56. Тюрингия ҳавзасининг куэста ландшафти. Заале дарёси водийси (автор фотоси).
Иқлимнинг континенталлиги Чехия массивининг ички қисми ва Тюрингия ҳавзасида янада ортади. Прага шаҳрида энг совуқ ойнинг ўртача температураси 0°С дан бир оз паст, энг иссиқ ой + 19°С. Йиллик ёғин миқдори атиги 500 мм, қишда унинг анчагина қисми қор тарзида тушади.
Барча тоғ массивларининг ғарбий ёнбағирларида, ҳатт шарқда ҳам йилига 1000 мм га яқин, айрим ҳолларда бундан ҳам ортиқроқ ёғин тушади. Шарқий ёнбағирларда ёғин миқдори кескин камаяди. Тоғларда температура ёзда ҳам, қишда ҳам нисбатан паст, масалан, Гарц тоғида январнинг ўртача температураси-3,5°С, июлнинг ўртача температураси +10° дан +11°С гача бўлади. Шимолий чекка тоғ массивларининг ёнбағирларида, айниқса уларнинг тепасида иқлим совуқ. Муттасил сернам кучли ғарбий шамоллар эсади, тез-тез туман тушади, ҳаво сербулут бўлади. Қишда қор қалин тушади ва қор (қоплами олти ойгача сақланиб туради. Бундай иқлим Гарц ва Судет тоғлари учун характерлидир. Бироқ анча жануб ва ғарброқда жойлашган Шварцвальд тоғида ҳам қиш тўрт ойгача давом этади ва Юқори Рейн текислигида дала ишлари бошланиб, кўп ўсимликлар гуллаганда ҳам тоғ тепалари оппоқ қор билан қопланиб ётади.
Ў рта Европа тоғлари ва текисликлари областида дарё тармоқлари зич. Баъзи дарёлар бошдан-оёқ шу областдан оқиб ўтади ва улар режими областнинг ўзидаги рельеф ҳамда иқлям шароитига боғлиқдир. Бундай дарёларга Франциянинг йирик дарёларидан Сена (узунлиги 780 км) ва Луара (узунлиги 1010 км) ҳамда унинг кўпдан-кўп ирмоқлари, Сона ва Рейннинг баъзи ирмоқлари киради. Бу дарёлардан кўпининг сув сарфи биртекис бўлиб, шарққа томон тоғ массивларидаги қор эриши муносабати билан бу режим бир оз мураккаблашади. Дарёлар катта транспорт аҳамиятига эга ва уларда йил бўйи кемалар қатнай олади.
Бошқа дарёлар баланд тоғли районларда, область территориясидан ташқарида бошланади ва уларнинг ўрта ҳамда қуйи қислигина областдан оқиб ўтади. Бу дарёлар режимида альп тоғларининг таъсири сезилиб туради. Булар Альп тоғларидан бошланадиган Рейн ва Рона дарёлари ҳамда бош ирмоқлари
Пиреней тоғларидан сув йиғадиган Гаронна дарёсидир. Гаронна дарёсида йилнинг барча фаслида сув кўпаяди, лекин баҳордатоғлардаги қорлар эриши натижасида ва кузда кучли жалалар таъсирида дарё суви айниқса тўлибтошиб кетади. Дарё сувининг бундай кўтарилиши қисқа вақт бўлиб, жуда тез тугайди.
Ўрта Европа текисликларининг деярли барча дарёлари ва уларнинг кўпгина ирмоқлари областнинг шарқий қисмидан бошланади. Судет тоғларидан-Эльба (Лаба), Чехия массивидан-Эльбанинг энг катта ирмоғи-Влата оқиб тушади. Швабия ва Франкония Юраси платоларидан Рейннинг ўнг ирмоқларинеккар ва Майн ҳамда Юқори Дунайнинг баъзи ирмоқлари бошланади. Тюринген Ўрмони тоғларидан Везер дарёси, Судет тоғларининг жануби-шарқий чеккасидан-Одер дарёси оқиб тушади; Одернинг йирик ирмоғи-Варта Ўрта Польша қирларидан бошланади. Бу дарёларнинг катта қисми юқори оқимида тоғ дарёси характерида бўлиб, катта гидроэнергия запасларига эга. Энг кўп сув сарф қилиш даври баҳорга тўғри келади; бу-қорларнинг эриши билан боғлиқ, бироқ баъзан ёмғир кўп ёққанда ҳам дарё суви қисқа вақт кўпайиб кетади.
Кўп дарё системалари каналлар орқали ўзаро туташтирилган, бу эса дарёларнинг кема қатновидаги аҳамиятини оширади. Айниқса йирик каналлар Рейнни Сена системаси билан, Луарани Сона системаси билан ва Майнни юқори Дунай ирмоқлари билан боғлайди.
Қадимги вақтларда кўриб чиқилаётган бутун область территориясини бепоён, ўтиб бўлмас ўрмонлар қоплаб олган бўлиб, римликлар бу ўрмонларни герцин ўрмонлари деб атаганлар Улар одамлар Жанубий Европадан Европанинг марказий ва шимолий қисмларига кириб келиши учун анча вақт ўтиб бўлмас тўсиқ бўлиб турган. Сидирға ўрмон қоплами орасидаги айрим кичик жойларгина, афтидан, ҳамма вақт ўрмонсиз яланг ер бўлган. Булар Юқори Рейн ва Полаб тёкисликлари ҳамда Тюрингия ҳавзасидаги лёсс билан қопланган кичик-кичик районлардир. Лёссли ерларда қоратупроқсимон тупроқлар ҳосил бўлган ва дашт типидаги ўсимликлар ўсган. Биринчи навбатда ана шу жойлар шудгор қилиниб, экин экилган.
Ўсимлик қопламининг ҳозирги манзараси бундан бир неча аср аввалгидагидан жуда бошқача. Аҳоли сонининг бетўхтов ўсиши ва тобора янгидан-янги ерларнинг ҳайдалиб экин экиш учун фойдаланилиши ўрмонларнинг ниҳоятда қисқариб кетишига сабаб бўлган. Ҳозирги вақтда табиий ўрмонлар асосан тоғ массивларининг ёнбағирларида сақланиб қолган, бунинг устига улар барча тоғ ёнбағирларида ҳам учрайвермайди. Ёнбағирларнинг қиялиги ва тоғларнинг унча баланд эмаслиги аҳолининг бу ерларда ўрнашиши ҳамда ерларни ҳайдаб экин экишига имкон бермаган. Шу сабабли кўпгина тоғ массивларида аҳоли яшаш жойларининг ва маданий ўсимликларнинг юқори чегараси анча баланддан ўтади. Тоғларнинг ўрмонлар чегарасидан юқоридаги баланд қисмларидан аҳоли қадимдан ёзги яйлов сифатида фойдаланиб келган. Кўп асрлардан бери мол боқиб келиниши ўрмонларнинг ишдан чиқиб қолиши ва қирилиб кетишига ҳамда улар юқори чегарасининг ўрта ҳисобда 150-200 м пасайишига олиб келган. Кўп районларда ўрмонлар сунъий тикланмоқда. Бироқ кенг дарахтлар ўрнига одатда табиий шароитга чидамлироқ бўлган бир хил игна баргли дарахтлар экилмода.
Атлантика соҳилининг Бретань ярим оролидан жанубдаги қисмида одатда ўрмонлар учрамайди. Бу ерда аксари эрикадошлардан иборат довмий яшил бутазорлар устун туради ва улар Арморикан массивининг тепаликларини қоплаб ётади.
Жанубда Лангедок тарихий области ва Рона пасттекислигида ўрта денгиз бўйи типидаги ўсимлик ва тупроқ қоплами учрайди. Улар Рона пасттекислиги бўйлаб шимолга анча узоқ кириб боради ва Севенна тоғлари ёнбағрининг пастки қисмларида учрайди. Бу районларучун ладанник (Cistus monpeliensis), тимьян (Thumas vulgariss), лаванда ва бошқа хушбўй буталар ўсадиган гарига типидаги бутазорлар характерлидир. Шунингдек, доимий яшил дубзорлар ҳам учрайди, лекин улар деярли ҳамма жойда кўплаб кесиб юборилган.
Пасттекислик ва сертепа текисликларда Франциядан то Чехословакиягача одатда аҳоли зич жойлашган бўлиб, ерлар деҳқончиликда фойдаланилади. Бук ва қишки дуб ўрмонлар ўрнида экинзорлар, боғлар тарқалган; шунингдек, йўллар ёқасига, аҳоли пунктлари атрофига ва ҳайдалган ерлар чеккасига дарахтлар экилган. Бунёд этилган бу дарахтзнорлар текисликлар ва Франция тоғ массивларининг қуйи қисмлари учун айниқса характерлидир; бу ерда сунъий дарахтзорлар бокажалар деб аталади. Бокажалар ландшафти Париж ҳавзаси, Луара пасттекислиги ва Марказий нмассив ёнбағрининг қуйи қисмлари учун характерлидир. Аквитанияда дуб ва каштан ўрмонлари ўрнида денгиз бўйи қарағайи (Pinus maritima) ўрмонлари бунёд этилди. Ўрмон массивлари денгиз бўйининг Ландалар деб аталадиган дюнали полосасида айниқса каттадир. Бу ерда қумларни мустаҳкамлаш учун қарағай ўтган асрлардан бошлаб экилган. Аквитаниянинг қарағай ўрмонлари ёғинлардан гарчи катта зарарланган бўлсада, улар Франциянинг энг сер ўрмон районлигича қолди.
Маданий ўсимликлар ва аҳоли пунктлари ҳам тоғ ёнбағри бўйлаб кўтарилиб, кенг баргли ўрмонлар ўрнини тобора эгаллаб бормоқда. Кучли парчаланган рельефли тоғ массивлари шварцвальд, Вогеза, Гарц ва Рудали тоғлар (бу тоғларда қия ёнбағирли тизмалар кенг водийлар билан алмашиниб келади) да аҳоли зич жойлашган ва ўрмонлар кесилиб кетган. Аҳоли пунктларининг юқори чегараси 1000 м гача кўтарилади ва ундан ҳам ортади. Тоғли районлардаги водий ва сойликларда аҳоли айниқса қалин. Бу ерларда табиий ландшафт ўрнини аллақачон маданий ландшафт эгаллаган бўлиб, дала ва боғлар орасида кичик-кичик ўрмонлар учрайди; бу ўрмонлар асосан маданий ўрмонлардир. Фақат тоғ тепаларидагина у ербу ерда тўқ ель-пихта ўрмонлари сақланиб қолган.
Рельефи бир хил ва кам парчаланган, оқар сувлари жуда сийрак юзаларда ўрмон ўсимлик қоплами ҳануз сақланиб қолган. Рейн Сланец тоғлари ҳамда Арденна ва Орденвальд платоларида катта ўрмон массивлари бор. Судет, Чехия Ўрмони ва Шумава тоғларини ҳозиргача қалин ўрмонлар қоплаб ётибди.
Область доирасида ўрмонларнинг юқори чегараси тоғларнинг географик ўрни ва инсон таъсирига қараб ўзгаради. Бу чегара Марказий массивда энг баланддан ўтади ва (1600 м), Вогеза ҳамда Шварцвальд тоғларида 1200-1300 м га тушиб қолади; .бунга асосий сабаб антропоген омилдир. Чехия массивининг чекка тоғларида ҳам ўрмонлар чегараси 1200-1300 м дан ўтади, бирақ бу ерда чегара табиий шароитга боғлиқдир. Тоғларнинг субальп минтақаси учун дарахтлар эгри-бугри ўсган ўрмонлар, тоғ ўтлоқлари ва торф ботқоқликлари характерли.
Ўрмонлар кесилиши натижасида ёввойи ўрмон ҳайвонлари ҳам қирилиб кетган ёки чиқиш қийин бўлган тоғли районларга кетган. Областнинг дастлабки фаунаси қўшни ўрмонли областлар фаунасидан фарқ қилмаган, бироқ ўрмонлар кесиб юборилган сари унинг состави ҳам жуда ўзгара борган. Кўплаб ҳайвонлар ёки деярли бутунлай тугаб кетган, ёки ярим хонаки ҳолда парк ва қўриқхоналарда сақланиб қолган. Бўри, силовсин, ўрмон мушуги деярли ҳеч қаерда учрамайди, бироқ тулки билан бўрсиқ анча кўп. Қўриқхона ва паркларда буғу, косуля (бу ҳам буғунинг бир тури) ва асл буғу яшайди. Ўрмон ҳайвонлари йўқолиб хетиши билан бирга баъзи дашт фаунаси турлари кенг тарқалган; дашт ҳайвонлари яланг майдонлар кенгайган сари тобора кўплаб кириб келган. Булар, аввало, турли хил кемирувчилардала зараркунандаларидир. Улар кўпайиб, ўзйнинг Дастлабки ареалидан анча ташқарига ҳам тарқалган.
Қушларнинг Европа ўрмонларига хос деярли барча турини: каклик, чил, лойхўрак, ўрмон лойхўраги ва бошқаларни учратиш мумкин. Сайроқи қушлар ва сув қушлари жуда кўп.
Францияда, айниқса унинг жанубий районларида ўрта денгиз бўйи фаунасининг баъзи вакиллари тарқалган. То Нормандияга қадар зах жойларда ва сув ҳавзалари яқинида учрайдиган генетта бунга мисол бўла олади. Франция жанубий қисми фаунасининг ўзига хос хусусиятларидан бири-судралувчилар ва сувда қуруқликда яшовчиларнинг кўплигидир. Бу хусусияти билан у Ўрта Европанинг бошқа қисмларидан фарқ қилади ва рта денгиз бўйига ўхшаб кетади.
АЛЬП ТОҒЛАРИ ВА АЛЬПЁНИ РАЙОНЛАРИ
Альп табиий ўлкасига табиий шароити турли хил бўлган районлар киради. Лекин бу районларнинг ҳаммаси ҳам генетик (пайдо бўлиш) жиҳатдан Альп тоғлари билан жуда боғланган, бу ҳол уларни битта табиий географик ўлкага бирлаштиришга имкон беради. Бу ўлкага Альп тоғлари системасининг ўзидан ташқари тоғ олди платолари, Альп тоғларидан шимолда жойлашган ва Альп тоғлари системасининг олд тоғ тизмаси бўлган Юра тоғлари; Альп тоғларининг жанубий этагига ёндош жойлашган Падан пасттекислиги киради. Бу пасттекислик Альп тоғлари олдининг чўкиши натижасида ҳосил бўлган.
Альп тоғлари жуда мукаммал ўрганилган. Турли мамлакатларнинг олимлари ўтган асрнинг ўрталаридан бошлаб Альп тоғларини узоқ вақт давомида мукаммал ва ҳар томонлама ўргандилар. Альп тоғлари мисолида Европадаги кайнозой тоғ системаларининг тузилиш хусусиятлари ўрганилди, тўртламчи давр тоғ музликларининг хорижий Европада қабул қилинган схемаси яратилди, тоғ иқлими ва ўсимликларининг хусусиятлари ва қонуниятлари ўрганилди. Альп тоғларида ўтказилган тадқиқотларнинг кўп натижалари кейинчалик бошқа тоғ системаларига жорий цилинди. Альп тоғлари географияни ва унга яқин бўлган фанларни ривожлантириш учун жуда бой материал берди.
Альп тоғлари табиий географик ўлкасида Швейцария ва Австрия жойлашган. Областнинг шимолий қисмлари Германия Федератив Республикаси, ғарбий қисмлари Франция, жанубий қиймлари Италия территориясида жойлашган. Альптоғларининг шарқий тармоқлари Венгрияга, жануби-шарқий тармоқлари Югославияга кириб борган. Баъзан Альп тоғларининг турли қисмларини Швейцария Альп тоғлари, Франция Альп тоғлари, Италия Альп тоғлари, ва х.к. деб ҳам атайдилар. Бироқ Альп тоғларининг айрим қисмларини сиёсий жиҳатдан қайси давлатларга қарашлиги билан аташ табиий жиҳатдан фарқланишига тўғри келмайди.
Ўлканинг геологик тузилиши, орографияси ва геоморфологик хусусиятлари жуда хилма-хил. Альп тоғларининг ўзи Ўрта денгиз бўйида Апеннин тоғларига чегарадош бўлган Денгизбўйи Альп тоғлари системасидан бошланади. Сўнгра бу тоғлар Фран-ция билан Италия чегараси бўйлаб меридиан йўналишида чўзилиб, Кот ва Грай Альп тоғлари деб аталади. Улар кристалл жинслардан тузилган, жуда баланд кўтарилган. Айниқса Пельву (4103 м), Гран-Парадизо (4061 м) массивлари ва Франция, Италия, Швейцария чегарасида жойлашган энг баланд (4810 м) беш бошли Монблан алоҳида ажралиб туради. Альп тоғларининг бу қисми Падан пасттекислигига тик тушган, тоғ олди қирлари ҳосил қилмайди ва шунингучун, шарқ томондан айниқса баланд кўриниб туради. Ғарбда эса кристалл жинслардан тузилган баланд массивларни оҳактошлардан иборат бўлган ўртача баландликдаги тизмалар ўраб олган. Бундай тизмалар одатда Альп олди тизмалари дейилади.
Альп тоғлари Монблан массивидан шарқ томонга кескин бурилади ва Швейцария территориясида ўртача баландлиги энг баланд бўлади. Бу ерда кристалл жинслар ва оҳактошлардан тузилган икки қатор параллел йирик тоғ тизмалари чўзилган. Берн Альпи ва Пеннин Альпи тоғлари айниқса катта, буларни бир-биридан юқори Рона дарёсининг бўйлама чўзилган водийси ажратиб туради. Тоғларнинг бу қисмида жуда катта ва музликлар билан қопланган Юнгфрау ҳамда Финстераархорн (4000 м дан ортиқ), Вейсхорн ва Маттерхорн (3000 м дан ортиқ) мас-
Do'stlaringiz bilan baham: |