Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодекси*
(кўчирма)
6-модда. Меҳнатга оид муносабатларда камситишнинг тақиқланиши
Барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади.
Меҳнат соҳасида меҳнатнинг муайян турига хос бўлган талаблар ёки давлатнинг юқорироқ ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахслар (аёллар, вояга етмаганлар, ногиронлар ва бошқалар) тўғрисида алоҳида ғамхўрлиги билан боғлиқ фарқлашлар камситиш деб ҳисобланмайди.
Меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган шахс камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.
84-модда. Ишга қабул қилишда дастлабки синов.
Ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корҳона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шаҳслар ишга қабул қилинганда, шунингдек олти ойгача муддатга ишга қабул қилиш ҳақида ҳодимлар билан меҳнат шартномаси тузилганда дастлабки синов белгиланмайди.
3. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция
4. Гендер масалалари
Иккинчи бўлим
Оила ва никоҳ
3 – боб. Ўзбекистон оила педагогикасининг тарихи.
1. Туркистонда ислом динига қадар никоҳ ва оила масалалари.
Ўзбек халқи Туркистоннинг қадимий халқларидандир. Бу жумҳурият ҳудудларида ўтказилган қадимшунослик (археологик) тадқиқотларида исботланган ва тасдиқланган.*
Ўзбек халқининг вужудга келиши, ривожланиши ва кўпайишини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Халқлар кўпайишининг бирдан-бир асоси уларнинг никоҳ ва оила муносабатларида бўлишидир.
Жуда қадим вақтларда ҳозирги тушунчадаги никоҳ ва оила муносабатлари бўлмаган. Дастлабки вақтларда гуруҳий никоҳ, яъни бир гуруҳ аёллар билан бир гуруҳ эркаклар ўртасида умумий эр-хотинлик, яқин қариндошлар ўртасида жинсий алоқалар бўлган.
Зардуштийлик динининг асосчиси ва Марказий Осиё, Озарбайжон, Эрон ҳамда яқин ва Ўрта Шарқ, айниқса, Хоразм халқлари кўп асрлик ижодининг маҳсули, бир қанча элатларнинг ижтимоий- сиёсий, ахлоқий-нафосат ва ахлоқий-таълимий қарашларининг вужудга келиши ва ривожланиши тарихини ўрганишда қимматли манба бўлган “Авесто” китобининг муаллифи Спитама Зарадуштра оилавий турмуш масалаларида ғоят қизиқ маълумотларни беради.*
“Авесто”да инсоний бурч фақат ахлоқий йўл-йўриқларни ўзлаштиришдан иборат бўлибгина қолмай, балки инсон оилавий турмуш, яхши ёр ва фарзанд тўғрисида ҳам ўйлаши зарурлиги таъкидланади.Ўша даврда эркаклар роппа-роса 16 ёшдан уйланиб, бир нечта хотин олиш ҳуқуқига эга бўлган. Ҳамма вақт биринчи хотин бошқаларига бош бўлган.*
“Авесто”да қайд этилишича, эркак киши аввало уйланиш учун моддий ва маънавий томондан тўқ ва жисмонан бақувват бўлиши лозим. Бунинг учун ўз вақтида овқатланиши зарур, акс ҳолда эркак киши ўз хизмат ва ахлоқий бурчларини бажара олмайди. “Еб-ичмайдиган инсоннинг тоат-ибодат қилишга кучи бўлмайди, эр-хотинлик вазифасини адо этишга қуввати етмайди, бола туғдира олмайди ” (“Ясна”, 33, 3-боб).
Умуман, Зардуштийликда оилавий бурч ва фарзанд тарбияси алоҳида ўрин тутади. Бу ўринда “Авесто” тадқиқотчиси Ҳ.Ҳомидовнинг фикрини келтириб ўтиш ўринлидир: “Эркак зурриёд қолдириш қобилиятига эга бўлсаю, аммо уйланмаса, унга тамға босишар ёки белига занжир боғлаб юришга мажбур қилишарди.
* Б.Аҳмедов. Ўзбек улуси. Т., Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1992, 121- бет.
* Ж.Йўлдошев, С.Ҳасанов. “Авесто”да ахлоқий-таълимий қарашлар. Т., “Ўқитувчи”, 1992, 21-бет.
* А.О.Маковельский. Авесто. Баку, 1960, 80-81- бетлар.
Баъзан бундай эркакни қопга солиб калтаклашган. “Авесто”да қариндошларнинг ўзаро оила қуриши ман этилган қавм ва уруғ қонини тоза, авлодни бенуқсон сақлаш учун шундай қилинган. Кўп болали оилаларга давлат ҳисобидан нафақа тайинлаш лозимлиги қайд этилган, бир йўла 2-3 та туққан аёллар мукофот олишга сазовор деб уқтирилади”.*
Жаҳондаги барча халқлар ибтидоий жамоа тузумини бошдан кечирган. Инсоният ривожидаги биринчи босқич кишиларнинг ибтидоий тўдага бирлашуви бўлиб бу тўда ўзида қадимги одамларнинг катта жамоасини мужассам этган эди. Энг қадимги тўда аста-секин бўлиниб кетди, қариндошларнинг алоҳида уюшмасига - уруғ жамоасига айлана борди.
Дастлабки уруғ жамоалари аёл киши, яъни она теварагида жипслаша бошлаган. Инсоният тарихидаги бу босқич она уруғи даври - матриархат даври деб аталган. Матриархат – энг қадимги тузум ривожидаги бир босқич бўлиб, қариндошлик муносабатлари она томонга қараб белгиланиб, уруғ ва оила бошлиги аёл киши бўлган.
Анча кейинроқ, меҳнат қуроллари ва хўжалик юритиш шакллари такомиллашгани сайин жамоадаги етакчилик мавқеи аста-секин эркак кишига ўта бошлади, энди эркак киши уруғга сардор бўлиб қолди. Олимлар инсоният тарихидаги бу даврни патриархат деб аташди. Патриархат – инсоният ривожининг шундай босқичидирки, унда эркак киши жамият ҳаётида етакчи мавқега эга бўлиб, қариндошлик муносабатлари ҳам ота томонга қараб белгиланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |