. Бунга сабаб шуки, бу районларга ёзда водийлардан ва тоғ тизмаларининг пастроқ ерларидан муссонларнинг намга тўнинган тропик ҳавоси кириб келади. Тибет жанубда жойлашганлиги ва умумий пасайиши туфайли қиш бир оз юмшайди. Шу сабабли Тибетнинг жанубида ўлканинг энг сернам ва илиқ районлари жойлашган. Лхасада йиллик ёғин миқдори 500 мм га яқин. Лекин ёғин миқдори йилдан-йилга ўзгариб туради. Ёз ойларининг ўртача температураси +16, +17°С, қиш ойларининг ўртача температураси 0°С атрофида бўлади. Жануби-шарққа борилган сари температура деярли ўзгармайди, лекин йиллик ёғин миқдори 800- 1000 мм гача кўпаяди.
Тибет тоғлигининг айрим қисмлари рельефи ва иқлимидаги тафовутлар уларнинг оқар сувларида, тупроқлари, ўсимликлари ҳамда ҳайвонот дунёсининг турларида ўз ифодасини топган. Бироқ Тибет территориясида таркиб топган иқлимдаги тафовутларнинг энг муҳим оқибати дарёлардаги фарқдир. Тибетнинг антропоген даврида иқлими қуруқлашган ғарбий, шимолий ва марказий районларида дарёлар қуриган, камайиб кетган ва ало-ҳида-алоҳида ички оқим ҳавзаларига бўлиниб қолган. Ўлканинг Осиёнинг энг йирик дарёлари бошланадиган шарқий ва жанубий қисмлари Тинч ва Ҳинд океанлари ҳавзаларига қарайди.
Тибет тоғлигида қолдиқ кўллар кўп бўлиб, улардан кичик дарёлар бошланиб, бошқа кўлларга қуйилади. Кўп кўлларнинг суви шўр, ўзлари саёз, сув сатҳи фаслдан-фаслга ва йилдан-йилга анчагина ўзгариб туради. Деярли барча кўлларнинг майдони ҳозирги вақтда тўртламчи давр бошларидагига қараганда кичрайган. Кўп кўллар қуриб қолган ва шўрхокларга ёки шўр ботқоқликларга айланиб кетган. Тоғликнинг энг катта кўллари 4500 м га яқин баландликда жойлашган. Булар Селлинг, Намцо ва Лхасадан жанубдаги Ямдок кўлларидир. Тибет кўлларида турли хил туз запаслари жуда кўп, маҳаллий аҳоли қадимдан улардан туз қазиб олади. Кўпчилик кўллар балиққа бой.
Дарёлар, юқорида айтиб ўтганимиздек, тоғликнинг ғарбий ва марказий қисмларида деярли йўқ. Бор жилғалар ҳам камсув ва қисқа. Йирикроқ дарёлар шимолда бўлиб, музликлар билан қопланган баланд тоғлардан оқиб тушади. Лекин улар ландшафтда катта роль ўйнамайди.
Жануб ва шарқда манзара тамомила бошқача. Осиёнинг деярли ҳамма йирик дарёси шу ерлардан бошланиб, яхши ишланган кенг водийларда ёки тор дараларда оқади. Даралар Ти-бет тоғлигининг шарқий қисми учун айниқса хосдир, бу ерда ер юзаси чуқур даралар билан жуда ўйилиб кетган.
Тибетнинг энг серсув дарёси-юқори Брахмапутра (Цанг-по), бу дарёда 3000-3500 м баландликда кема қатнаши мумкин. Цангпо водийси тибетдаги қадимги маданият ва деҳқончилик маркази.
Иқлим қурғоқчил бўлганлиги сабабли Тибетда қор чизиғи жуда баландда-5500 ва ҳатто 6000 м (экватордагидан ҳам баланд)да жойлашган бўлса ҳам музликлар, айниқса ғарбда ва жанубда кўп. Жанубда музликларнинг кўп бўлишига баландликдан ташқари ёғин миқдорининг кўплиги ҳам ёрдам беради. Шарққа томон борган сари тоғларнинг пасайиши билан бирга музликлар sa доимий қорлар миқдори ҳам камаяди.
Тибетнинг бир хил манзарали баланд тоғ қуруқ даштлари, ўтлоқлари ва чўллари орасида музликлар, доимий қорлар, кўл ва шўрхоклар оқ ёки ҳаво ранг доғлар каби кўзга ташланиб туради. Фақат шарқий ва жанубий районларда ёғин миқдорининг кўпайиши билан водийларда ўрмонлар ва бой маданий ўсимликлар пайдо бўлади. Лекин бу районларда ҳам сувайирғичлар бир хил манзараси билан дарё водийларидан кескин ажралиб туради. Тибетнинг катта қисми учун флоранинг камбағаллиги ва ўсимлик қопламининг туташ эмаслиги хосдир.
Тибетнинг марказий ва ғарбий районлари ўсимликларга айниқса камбағал: бу ерлар ландшафтида илдиз системаси яхши ривожланган паст бўйли кўп йиллик ўсимликлар учрайдиган баланд тоғ чўллари кўпчиликни ташкил этади. Ўсимлик бутунлай ўсмайдиган тошлоқ ерлар мавжуд. Кичик жилғалар бўйида чирқаноқ Куриль чойи буталари ва қўнғирбош, ёввойи арпа ва тоғларда 5000 м баландликкача бўлган жойларда баъзи бир хил чаловлар ўсади. Ботқоқ- босган ерларда чаловлар оиласига кирувчи ўсимлик-Тибет тўнғиз сирти ўсади. Унинг барги қаттиқ бўлиб, мустаҳкам чим ҳосил қилади.
Тибетнинг чўл ерлари хилма-хил ҳайвонларга бой бўлиб, улар асосан туёқлилар ва кемирувчилардан иборат. Улар бу ернинг қаттиқ иқлим шароитига яхши мослашиб олишган ва совуқ чўлда топиш мумкин бўлган озгина озуқа билан тўлиқ қаноатланишади. Тибетнинг энг ажойиб ва ўзига хос ҳайвони бўлган қўтос баланд тоғ шароитида ўзини яхши ҳис қилади, аммо текислик шароитини ва намроқ иқлимни кўтара олмайди. Қўтос ёввойи ҳолда ҳам, хонаки ҳолда ҳам учрайди. У Тибет тоғлиги аҳолиси учун энг қимматли ҳайвон. Тибетда яна ада, оронго книиги, кианг деб аталадиган ёввойи эшак, тоғ қўйи, кабарга (Moschus moschiferus) кенг тарқалган.
Кемирувчилардан оддий пишчуха, суғур, сичқонлар, қуёнлар кўп тарқалган. Улар тоғликнинг совуқ шароитига мослашиб, инларини ер остнга қуради. Ер ости инларида баъзи бир йирт-қичлартулки, савсар, латча ҳам яшайди. Тибетнинг характерли йиртқич ҳайвони пишчухахўр айиқдир (Ursus arctos pruinosus). Қизиғи шундаки, ер ости инларида Тибетнинг фақат сут эмизувчиларигина эмас, балки қишда учиб кетмайдиган баъзи бир қушлар ҳам яшайди.
Жанубий Тибетда чўл ва баланд тоғ даштлари ландшафтлари фақат сувайирғичлардагина сақланиб қолган. Дарёлар водийларида, айниқса Цангпонинг кенг водийсида анча бой ва Хилма-хил табиий ҳамда маданий ўсимликлар пайдо бўлади. Водийларда бошоқли ўсимликлар ўсган ўтлоқлар, тол, терак, тис ўсадиган тўқайлар билан алмашиниб келади.
Ц ангпо дарёси ва унинг ирмоқлари водийларида жойлашган аҳоли пунктлари атрофларида ғалла ва сабзавот-полиз экинлари экиладиган ҳайдалган ерлар кўп. Лхасада мевали боғлар, гулзорлар кўп. Шарққа борилган сари ўсимликлар бойиб боради, ўрта минтақа игна баргли дарахтлари ўсадиган ўрмонлар пайдо бўлади, жануби-шарқда бундай ўрмонларга баъзи бир хил субтропик дарахт ва буталар аралашади. Синатибет тоғлари ва Юньнань тоғлиги ёнбағирларида тропикларнинг баъзи бир хил доимий яшил ўсимлик турлари учраб турадиган игна баргли ва кенг игна баргли аралаш ўрмонлар сақланиб қолган.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish