Ойлик мавзу: Ўзбекистон менинг Ватаним
Гурух:
|
____________________номли кичик гурух_
|
Хафта мавзуси
|
Мен ва менинг боғчам
|
Давр
|
Сентябр ойининг 1 хафтаси
|
Ривожланиш сохалари бўйича мақсадлар
|
Жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши
|
Маданий гигиеник кўникмаларни шакллантириш, мустақил қўл, юз, тишларини ювиб, сочиқдан фойдаланишни ўрганиш.
|
Ижтимоий-хиссий ривожланиш
|
Болалар билан мустақил ўйнаш ва катталар билан мулоқот қилиш, ўз тенгқурлари билан ўйнаш.
|
Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари
|
Ўзи мулоқотда ўз нутқини аниқ ва равон айта билиш
|
Билиш жараёнининг ривожланиши
|
Атроф мухитдаги қизиқишиши, дунёга бўлган қизиқишини кўп ва камлигини ўрганиш.
|
Ижодий ривожланиш
|
Ақлан тўғри расмлардан фойдаланиш
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ривожланиш марказлари
|
Таълим-тарбиявий фаолият
|
Душанба
|
Сешанба
|
Чоршанба
|
Пайшанба
|
Жума
|
Ресурслар, иловалар
|
Эркин фаолият
|
Қуриш-ясаш ва математика
|
Кубик ва ғиштчалардан “Боғча қурамиз”
|
|
|
|
|
Кубик. ғишт ва ярим ғиштчалар, ёғочдан ғиштчалар,1-3 гача бўлган карточкалар, саноқ чоплар, турли хил ўйинчоқлар
|
Сюжетли-ролли ўйинлар ва драммалаштириш
|
Ўйин: “Келинглар танишамиз”,”
|
Ўйин: ”Болалар боғчаси”
|
“Менинг гурухим”
Мавзусидаги расмлар тўплами
|
Нутқ ва тил
|
|
|
“Менинг гурухимдаги жихозларим”
|
|
|
хар хил ўйинчоқлар, гурухдаги жихозлар
|
Фан ва табиат
|
|
|
|
Хона гуллари билан таништириш.
|
Тўрт хил фасллар суратлари ва кийимлари,
Турли хилдаги тувакдаги гуллар
|
Санъат маркази
|
Расм: Байроқча бўяш
|
Лой ”Дўстларим учун тешик кулчалар”
|
Расм:
“Гуллар”
|
Елимлаш:
Байроқча
|
|
Лой, доска, лой учун пичоқча,салфетка,бўёқ, чўтка, сув учун идиш, оқ қоғоз, рангли қаламлар, рангли қоғоз, елим.
|
Умумий гурух бўлиб ишлаш
|
|
|
Сентябрь 1-ҳафта
Хафта мавзуси: Мен ва менинг боғчам
Қуриш-ясаш ва математика маркази.
“Боғча қурамиз”
Мақсад:Қурилиш биноларини, уларнинг шаклларини билади. Кубик ва ғиштчалардан боғча биносини ярата олади.
Жиҳоз ва материаллар: Кубик, ёғочдан ғиштчалар боғча биноларининг суратлари.
Фаолиятнинг бориши.
Боғча биноси акс этган суратларини томоша қилиш.
Қурилиш учун керак бўлган материалларни танлаш.
Боғча қурилиши.
Болалар ишларини бахолаш.
Қўшимча қисм:болаларга майда ўйинчоқлар бериб боғча ховлисини безатишни таклиф этиш.
Эътиборга молик жиҳат:Геометрик шакллар ва қурилиш материаллар тўғрисидаги тушунчани мустахкамлаш.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва драмалаштириш маркази.
“ Келинглар танишамиз” ўйини.
Мақсад:Дўстлари билан дўстона муносабатда бўлади, ўз исм шарифини тўлиқ айта олади, мулоқот маданияти шакллантиради.
Керакли жиҳозлар: Оила сурати, болалар ўзларини ва оила аъзоларининг фото суратлари.
Фаолиятни бориши:
Оила суръати билан танишади.
Оила аъзоларининг фото суратлари билан бир-бирини таништиради.
Болалар ўзларини фото суратлари билан бир-бирини таништиради
Бир-бирини фото суратларини олиб исмларини аниқлаш.
Болаларни рағбатлантириш.
Қўшимча қисм:
Бир-бирларига кайфият кўтарувчи сўзлар айтиш.
Эътиборга молик жиҳат: Болалар тенгдошлари билан мулоқот қилиш, нутқни ривожлантириш.
Санъат маркази:
Расм “ Байроқча бўяш ”.
Мақсад: қаламлардан тўғри фойдаланади, бўяшга ўрганади, рангларни ажратади..
Жихозлар ва материаллар: Трафарет орқали байроқча шакли туширилган қоғоз, рангли қаламлар, байроқча.
Фаолиятни олиб борилиши:
Байроқчани кузатиш.
Намунани кузатади.
Рангли қалам танлайди.
Байроқ туширилган шаклни ичини бўяйди.
Рағбатлантириш.
Қўшимча қисм:Болаларга байроқчалар бериб хилпиратишни таклиф этиш.
Эътиборга молик жихати: Ижодий тасаввурини ривожлантириш.
Санъат маркази:
Лой : “ Дўстларим учун тешиккулчалар ”.
Мақсад:Лой билан ишлашни ўрганади, дўстлари учун тешиккулча ясайди.
Жихозлар ва материаллар: лой ,тахтачалар,салфетка,
Фаолиятни олиб борилиши:
1.Болаларни тешиккулчалар билан танишадилар .
2. Тайёр намуна билан танишадилар.
3. Лой бўлагидан тешиккулча ясашади .
4. Болаларни рағбатлантириш.
Қўшимча қисм: Болаларга ясаган тешиккулчалар билан ўйинчоқларни мехмон қилишни таклиф этиш.
Эътиборга молик жихати: Тасаввурини ва майда маторикани ривожлантириш
Нутқ ва тил маркази.
“Менинг гуруҳимдаги жихозларим”
Мақсад: Ўз гурухидаги жихозларни асраб авайлашни ўрганади, уларнинг номларини айтиб беради.
Жихозлар ва материаллар:Гурухдаги жихозлар ва суратлари, турли предметлар суратлари. АКТ.
Фаолиятни олиб борилиши:
Болалар суратларни кўриб чиқади,
Гурухни кўздан кечиради.
Суратларни олиб гурухдаги худди шундай жихозни олдига қўйишади.
Турли предметли суратларни кўриб чиқиб қаерда туришини аниқлашади.
Болаларни рағбатлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |