Ой мавзуси:”Гўзал баҳор”
Ҳафта мавзуси:”Мавсумий ўзгаришлар”.
Мартнинг ойининг 2- ҳафтаси.
Гуруҳ: Катта.
Фаолият тури: Нутқ ўстириш.Сюжетли роль. Санъат.
Мавзу: “Мавсумий ўзгаришлар”.
Мақсад Болаларнинг баҳор фаслида бўладиган мавсумий ўзгаришлар, атроф-олам хақидаги билим ва тасаввурларини бойитиш уларнинг мантиқий тафаккурини луғавий бойлигини ошириш.
Таълимий мақсад: Табиат хаодисалари ва уларни мехнатдаги ахамияти хақидаги қизиқишларини ошириш саёхат ва ўйинлар орқали билимларини мустахкамлаш.
Тарбиявий мақсад: Болаларга суҳбатда фаол иштирок этиш , тинглаш, ўртоқлари жавобини бўлмаслик, бир-бирига ўзаро ҳурматни тарбиялаш.
Ривожлантирувчи мақсад:.
Давлат талаби: Катта гуруҳда лозим бўлган билим ва кўникмаларни болаларга сингдириш. Бола нутқни тинглайди ва англайди, сўзлашади ва мулоқат қилади.
Фаолият учун кераклик жиҳозлар Бахор фаслига оид расмлар, табиат ходисалари акс эттирилган расмлар, табиат мўжизалари хақидаги видео роликлар, рағбат тасмалар, слайд, самбуфер, чип, флешка,
Фаолиятнинг бориши:Ташкилий дақиқа.
Тарбиячи: Болалар, бугун барчангизни кўриб турганимдан жуда ҳурсандман Келинглар энди меҳмонларимиз билан саломлашиб олайлик.
Болалар:
Салом қуёш,салом тонг.
Салом замин ва Баҳор.
Салом устоз, мураббия
Салом менинг дўстларим
Мана тўпландик шу он.
Хайрли он ва кунда
Сизни кўришдан ҳурсанд
Биз баҳтиёр авлодлар.
Ўнг қўлимиз таъзимда
Деймиз сизга Ассалом!
Тарбиячи: Болалар, бугун эрталаб гуруҳимизнинг эшиги олдидан манабу мактубни топиб олдим. Уни ичида нима деганини билмадим. Мен бу мактубни сизлар билан биргаликда очмоқчи бўлиб сизларнинг келишларингизни кутдим. Бу мактуб кимдан бўлиши мумкин болажонлар? (Болалар жавоблари). Келинглар бўлмасам мактубни очиб ўқиб кўрамиз.
“Бир бор экан, бир йўқ экан бир замонда : Қиш, Баҳор, Ёз, Куз номли йил фасллари бўлган экан. Улар жудаям бир-бирларига дўст бўлиб яшар эканлар. Улар бирга яшаб, ўз навбатларида 3 ой Қиш, 3 ой Баҳор, 3 ой Ёз, 3 ой Куз бўлишиб бутун дунёни бошқаришар эканлар. Аммо бир куни Қиш асосий йил фасли фақат мен бўламан деб Баҳорга ўз ўрнини бермасликка қарор қилибди. Ундан қор остидаги ўт-ўланлар ер юзига ўсиб чиқолмай хафа бўлишибди. Дарахтлар куртак ёза олишолмабди. Иссиқ ўлкалардан совуққа чидамсиз бўлган қушлар учиб келиб бош-панасиз қолишибди. Ҳайвонлар эса қишки кийимларини ечолмай роса қийналишибди. Ёз ва Куз бундан ташвишланибдилар. Шунда Баҳор уларга хафа бўлмасликни, у болалар боғчасига мактуб ёзиб бериб юборишликни ва албатта боғча болалари уларга Қишни енгишларида ёрдам беришларини, фақат бунинг учун болалар..............”
Тарбиячи: Ие, болажонлар, бу ёғида ҳеч нарса ёзилмаган, варағи йиртилиб кетибди. Сизлар нима деб ўйлайсизлар биз Баҳорга олган билимларимиз билан ёрдам берамизми?
Do'stlaringiz bilan baham: |